الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 05 July 2018 Hits: 3908

Муаллифи: Абу Ҳанифа  Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.). 

Ақоид. Ушбу асар катта имом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифага нисбат берилади. Асар Халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида ёзилган. Асар ислом каломшунослигига оид ёзилган илк асарлардан бири бўлиб, у Ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манба ҳисобланган. Бу асарга жуда кўплаб шарҳлар ёзилган. Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида фойдаланилган.  

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 22а).

Асар боши (в. 22а) :  

هذا الكتاب الفقه الأكبر من تأليف الإمام الأعظم المقتدى المقدم بسراج الأمة منها ج الملة ابى حنيفة ره نعمان بن ثابت رضى الله عنه  اصل التوحيد ....

Асар сўнги (в. 37б) :

... و خروج الدجال ويأجوج ومأجوج  ونزول عيسى عليه السلام من السماء وسائر علامات يوم القيامة ما وردت الإخبار الصحيحة حق كاين

Библиография : GAL I, 169 ;  SB I, 285 ; СВР IV, № 3027-3028 ;  Халидов, № 1129-1145 ;Туркестон, № 16 ; Нукус № 64.

 

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати