Муснад китобидан ҳадислар (249-ҳадис)

| Print |
Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 02 July 2018 Hits: 2756

Афлаҳ ибн Саиддан ривоят қилинади:

“Умму Саламанинг мавлоси Абдуллоҳ ибн Рофиъдан эшитдим:

“Умму Салама бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбар устида: “Эй одамлар” – деганларини эшитибди.

Умму Салама сочини таратар эди. Сочини тараётган аёлга: “Ҳолингга вой, бошимни ўраб қўй”, – деди.

У: “Одамларни чақираяпти”, – деди.

Умму Салама: “Биз ҳам одамлардан эмасмизми?” – деди.

Аёл бошини ўраб қўйди. Кейин ҳужрасининг ортида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй одамлар, албатта, мен Ҳавзнинг олдида эдим, шу вақт сизлар жамоат бўлиб олиб ўтилдингиз. Сизларга қараб йўллар кетганди. Сизларга: “Огоҳ бўлинглар! Менга қараган йўлдан келинглар” – деб нидо қилдим. Шунда орқамдан бир нидо қилувчи менга: “Албатта, улар сиздан кейин (йўлни) алмаштиришган” – деди. Шунда мен: “Узоқлашманглар! Узоқлашманглар!”, – дедим”, – деганларини эшитди”. (Марфуъ ҳадис).

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати