Ибн Жазарий Амир Темурнинг вафотидан сўнг, 807/1405 йили Мовароуннаҳрни тарк этиб, Хуросоннинг Ҳирот шаҳрига сафар қилади. У ерда ҳам кўпчиликка ўн хил қироатдан дарс беради. Сўнг Яздинга қайтиб келганида, у ерлик аҳолининг ҳам бир гуруҳи у зот қўлида қироат илмини мукаммал ўрганади. Ҳофизу-л-муқрийи-л-фозил Шамсиддин ибн Муҳаммад Даббоғ Бағдодий шулар жумласидандир.
Кейин Исфаҳонга сафар қилади. У ерда ҳам аҳолининг кўпчилиги у зотдан сабоқ олади. 808/1406 йили Рамазон ойида Шероз шаҳрига боради. Шероз султони Бир Муҳаммад у зотни ўз диёрида олиб қолиш мақсадида унга қозилик вазифасини топширади. Шундай қилиб, у ерда ҳам бир оз муддат қолади. Бундан кўпчилик яхши фойдаланиб, у зотдан қироат илмини ўрганади.
Ҳаж ибодатини адо этиш ниятида Басра орқали йўлга чиқади. Икки довон ошиб, Унайза шаҳрига етгач, Бани Лом аъробийлари у зотни тутиб, бор нарсаларини тортиб олишади. Унайзага қайтиб, у ерда учта қироатга бағишлаб “Ад-дурра” (“Дур, марварид”) номли назмий асарини ёзади. Сўнг Аллоҳ таоло унга ҳаж ибодати амалини адо қилишни насиб этади. Ҳарамайн шарифайнда бир муддат истиқомат қилади. Шу муддат ичида ҳам кўпчилик у зотдан таълим олади. Қоҳира ва Яманга бир неча марта сафар қилади. Сафар давомида ўзи илм олиш билан бирга жуда кўп инсонларга қироат, ҳадис ва бошқа илмлардан таълим беради.
Ибн Жазарийнинг устозлари кўп бўлиб, энг машҳурлари қуйидагилардир: Шайх Аҳмад ибн Иброҳим Таҳҳон (1303-1381), Қози Аҳмад ибн Ҳусайн Ҳанафий (1292-1378), Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Соиғ (1305-1376), Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Саллор (1299-1380), Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Солиҳ (XIV аср), Ҳофиз Абулфидо ибн Касир (1302-1373), Шайхулислом Сирожиддин Булқийний (1324-1403) ва бошқалар.
Муҳаммад Жазарий замонасининг кўзга кўринган олимларидан таълим олиш билан бирга ўзи ҳам кўплаб шогирд етиштирган. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: ўғли аллома Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад, Шайх Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Сулаймон Шерозий, Шайх Абу Бакр ибн Мусбиҳ Ҳамавий, Шайх Абдуллоҳ ибн Қутб Байҳақий, Шайх Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад Хижозий, Шайх Хатиб Муъмин ибн Али Румий, Шайх Юсуф ибн Аҳмад Хабаший, Шайх Али ибн Иброҳим ибн Аҳмад Солиҳий ва бошқалар.
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.ИБХИТМ Матбуот хизмати26-07-2018 Hits:6620
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6572
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6587
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6814
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6371
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6773
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5451
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5503
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4397
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5761
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1734
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3257
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...