Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ХОЖА ЖАЛОЛУДДИН ФАЗЛУЛЛОҲ АБУ ЛАЙСИЙ (ваф. тахм. 1470 й.)

Created on 21 June 2018 Hits: 2150

Аллома замонасининг машҳур олими бўлиш билан бирга шоирликдан ҳам хабардор бўлган. Фалсафа, фиқҳ ва араб тили борасида Самарқанд олимларининг пешқадами ҳисобланган. Туғилган санаси тўғрисида маълумотлар топилмади. Тахминан 1470 йил атрофида вафот этган[1].

Алишер Навоий ўз асарларида эътироф қилиб ёзганидан маълумки, у ўзининг маданий савиясини ошириш, билимини янада чуқурлаштириш йўлида Шайх Садриддини Ревасий, Шайх Камол Турбатий, Саид Ҳасан Ардашер, Хожа Муҳаммад Астрободий, Хожа Юсуф Бурҳон, Абдурраҳмон Жомий ва Мавлоно Фасиҳиддин Соҳиб каби олимлар ҳузурида таълим олган. Аммо у Самарқандда Муҳаммад Олим Самарқандий, Хожа Ҳисрав, Алои Шоший каби олимлар суҳбатидан ташқари, кўпроқ вақтини Фазлуллоҳ Абу Лайсий (Фазлуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Абу Лайс Самарқандий) оиласида ва унинг мадрасасида ўтказган. Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаётида бу оила, шахсан Фазлуллоҳ Абу Лайсийнинг ўзи муҳим ижобий рол ўйнаган эди.

Абу Лайсийлар хонадонининг Шарқда шуҳратланиши Фақиҳ Абу Лайс ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандийдан бошланган эди.

Фақиҳ Абу Лайсий яшаган давр Ўрта Осиё халқларининг қадимги маданияти устига жаҳон маданий бойликларининг Самарқанд ҳамда Бухорода тўплаган вақти бўлганлигидан Абу Лайс бу адабий-маданий хазиналардан ўз  даврига кўра тўлиқ фойдалана олган киши бўлган.

Алишер Навоийнинг Самарқандда Фазлуллоҳ Абу Лайсий даргоҳини маъқул кўриши, у даргоҳга қараб интилишининг бош сабаби ҳам шунда эдики, фаҳиҳ Абу Лайс авлодларнинг маданий анъаналарини темурийлар даврида ҳам давом эттирган кишилардан бири Самарқанднинг “аъламу-л-уламо”си (“олимлар олими”) Фазлуллоҳ Абу Лайсий эди. Унинг кутубхонасида бой маданий ва адабий мероснинг дурдоналари кўп бўлганидек, шахсан ўзи ҳам XV асрнинг 60-70-йилларидаги Самарқанд олимлари ўртасида катта обрўга эга бўлган.

Алишер Навоий “Мажолису-н-нафоис”да: “Иккинчи мажлис ул жамоати азизлар зикриданким, фақир алардин баъзини мулозаматиға кичикликда етибмен”[2], деб бир қатор олимлар билан бирга Фазлуллоҳ Абу Лайсийнинг маданий савияси ва олимлар ўртасидаги мавқеи ҳақида ҳам муҳим маълумотлар келтирган. “Самарқанд акобиридиндур, Фаҳиҳ Абу Лайсий авлодидин, – деб давом этади Алишер, – Сайид Шарифнинг тўрт шогирди ва Сайид ўз хатлари билан дарс айтурға ижозатнома аларнинг учун битиб эрди”.

Сайид Шариф Журжоний тарбиясида етишиб, ундан “дарс айтурға ижозатнома” олган мударрис Фазлуллоҳ Абуллайсийнинг фақиҳликда – Абу Ҳанифаи соний ва араб тилини билишда Ибн Ҳожиб билан тенг даражадаги билимдон киши бўлганини Алишер Навоий мазкур асарида қуйидагича келтиради: “Фиқҳда ани Абу Ҳанифаи соний дерлар эрди ва арабиятда Ибн Ҳожиб каффасида тутар эрдилар”[3].

Фазлуллоҳ Абу Лайсий ўз даврининг одамлари орасида фалсафа, илми фиқҳ ва араб тилини билишда Самарқанддаги олимларнинг пешқадами саналган, унинг мадрасасида фақат Алишер Навоий эмас, балки Юсуф Андижоний, Юсуф Сафоий, Ҳаримий Қаландар, марвлик Нодир, хоразмлик Бақоий, қундузлик Муҳаммад  Бадахший каби неча ўнлаб шогирдлар бўлган. Ҳеч шубҳа йўқки, Алишер Навоий Самарқандда Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасида шу шогирдлар билан бирга фалсафа, тарих, ҳуқуқ, фалакиёт, жўғрофия ва тиладабиётни ўрганган. Фақат Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасидагина эмас, балки самарқандлик олимлар даврасида, суҳбатида ҳам у бу фанлар устидаги машғулотларни давом эттирган.

Алломанинг асарлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Қабри ҳозиргача Самарқандда халқ зиёратгоҳи бўлиб келмоқда[4].

 
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати
 

[1] Валихўжаев Б. Низомиддин Мир Алишер Навоий (даври, замондошлари, ҳаёти, фаолияти, мероси). 1-қисм. http://kh-davron.uz/kutub-xona/alisher-navoiy/botirxon-valixojayev-nizomiddin-mir-alisher-navoiy-davri-zamondoshlari-hayoti-faoliyati-merosi-birinchi-qism.html.

[2] Алишер Навоий. Асарлар. Т. 12. Мажолисун-нафоис. – Т.: Фан, 1997. – Б.27.

[3] Ўша манба. – Б. 29.

[4] Абдуллаев В. Навоий Самарқандда. – Т., 1968. – Б. 51-52.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5432

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5581

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5283

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...