ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ КИТОБЛАРИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 04 July 2018 Hits: 1267

2018 йил 3-июль куни Малайзия ислом илмлари университети ва “Arab Researcher ID” (ARID) халқаро илмий форум ҳамкорлигида ўтказилган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” иши якунланди.

Конференция иштирокчиларига илмий маърузаси, қўлёзмалар билан ишлаш малакасини  оширганлиги ҳамда “Мактаба аш-шамила” (электрон китоблар) дастури билан ишлаш маҳорати тўғрисида 3 та шаҳодатнома ва кўкрак нишони тақдим этилди.

“Arab Researcher ID” (ARID) халқаро илмий форум директори доктор Сайф ас-Сувайди ИБХИТМ билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш ва келажакда Ўзбекистонда ҳам қўлёзмаларни  ўрганиш ва илмий-меросни тадқиқ этиш бўйича халқаро анжуманларни ўтказиш тўғрисида таклиф билдирди.

Анжуман сўнгида иштирокчилар эътиборига ИБХИТМ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Имом Бухорий таърифи” ва “Қўлёзмалар катологи” китоблари  тақдимоти ўтказилди. Мазкур нашрлар ҳақида Марказ директори ўринбосари Ш.Умаров ахборот берди.

 Китобнинг бошқа тилларга ҳам таржима этилиши, барча иштирокчилар ўзларида мавжуд бўлган тарихий аҳамиятга молик асарлар ҳамда қўлёзмалар фиҳристини доимий алмашиб туришга келишиб олинди.

Турли давлатлардан, хусусан араб давлатларидан ташриф буюрган иштирокчилар ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Шунингдек, буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганишда халқаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва қўзёзмаларни сақлаш ва уларни тадқиқ этиш борасида доимий ахборот алмашишга асос солинди.

Анжуман барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, айниқса, улар муҳаддислар юрти бўлган, алломаларга бешик бўлган Ўзбекистон заминига бир келиш орзусида эканликларини билдиришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати