Қироат ва тажвид илмининг буюк олими, қори ва муҳаддислар устози, ўз замонасидан тортиб то бизнинг давримизгача қироат ва тажвид илмининг шайхи бўлиб келаётган бу зотнинг тўлиқ исми – Ҳофиз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф Жазарий Дамашқий Шерозий Шофиъий бўлиб, Ибн Жазарий номи билан машҳур. Ибн Жазарий 25 рамазон 751/1350 йили 30 ноябр, жума куни Дамашқда таваллуд топган.
Ибн Жазарий ўн тўрт ёшида Қуръонни ёд олган. Сўнг илм талаб қилишга юзланиб, қироат илмини Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Саллор ва Аҳмад ибн Иброҳим ибн Таҳҳондан таълим ола бошлаган. 768/1367 йили ҳаж сафарига боради ва Мадинаи Мунаввара имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Солиҳ Хатиб ҳузурларида қироатларни тажвид асосида ўқиб берган. Кейин Қоҳирага бориб, Фахр ибн Бухорий, Димйотий каби алломалардан таълим олган. Искандарияга бориб, у ердаги олимларга қироат қилиб берган. Шу орада тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, балоғат, сарф ва наҳв каби илмларни сабоқ олиб, ўзлаштирган.
Ҳадис илмини Имод ибн Касир ва Ироқийдан таълим олган. Фиқҳ илмини эса, Шайх Абдурраҳим Иснавий, Булқийний, Баҳо Сабкий каби фақиҳлардан, усул, маъоний ва баён илмларини Мисрда Шайх Зиёуддин Саъдуллоҳ Қазвиний ва бошқалардан ўзлаштирган. Вафотидан олдин, 774/1373 йили шайхулислом, муҳаддис, муаррих Абулфидо Исмоил Ибн Касир, 779/1378 йили Шайх Зиёуддин, шунингдек, 785/1384 йили шайхулислом Булқийнийлар у зотга фатво чиқаришга рухсат беришган.
Умавийлар барпо этган жомеда қироат илмини мукаммал ўзлаштириб, ўша жойдаги машҳур қориларга раис бўлган ва кўпчиликка қироат илмини ўргатган. Дамашқда Қуръони каримга бағишлаб “Дору-л-Қуръони-л-карим” номли мадраса бино қилган. 793/1391 йилдан бошлаб Шом(Сурия)да бир неча йил қозилик қилганидан сўнг, 798/1396 йили Рум (ҳозирги Туркия)га сафар қилиб, Бурса шаҳрида Усмонийларнинг султони Боязид ибн Усмоннинг меҳмони бўлиб, шу ерда яшай бошлаган. Боязиднинг ҳурмат қилишининг бир сабаби шундаки, Ибн Жазарий Боязиднинг ҳузурига кираётган чоғида Дамашқда Қуръони каримни тиловат қилиб берган устозларидан бири Шайх Ҳожи номли олимга рўпара келиб қолади. Унинг иқдидорини билган Боязид, ҳурмат қилади, куниги юз дирҳам маблағ тайинлайди, бир неча от ва мулк тақдим этади.
Боязид кўрсатган ҳурмат ва эҳтиромга жавобан имом у ерда бир неча йил истиқомат қилиб, юрт аҳолисига қироат ва ҳадис илмидан таълим берган. Ўша диёрда икки жилдли “Ан-нашр фи-л-қирооти-л-ашр” (“Ўн хил қироат ҳақида нашр”) номли асарини таълиф этган. 805/1403 йили Боязид билан Амир Темур ўртасида жанг бўлиб ўтганида, Боязид билан бирга Ибн Жазарий ҳам асрга тушади. Ибн Жазарийнинг иқтидорини билган Амир Темур у зотни Румдан Мовароуннаҳр диёрига олиб келади. Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳрида Соҳибқирон салтанати остида ҳаёт кечиради. Кеш ва Самарқанд аҳолисининг бир жамоаси у зотдан таҳсил олади. Амир Темур бу буюк имомга доимо ҳурмат эҳтиром кўрсатган.
Кешда Абдулқодир ибн Тилла Румий, Ҳофиз Боязид Кеший ва Ҳофиз Маҳмуд ибн Муқрийлар ундан ўн хил қироат илмини ўрганиб, қироатлар шайхлари унвонини олишган.
Имом Муҳаммад Жазарий Румдан Самарқандга келганида Соҳибқирон катта базм уюштиради. Унга таклиф этилган амир ва зодагонларга чап тарафдан, олимларга эса, ўнг тарафдан жой ажратишни буюради. Имом Жазарийга эса уламоларга ажратилган жойнинг олд қисмидан, аллома Саййид Шариф Журжонийдан юқорироқдан ўрин ҳозирлашга амр қилади. Сабаби сўралганида, Соҳибқирон: “Китоб ва суннат билимдони бўлган зотни ҳурмат қилмай бўладими?!”, – дея жавоб берган экан[1].
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.ИБХИТМ Матбуот хизмати[1] Тошкубри Зода. Аш-шақоиқу-н-Нуъмония фи уламои давлати-л-Усмония. – Байрут. Дору-л-китоби-л-арабий, 1975. – Б. 29.
26-07-2018 Hits:5200
25-07-2018 Hits:4939
17-07-2018 Hits:4993
16-07-2018 Hits:4800
06-07-2018 Hits:4937
04-07-2018 Hits:4917
27-06-2018 Hits:4750
04-06-2018 Hits:4928
14-03-2018 Hits:4275
26-07-2018 Hits:5564
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5591
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5692
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5745
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5423
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5757
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4722
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4771
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3903
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...