ليلى و مجنون (Лайли ва Мажнун)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 19 June 2018 Hits: 643

Муаллифи: Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.). 

Достон. Асар  “Хамса” достонидаги иккинчиси "Лайли ва Мажнун” бўлиб, достон  38 боб, 3623 байтдан иборат,  араб эртакларидан ташкил топган.  Достон эртаклар асосидаги ишқий достон сифатида қаралсада аксида ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинади. “Лайли ва Мажнун” достонида Навоий бобларда ғоят усталик билан воқеаларни ёритиб, Аллоҳнинг ердаги тажаллиси тасвирини ушбу ёзилаётган достони ғояси билан боғлиқ ҳолда баён қилади.

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 99б).

Асар боши (в. 99б) :

اى يخشى آنينك بيل سر آغاز      انجاميغه كيم يتار هر آغاز 

اى سيندين اولوس خجسته فرجام     آغاز ينكا عقل تابماى انجام ...

 Асар сўнги (в. 186б) :

... اول  يل اوچوروب تن نزاريم     رحمت اويدا بيريب قراريم

عصيا نيمه عفو بولغاى امين    يا رب كه بو نوع اولغاى آمين 

 Библиография : СВР IХ, № 6101-6113,  VII, № 5086-5089 ; Kat.I.R  I,  № 283-297. Kat.I.R  II,  № 29-31

Колофон (в. 186б) :

تمت دفتر دويم ليلى و مجنون  خمسه امير نواى رحمة الله عليه سنة ۱٢٩۸

Кўчирилган сана (в. 185б) : 1298/1881 й.

Настаълиқ. 87 варақ. (в. 99б-186б) ;  187-189а бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´90 mm. ; варақ ўлчами : 300´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ. 

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган. Айрим жойларини қурт еган. Асар таъмирга муҳтож.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати