حيرت الابرار (Ҳайрат ал-аброр)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 14 June 2018 Hits: 527

Муаллифи: Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501й).  

Достон. Асар “Хамса” достонидаги биринчиси “Ҳайрат ал-аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши) бўлиб, достон 3988 байт,  63 боб, 20 мақолат ва 20 ҳикоятдан ташкил топган. Достонда ҳамд, муножот, наът, ҳайрат бобларидан кейин шоирнинг Яратганга, борлиққа, табиатга, инсонга бўлган фалсафий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маърифий, ахлоқий ва эстетик муносабат, адолатли шоҳ ҳақидаги қарашлар акс эттирилган.

Нусха тўлиқ эмас. 

Асар боши (в. 1а) : 

...اى سنكا مبـدأ ابد ديك ازل    ذات قديمنك ابد لم يزل  

نى بولوب اول بدايت سنكا    نى كيليب آخر نهايت سنكا ...

 Асар сўнги (в. 98а) : 

... هست ليغيم نابود ايتبان بود اولاى   بود اولوب وحدت ارا مشهور اولاى 

غرق وحدت بيرله آلمدين كتاى      مقصد اصلى مقاميغه يتاى 

Библиография : СВР II, № 1239-1243. СВР VII, № 5057, 5059-5075, 5077-5085.

Колофон (в. 98а) :

تمت دفتر اول از خمسه امير نواى رحمه الله عليه مسمى به حيرت الابرار سنة ۱٢٩۸

Кўчирилган сана (в. 98б) : 1298/1881 й.

Настаълиқ. 98 варақ. (в. 1б-98а) ; 98б-99а  бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´90 mm. ; варақ ўлчами : 300´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ. 

Қўлёзманинг ҳолати : нусха тамирга муҳтож, варақлари намдан зарарланган. 

 

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати