Муснад китобидан ҳадислар (248-ҳадис)

| Печать |
Категория: Бир ҳадис шарҳи
Создано 27 Июнь 2018 Просмотров: 2888

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Қиёмат арафасида фитналар авжга чиқади. Фитналар гўёки, зулмат кечанинг парчасидек бўлади. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг оттирадида, кофир бўлиб кечлатади ва мўмин бўлиб кечлатиб, кофир бўлиб тонг оттиради. (Диндаги) улушларини дунёнинг озгина молига” ёки “дунё матосига сотиб юборади”, – дедилар”.

Ҳасан айтади: “Дарҳақиқат, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасам, биз уларни кўрдик, суратлари бинойидек, лекин, ақллари йўқ, жисмлари бору мақсадлари йўқ, таъмагир парвона ва пашшалардек, эртаю-кеч икки дирҳам илинжида юрурлар. Улардан бири динини бир эчки баҳосига сотиб юборади”. (Марфуъ ҳадис)

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати