МУҲАММАД ИБН ЖАЗАРИЙ (3-қисм)

| Печать |
Категория: Алломалар
Создано 02 Июль 2018 Просмотров: 3250

Имом Жазарий илмий фаолияти даво­ми­да тафсир, ҳа­дис, фиқҳ, тарих ва араб тили грамматикаси каби турли фан­ларга до­ир етмишдан ортиқ илмий асарлар тасниф этган. Улар­нинг кўп­лари қироат ва тажвид илмига бағишлан­ган. Бугунги кунда асарлари ичида нашр қилинганлари, қўлёзма нусхалари ва бизгача етиб келмаганлари бўлиб, энг машҳурлари қуйидагилар:

Қуръон ва қироат илмига доир асарлари:

“Усулул-л-қироат” (“Қироат усуллари”), “Тах-биру-т-тайсир фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда енгиллатишни чиройли қилиш), “Ал-ақду-с-самин” (“Қимматбаҳо ечим”), “Фазоилу-л-Қуръон” (“Қуръоннинг фазилатлари”), “Ан-нашр фи-л-қиро-ати-л-ашр” (“Ўн хил қироат ҳақида нашр”), “Тақри-бу-н-нашр фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда нашр тақриб қилиш”), “Ат-тамҳид фи илми-т-тажвид” (“Тажвид илмидаги енгиллатиш”), “Мун-жиду-л-муқриъин ва муршиду-т-толибин” (“Тиловат қилувчилар (ўқувчилар)га қўлланма ва толибларга йўлланма”), “Ал-иълом фи аҳкоми-л-идғом” (“Идғом ҳукмлари ҳақида маълумот”), “Ал-ақду-с-самин фи алфози-л-Қуръони-л-мубин” (“Қуръони мубиннинг лафзлари ҳақидаги қимматбаҳо ечим”), “Туҳфату-л-ихвон фи-л-хулф байна-ш-шотибиййа ва-л-унвон” (“Шотибия ва унвонлар ўртасидаги ихтилофи ҳақида биродарларнинг туҳфаси”), “Ат-тавжиҳот фи усу-ли-л-қироат” (“Қироат усуллари ҳақида кўрсатма-лар”), “Ал-иҳтидо ила маърифат-л-вақф ва-л-ибти-до” (“Вақф ва ибтидони билиш ҳақида тўғри йўл”), “Ҳидояту-л-барара фи татим-маи-л-ашара” (“Ўнни тугатишда меҳрибон бўлган ҳидоят”),  “Ад-дурру-л-маъния фи-л-қироати-л-аим-мати-с-салосати-л-мар-зиййа” (“Рози бўлинган уч имомнинг қироати ҳақида манфаатли дур”),  “Ниҳоя-ту-л-барара” (“Меҳри-бонлик ниҳояси”), “Ғояту-л-маҳара фи-з-зиёда ала-л-ашара”, (“Ўн қироатга зиёда сифатида малаканинг ғояси”),  “Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро” (“Қорилар табақаси ҳақида ниҳоя ғояси”), “Ал-муқаддимату-л-Жазария” (“Жазарий муқаддимаси”).

Ҳадис илмига доир асарлари:

“Ал-бидоя фи улуми-р-ривоя” (“Ривоят илмларидаги бидоя (бошланиш)”), “Ал-ҳидоя фи улуми-р-ривоя” (“Ривоят илмлари борасида тўғри йўл”), “Муқаддима улуми-л-ҳадис” (“Ҳадис илмлари муқаддимаси”),  “Ат-тавзиҳ фи шарҳи-л-масобиҳ” (“Ал-масобиҳ шарҳи ҳақида ойдинлик”), “Ал-ҳисну-л-ҳасин мин каломи Саййиди-л-мурсалин” (“Саййиду-л-мурсалийн каломидан ташкил топган мустаҳкам қалъа”), “Ал-қасду-л-Аҳмад фи рижоли муснади Аҳмад” (“Муснади Аҳмад ровийлари ҳақида Аҳмаднинг мақсади”),  “Ал-арбаъин ҳадисан” (“Қирқ ҳадис”),  “Тазкирату-л-уламо фи усули-л-ҳадис” (“Ҳадис усули тўғрисида уламолар тазкираси”).

Фиқҳ илмларига доир асарлари:

“Ат-такрим фи-л-умрат мина-т-танъим” (“Умрада Танъимни  (Маккадаги бир жойнинг номи) қадрлаш”),  “Шарҳ минҳожи-л-усул”, (“Минҳожу-л-усул шарҳи”), “Ғояту-л-муно фи зийарати-л-Мино” (“Минони зиёрат этишдаги истакнинг ғояси”).

Наҳв (араб тили грамматикаси)га доир асарлари:

“Ал-жавҳара фи-н-наҳв” (“Наҳв илмидаги гавҳар”), “Ал-исоба фи лавозим китоба” (“Ёзувнинг лозим жиҳатлари ҳақида тўғрилик”), “Ал-иътирозу-л-мубдий” (“Асословчининг эътирози”).

Тарихга доир асарлари:

Мухтасар тарихи-л-ислом” (“Ислом тарихи ҳақида мухтасар китоб”), “Зоту-ш-шифо фи сийра-ти-л-Мустафо” (“Мустафонинг сийратида шифо зоти”), “Ал-мавлуду-л-кабир” (“Катта мавлуд”), “Ат-таъриф би-л-мавлиди-ш-шариф”, (“Мавлуди шарифнинг таърифи”)ва бошқа турли хил илмларга оид асарлар.

Қўлёзма асарларининг кўпчилиги Саудия Ара-бистонинг Риёз шаҳридаги “Марказу-л-малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-диросоти-л-исломийя” кутубхонасида сақланмоқда.

 Қироат илмининг беқиёс олими Муҳаммад Жа­за­рий сер­маз­мун умрининг охирини Шероз­да ўтказган. У зот 833/1429 йили Рабиъул аввал ойининг бешинчи, жума ку­ни­нинг тонгида 82 ёшда вафот этган ва ўзи қурдир­ган “Дору-л-Қуръон” мадрасасига дафн қилинган[1].

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати


[1] Қаранг: Зириклий. Ал-аълом. Ж. 7. – Байрут: Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б. 45; Абдулҳай ибн Абдулкабир Каттоний. Фиҳрису-л-фаҳорис ва-л-асбот ва муъжаму-л-маожим ва-л-машаййихот ва-л-мусалсалот. – Байрут: Дору-л-ғарби-л-исломий, 1982. – Б. 304-305.s