ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “САҲИҲУ-Л-БУХОРИЙ” АСАРИ ҚАДИМИЙ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 04 July 2018 Hits: 2211

Малайзиянинг Нилай шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда Саудиядан келган “Сунна ва турос ан-набавий маркази” мудири шайх, доктор Мажид ибн Муҳаммад ал-Жуҳаний Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул-Бухорий” асарининг қадимги қўлёзма нусхалари ва унга ёзилган шарҳлар бўйича маъруза қилиб, “Саҳиҳу-л-Бухорий” асари қўлёзма нусхалари тўғрисида қимматли маълумотлар берди.
Маърузадан сўнг “Саҳиҳул-Бухорий” асарининг энг қадимги нодир қўлёзмалари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда “Саҳиҳу-л-Бухорий”нинг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимги ва нодир нусхаларидан намуналар намойиш этилди. Кўргазма намойиши давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ш. Умаров ва Б. Амоновлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишиб "Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси" ҳақида маърузалар қилишди. Шу билан бирга Марказ томонидан нашрдан чиққан "Имом Бухорий таърифи" китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур қўлёзмалар кўргазмаси анжуман иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Кўргазма охирида анжуман иштирокчиларига доктор Мажид ибн Муҳаммад ал-Жуҳаний ўзининг “Саҳиҳул-Бухорий асари ва унга ёзилган шарҳларнинг қадимий нусхалари” номли китобини тақдим этди. 

 
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати