Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ҲАЖ КИТОБИ (6-қисм)

Created on 04 July 2018 Hits: 3758

Ҳажда жоиз бўлган амаллар

Арафа куни Арафотда қуёш завол бўлган вақтдан то қурбонлик куни тонг отгунча турган одам, гарчи у ухлаётган, беҳуш ёки ўзининг ётган жойи Арафот эканини билмаган ҳолда бўлса ҳам, ҳаж амалини бажарган ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.): Ҳаж Арафотдир. Ким Арафотда кечаси ёки кундузи бир оз турса, унинг ҳажи мукаммал бўлади”, деб айтганлар. Маъқул кўрилган сўз ана шу. Чунки рукн топилди у ҳам бўлса, “Вуқуф”, яъни арафотда бироз туришдир. Бу ҳушдан кетиш ва ухлаш билан бекор бўлмайди.

Аёлнинг ҳаж амалларини бажариши

Аёллар ҳажнинг барча амалларини эркаклар сингари бажаради. Чунки эркакка айтилгани аёлга ҳам айтилганидир. Лекин аёл бошини очиши, тикилган кийим кийиши, талбияни баланд овоз билан айтиши, рамл қилиши, икки яшил белги орасида югуриши ва сочни олдиришида эркаклардан фарқлидир. Бу амаллар эркакларга рухсат берилган бўлиб, аёлларга тақиқланган. 

Қирон ҳажи

Қирон  ҳажи таматтуъ ва ифрод ҳажидан афзал. Қирон ҳажининг хусусияти шундан иборатки, инсон мийқотдан илгари ҳаж ва умра учун бирга ният қилиб эҳромга киради. Намознинг кетидан: “Эй, Аллоҳим, мен ҳаж ва умра қилишни истайман, иккаласини менга муяссар қил ва иккаласини мендан қабул қилгин”, деб ният қилади.

“Қирон” луғатда бир нарсани иккинчисига қўшиш маъносини англатади. У икки нарсанинг ўртасини жам қилишдир. Ислом истилоҳида у ҳаж ва умрани бирга бажаришни англатади.

Қирон ҳажини ният қилган киши Маккага киришидан Байтуллоҳни етти марта тавоф қилади. Аввалги учтасида рамл қилади. Шундан кейин, Сафо ва Марва орасида саъй қилади. Бу ишлар умра амалларидир.

Бундан кейин, муборак ҳаж амалларини бажаришга астойдил киришади. Тавофи қудумнинг етти тавофини қилади. Ундан кейин, саъй қилади. Қиронда умра билан ҳаж орасида соч олинмайди. Соч фақат қурбонлик куни олинади. Қурбонлик куни жамроту-л-ақабада тош отгандан кейин, имкониятига қараб, бир қўй ёки бир сигир ёки бир туя ёки туянинг еттидан бир бўлагини қурбонлик қилади. Чунки қирон ҳажи таматтуъ ҳажи маъносидадир.

Агар ҳаж қилувчи киши қурбонлик қила олмаса, ҳажда уч кун рўза тутади. Бунда рўзасининг охирги куни Арафа куни бўлиши керак. Зулҳижжа ойининг еттинчи куни, яъни тарвия кунидан бир кун олдин рўза тутишни бошлаб, арафа куни тугатади. Уйига қайтгандан кейин эса, яна етти кун рўза тутади. Бунга далил “(Қуршовдан) хотиржам бўлганингиздан кейин (ҳаж вақтигача) кимки умра қилиб таматтуъ қилса (эҳромдан вақтинча чиқиб олса), муяссар бўлган қурбонликни қилсин! Ким (бунга имконият) топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганларингиздан кейин рўза (тутсин)! Шулар (ҳаммаси) тўлиқ ўн кундир. Бу (ҳукмлар) оиласи (яшаш жойи) Масжиди Ҳаромда бўлмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир”  оятидир. 

Таматтуъ ҳажи

Таматтуъ  ҳажи ифрод  ҳажидан афзал. Таматтуъ ҳажида инсон ҳаж ойларида мийқотдан бошлаб умра учун эҳромга киради. Маккага келиб, умра қилади. Яъни умра учун тавоф ва саъй қилади, сочини олади ёки қисқартиради. Шундан сўнг, умра эҳромидан чиқади. Тавоф қилишни бошлагандан талбияни тўхтатади ҳамда Маккада эҳромдан чиққан ҳолда туради. Чунки, у умра эҳромидан чиқди.

Тарвия зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳаж учун Ҳарам (Макка шаҳри)дан эҳром боғлайди. Муфрид ҳожи қилган амални қилади. Таматтуъ ҳажини ният қилиб эҳром боғлаган кишига қирон ҳажини қилувчи инсон каби қурбонлик ёки унинг ўрнини босувчи нарсани қилиш вожиб бўлади. 

Жиноятлар

Бу ерда тилга олинувчи жиноятдан мурод киши эҳромда бўлган пайтида, қилиниши мумкин бўлмаган ишларни қилиб қўйишидир.

Агар эҳромдаги киши ўзига атир сепса, унга каффорат вожиб.

Эҳромдаги киши бир аъзоси ва ундан кўпроқ жойини хушбўй қилса, қон чиқариши вожиб.

Эҳромдаги киши бир аъзосининг озроқ қисмини хушбўй қилса, унга ярим соъ буғдой садақа бериши вожиб.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 183
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5555

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5582

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5678

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5731

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5412

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5746

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4712

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4767

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3899

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...