Асли самарқандлик машҳур сайёҳ, элчи ва тарих-навис олимнинг тўлиқ исми – Камолиддин Абдурраз-зоқ, отасининг исми Жалолуддин Исҳоқ Самарқан-дий[1] бўлиб, ҳижрий 816 йил 12 Шаъбон (1413 йил 7 ноябр) куни Ҳирот шаҳрида туғилган, 1482 йили 69 ёшида шу шаҳарда вафот этган.
Унинг Ҳиротда таваллуд топганлигига қарамай, “Самарқандий” деган нисба билан шуҳрат топганли-гига сабаб отаси Жалолиддин Исҳоқнинг асли самар-қандлик бўлганлиги ва қолаверса, бўлғуси тарихна-виснинг ўзи ҳам бир неча муддат Самарқандда яша-ганлигидир.
Аллома дастлабки таълимни Ҳиротнинг ўзида олган. Кейинчалик, Ҳиротдаги Темурийлар саройида қозилик ва имомлик лавозимида бўлган отаси ва ўз даврининг зиёлиларидан бўлган акалари Абдулғаф-фор, Абдулқаҳҳор, Абдулваҳҳоблар кўмагида таф-сир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва тил-адабиёт фанлари бўйича олим бўлиб етишган. 24 ёшигача отаси, сўнгра акаларининг қўлида тарбияланган.
Алломанинг Жамолуддин ва Шараффуддин исм-ли акалари бўлиб, булардан биринчиси ўткир араб-шунос олим, иккинчиси эса адиб ва кимёгар бўлган. Умуман олганда, аллома туғилган оила аъзолари XV асрдаги Ҳирот зиёлилари табақасига мансуб киши-лардан бўлганлар.
Абдурраззоқ Самарқандий ҳам давлат ишлари билан яқиндан таниш бўлган. Унинг яхши таҳсил кўрганлиги, бу борадаги иқтидори баландлиги туфай-ли отаси вафотидан сўнг, 1437-1438 йиллари, 24 ёши-да Темурийлар саройига хизматга олиниши бежиз эмас. Шундан сўнг то 50 ёшига қадар, аввал Шоҳруҳ, кейин Ҳирот тахтини эгаллаган бошқа Темурий ҳукмдорлар – Мирзо Абдулқосим Бобур (1452-1457), Султон Абу Саъид (1451-1469) ва тахтга ўтирган бошқа шаҳзодалар саройида давлат ишлари билан банд бўлган.
Замондоши Абдулвосеъ Низомийнинг ёзишича, Абдурраззоқ “ҳоқони саъид (яъни Шоҳруҳ)нинг дав-лати замонида узоқ муддатлар шуҳратли ишларни бажаришни бўйнига олган, баъзи соҳибдавлат шаҳзо-даларнинг хизматида садоратлик олий мансабига етишган, баъзи бошқаларнинг мулозиматида эса ноиблик ва хосликка эришган”.
Бироқ Абдурраззоқнинг ўзи асарларида мазкур садоратлик лавозимларини эслатмаса-да, тарихий воқеалар сирасидан унинг Темурийлар давлатида хорижий дипломатик муносабатларни олиб боришда муҳим роль ўйнаганлиги англашилади.
ХV асрнинг биринчи ярмида Темурийлар давлати билан Рим (Кичик Осиё), Миср, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар орасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилган эди. Бу алоқаларнинг амалга ошири-лишида Абдурраззоқ Самарқандийнинг ҳам фаол иштирок этганлигига унинг ўз элчилик сафарлари ҳақида келтирган ахборотлари яққол далил бўла олади. Чунончи, “Матлаъи саъдайн” (“Икки саодат-ли юлдузнинг чиқиши”)га киритилган “Ҳиндистон сафари достони ва у ернинг ажойиб-ғаройибот-лари” деб номланган ўз сафар эсдаликларида аллома 1442 йили Шоҳруҳ томонидан жанубий Ҳиндистонга юборилган элчиларга бошчилик қилганлигини ёзади. Элчилар 1442 йил 13 январда Ҳиротдан йўлга чиқиб, шарқий-жанубий Эрон, Арабистон, Хурмуз бандар-гоҳи, Маскат, Арабистон денгизи орқали 1442 йил 17 октябрда Калькуттага етадилар ва бу шаҳарда беш ой, Вижаянагарда эса 1443 йил охиригача туриб, сўнг орқага қайтадилар. Қайтишда яна денгиз йўли билан Хурмузга, у ердан 1444 йил декабр ойида Ҳиротга етиб келадилар.
“Матлаъи саъдайн” асарида алломанинг Шоҳруҳ томонидан шу каби Ғилон ва бошқа ерларга элчилик-ка юборганлиги эслатилади.
Аллома охирги марта Мисрга элчиликка юборила-ётган пайтида Шоҳруҳ вафот этади ва шу боис элчи-лик амалга ошмайди. Шу каби дипломатик алоқалар-да Абдурраззоқ кейинги Темурий ҳукмдорлар Абул-қосим Бобур, Султон Абу Саъидлар даврида ҳам фа-ол иштирок этганлиги унинг ўз сўзларидан маълум.
1463 йилга келиб эса ўз илтимосига биноан уни давлат ишларидан озод этадилар ва Ҳиротдаги Шоҳ-руҳия хонақоҳига шайхлик вазифасига тайинлайди-лар. Ҳижрий 887 йил Жумодул аввал (1482 йил, июль-август) ойида шу шаҳарда оламдан ўтади.
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.ИБХИТМ Матбуот хизмати[1] Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. Ж. 5. – Байрут: Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий, 2009. – Б. 216.
26-07-2018 Hits:6076
25-07-2018 Hits:5827
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5717
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5668
04-06-2018 Hits:5782
14-03-2018 Hits:4930
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6593
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6778
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...