Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ҲАЖ КИТОБИ (5-қисм)

Category: Мунозара
Created on 27 June 2018 Hits: 3890

ҲАЖ АМАЛЛАРИ

Ҳожилар Маккада Тарвия куни бомдод намозини ўқиб, Минога чиқади. Арафа куни бомдод намози ўқигунча Минода туради. 

Арафотда икки намозни жам

қилиб ўқишнинг моҳияти

Минода фажр намозини ўқиб бўлгач, кейин, Арафотга қараб йўл олинади ва у ерда турилади. Қуёш заволдан ўтганда имом пешин ва асрни пешин вақтида бир азон ва икки иқомат билан жам қилиб, жамоат билан ўқиб беради. Ўзи танҳо намоз ўқувчи киши пешин билан асрнинг ўртасини жам қилмайди, балки пешинни ёлғиз ўқиган одам аср намозини ҳам ўз вақтида ўқийди. Демак, бир кишининг пешин ва аср намозларини жамлаб ўқиши мумкин эмас. Аммо пешин ва аср намозларини жамлаб ўқиш учун имомнинг бўлиши шарт.

Арафотда туриш

Намозни ўқиб бўлгандан кейин, имом қавм билан бирга тоғ яқинига жойлашган мавқиф деган жойга уловига минган ҳолда туради. Лекин оёғида турса ҳам жоиз. Аммо қиблага юзланиб туриш шарт. Арафотнинг “Батн Урна”дан бошқа барча жойи мавқиф. Яъни уларнинг барчаси бир хил мақомга эга.

Муздалифада туриш

Арафа куни қуёш ботгандан кейин имом одамлар билан бирга аста-секин келади. Муздалифага етиб келганда “Қузаҳ” деб номланган тоғнинг ёнида тўхташ – мустаҳаб.

Муздалифанинг барча жойи тўхташ жойидир. Аммо “Водий Муҳассар” деб номланган жой Муздалифага кирмайди.

Имом одамлар билан бирга шом ва хуфтон намозини хуфтон вақтида жам қилиб бир азон ва бир такбир билан ўқийди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шом билан хуфтонни жам қилиб, бир азон ва бир такбир билан ўқидилар. Чунки хуфтон ўз вақтида ўқиляпти. Хуфтон намозини билдириш учун, у такбир билан ажратилмайди. Арафотда ўқилган аср намози каби эмас. Чунки аср ўз вақтидан илгарига сурилган. Иккаласининг орасида нафл намози ҳам ўқилмайди.

Шунингдек, ўзи ёлғиз намоз ўқийдиган киши ҳам шом билан хуфтонни жам қилиб, бир азон ва бир такбир билан ўқийди. Кимки шомни йўлда ўқиса, Муздалифага етгандан кейин уни бошқатдан ўқийди. Ўша кеча Муздалифада туналади. Имом одамлар билан бирга бомдодни тонг отганда, қоронғи пайтда ўқийди. Арафотда аср намозини пешин билан қўшиб ўқиш мумкин бўлганидек, қоронғида бомдод намозини вақтли ўқиш инсонларга кўпроқ дуо қилиш учун вақт қолдиради.

Сўнг, “Машъару-л-ҳаром” деган жойда тўхталади. У ерда исталганча дуо қилинади. Одамлар қуёш чиқиши билан Муздалифадан тушиб, Минога келади.

Тош отиш

Тош отиш “Жамроту-л-ақаба” деган жойдан бошланади. Тош отадиган жойнинг ўртасига келганда етти дона майда тош отилади. Бу тошларнинг ҳажми хурмо данагидек майда бўлиши лозим. Ҳар бир тош “Аллоҳу Акбар” деб отилади. Ақаба олдида тўхтаб турилмайди.

Талбия айтиш биринчи тош отиш билан тўхтатилади.

Агар еттита тошнинг барчаси баравар отилса, битта тош ҳисобига ўтади.

