ТИИ Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди

| طباعة |
المجموعة: Янгиликлар
تم إنشاءه بتاريخ 05 تموز/يوليو 2018 الزيارات: 2246

Картинки по запросу ислом институти

Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи куни бошланди.

6 июль куни ҳам давом этадиган имтиҳонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов, бўлим ходими Акбар Дўстматов бошчилигидаги кузатувчилар ташриф буюришади.

Махсус сиртқи бўлимга республикада фаолият юритаётган, камида беш йиллик стажга эга бўлган имом-хатиб, мадраса мударрислари ва Имом Бухорий халқаро маркази ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шулардан 120 нафари ақоид, фиқҳ ва араб тили фанлари бўйича имтиҳонлар асосида қабул қилинади.

Имтиҳон олиш учун Тошкент Ислом институти, Кўкалдош ўрта махсус билим юрти ва Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясидан малакали мударрислар жалб этилган.

Имтиҳон натижалари бўйича мандат 7 июль куни эълон қилинади.

Манба: azon.uz