МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

| Печать |
Категория: Янгиликлар
Создано 27 Июнь 2018 Просмотров: 3903

 

Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи) ҳозирда Туркиянинг Вақфи Вазирлиги Ислом тадқиқотлари маркази ИСАМ ташкилоти томонидан ўтказилаётган “Янги таҳқиқ курси”да иштирок этишмоқда. Бу ўқув курсларидан кўзланган асосий мақсад – қўлёзма асарларни тадқиқ ва таҳқиқ қилиш, таъмирлаш ҳамда уларни таржима қилиб, келажак авлодга етказиш бўйича касбий маҳоратни оширишдан иборат.

Маърузаларни Туркиянинг шу соҳа бўйича кўзга кўринган профессор-олимлари араб ва турк тилларида ўтишмоқда.

Мазкур ўқув курсларида дунёнинг барча мусулмон давлатларидан келган 100 нафарга яқин мазкур соҳа ходимлари иштирок этишмоқда.

 

 
Отабек МУҲАММАДИЕВ,
ИБХИТМ илмий котиби,
27.6.2018. Истанбул