Тошни ернинг қайси қисмидан олиб отса ҳам, жоиз. Чунки, мақсад уларни отишдир.

Тош ўрнига кесак ва шу кабиларни отса ҳам, бўлаверади. Аммо олтин ёки кумуш отиш мумкин эмас. Чунки унда отиш эмас, балки сочиш бўлади.

“Жамроту-л-ақаба”га етти дона тош отиб қайтгандан кейин, истаса, қурбонлик қилади ва шундай кейин, соч олдирилади ёки қисқартирилади. Бунда сочни тагидан олдириш афзал. Шу тариқа, юқоридаги амалларни бажарган ҳожи учун аёлидан бошқа барча нарса ҳалол бўлади.

Тавофи зиёрат ва унинг вақти

Шундан сўнг, ўша куни ёки эртаси ёки бўлмаса, индини куни Маккага қайтилади ҳамда Байтуллоҳ етти марта тавофи зиёрат қилиб айланилади. Аслида, тавофи зиёратнинг вақти қурбонлик кунларидадир, яъни “Зулҳижжа” ойининг ўн, ўн бир ва ўн иккинчи кунларидир. Аммо тавофи зиёратнинг энг афзали қурбонлик кунининг энг аввалги вақтидир. Ҳадисда ҳам: “Тавофнинг афзали аввалги вақтидир”, деб келган. Чунки, Аллоҳ таоло тавофни қурбонликка боғлаган: “Ундан енглар”, – деб, шундан сўнг: “Байтуллоҳни тавоф қилинглар”, – деган.

Тавофи зиёратнинг аввалги вақти қурбонлик кунининг тонг отгандан кейинги вақтидир.

Тавофи зиёратдан кейин икки ракаат намоз ўқилади. Бу ҳол барча тавофларга – у хоҳ фарз тавофи, хоҳ нафл тавофи бўлсин – тааллуқли бўлиб, улар амалга оширилгач, ҳар биридан кейин икки ракаат намоз ўқилади. Шундан кейингина ҳожилар учун аёлига яқинлашиш ҳам ҳалол бўлади. Қудурий ҳазратлари айтади: “Бу тавоф, яъни тавофи зиёрат ҳажда фарз”. Уни белгиланган кунлардан кечиктириш макруҳдир.

Тош отиш кунлари

Ҳожилар, шундан кейин, Минога қайтиб келиб, у ерда туриб, қурбонлик кунларининг иккинчи ва учинчи кунлари қуёш завол бўлганда уч марта тош отади. Имом Абу Ҳанифа наздида, қурбонликни, тош отишни заволдан олдин, тонг отгангандан кейин бажариш мумкин. Бундай қилиш яхши ҳисобланади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад бошқа кунларни назарга олинганда, мумкин эмас, дейишади.

Тавофи видо

Шундан сўнг, Маккага кирилади. Байтуллоҳ етти марта тавоф қилиниб, бу тавофда рамл ҳам, саъй ҳам қилинмайди. Бу тавоф “Садр” тавофидир. У “Тавофи видо”, яъни “Хайрлашув тавофи” деб ҳам аталади. Байтуллоҳда бўладиган охирги тавоф – шу. Чунки ҳожи шу орқали Байтуллоҳ билан хайрлашиб, ундан чиқиб кетади.

Тавофи видо четдан борган ҳожиларга вожиб. Макка аҳли тавофи видо қилмайди. Чунки улар Маккадан чиқмайдилар. Шунинг учун Байтуллоҳ билан хайрлашмайдилар. Тавофи видодан сўнг икки ракаат тавоф намози ўқилади. Кейин Замзам қудуғи олдига келиб, унинг сувидан ичади. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари челакда сув тортиб олиб, ундан ичдилар, сўнг челакдаги қолган сувни қудуққа бўшатдилар.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 183
ИБХИТМ Матбуот хизмати
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5584

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5287

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4611

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4563

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3816

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4860

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...