Муснад китобидан ҳадислар (250-ҳадис)

| Печать |
Категория: Бир ҳадис шарҳи
Создано 04 Июль 2018 Просмотров: 2762

Бизга Усома ибн Зайд хабар бериб деди:

“Муҳаммад менга бундай хабар берди: у отасининг олдига борганида отаси ўзига тегишли бўлган ердаги бир дарада узлатда эди. Муҳаммад отасига: “Эй отагинам, сиздан бошқа Бадр қатнашувчиларидан ҳам ва сиздан бошқа маслаҳат аҳлларидан ҳам ҳеч ким қолмади. Агар сиз ўзингизга бирор бир улушни талаб қилсангиз, одамлардан икки киши ҳам сизга келмайди”, яъни бунга барча рози бўлади – деди.

Шунда отаси: “Шуни айтгани келдингми? Эй ўғлим, мен ҳар хил бўлмағур гапларни гапириб юриб, уни эшитадиган киши қолмаса, чиқиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини баъзиси билан баъзисини уруштириб қўйишимни хоҳлайсанми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Албатта, ризқнинг яхшиси кифоя қиладигани ва зикрнинг яхшиси махфийсидир”, – деганларини эшитганман”, – деди”. (Марфуъ ҳадис).

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати