МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 04 July 2018 Hits: 4737

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад билан икки томонлама илмий алоқаларни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда университетнинг Қуръон ва Сунна факулътети профессор-ўқитувчилари билан илмий суҳбат ташкил этилди. Учрашувда икки томонлама илмий ходимлар малакасини ошириш, илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш, хусусан, қўлёзмалар устида тадқиқотлар олиб бориш, уларни жамлаш, қўлёзмаларни ўрганиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда халқаро илмий анжуман ва конференцияларни ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан икки томонлама келишув битими имзоланди. Учрашув самимий ва икки томон ўзаро халқаро муносабатларни йўлга қўйиш бўйича бўлиб ўтди. Бу учрашув Малайзия ислом илмлари университети маъмурияти ва илмий жамоаси томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди. Малайзия ислом илмлари университетига бўлган ташриф давомида Марказ томонидан нашр этилган “Имом Бухорий таърифи” китоби университет кутубхонасига тақдим этилди.
Маълумот учун USIM университети 2000 йил Нилай шаҳрида ташкил топган. Университетда 9 та факулътет мавжуд бўлиб, улардан диншунослик, Қуръон ва сунна, Сийра ва ислом ҳуқиқи, иқтисод ва муамалот каби 4 та факультетида диний фанлар ўқитилади. Қуръон ва сунна факулътетида 2500 яқин талаба таълим олади. Университетда жами 15.000 зиёд маҳаллий ва хорижий талабалар таҳсил олиб, уларга юқори савияли маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар таълим беради.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзиядаги илмий тадқиқот ва ислом маданияти марказлари, кутубхона, қўлёзма фондлари, музей, халқаро ислом университети ва бошқа ташкилотлар билан бўлган учрашув ва тадбирлар “Йўл харитаси” асосида амалга оширилмоқда. 
Мазкур учрашув ва тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихона ходимлари томонидан ташкиллаштирилди. 

 
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати