Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Расулуллоҳнинг саҳобаларини “Қадр” кечасини қидиришга тарғиб қилишлари

Category: Мунозара
Created on 07 June 2018 Hits: 3708

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини бу улуғ кечани топишга ва унинг баракотларидан баҳраманд бўлишга ундашлари ҳақидаги ҳадислар жуда кўп. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳида бу улуғ кечанинг фазилатини сифатлаб, саҳобаларини уни топишга тарғиб қилганлар: “Ким “Қадр” кечаси имон билан ва савоб умидида тунни қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади[1].

Гоҳида эса, унинг қайси кечада эканини бил  дириб, тарғиб қилганлар: “Қадр” кечасини Рама зон нинг охирги ўн кунлигидан қиди ринглар”[2].

Баъзан эса, бу улуғ кечани Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан қидиришга чорлаганлар: “Қадр” кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан қидиринглар”[3].

Заифлигидан хавфсираган одамларни эса, қолган етти кунидан ҳам бу кечани қидиришга тарғиб қилганлар: “Қадр” кечасини охирги ўн кунликдан қидиринглар. Агар бирортангиз заифлашиб қолса ёки ожиз бўлса, қолган етти кунидан ғафлатда қолмасин”[4].

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур тоқ кунларни ҳам аниқлаштириб, шундай деганлар: “Ким “Қадр” кечасини қидирса, уни йигирма еттинчи кечадан қидирсин. Уни йигирма еттинчи кечадан қидиринглар”[5].

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу бу муборак кечанинг қайси кунда эканини қасам билан шундай ифодалаган: “Аллоҳга қасамки, мен уни аниқ биламан. Расулуллоҳ бизларга қоим қилишни буюрган кеча йигирма еттинчи кечадир”[6].

Бу ҳадисларнинг маъноси шуки, “Қадр” кечаси ўша вақтларда йигирма еттинчи кечага тўғри келган. Шунингдек, бу кеча баъзан йигирма бир, баъзан йигирма учинчи кечага тўғри келган вақтлар ҳам бўлган.

“Қадр” кечасининг йигирма биринчида эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен “Қадр” кечасини қидириб, аввалги ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Сўнг иккинчи ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Сўнг Менга унинг охирги ўн кунликдалиги айтилди. Сизлардан ким эътикоф ўтиришнияхши кўрса, эътикоф ўтирсин”. Одамлар у зот билан бирга эътикоф ўтирдилар. Расулуллоҳ: “Менга “Қадр” кечасининг тоқ кунларда экани кўрсатилди. Мен у кечанинг тонгида лой ва сувга сажда қилаётган эканман”, дедилар. Рамазоннинг йигирма биринчи кечаси тугаб тонг отгач, Расулуллоҳ намоздан фориғ бўлиб, ташқарига чиқдилар. У зотнинг пешонаси ва бурун чеккаларида лой ва сув бор эди. Ўша кеча “Қадр” кечаси эди”[7].

“Қадр” кечасининг йигирма учинчи кечада эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилади: “Менга “Қадр” кечаси кўрсатилди, сўнг унуттирилди. У кечанинг тонгида сув ва лойга сажда қилаётган эдим”. Йигирма учинчи кечаси ёмғир ёғди. Расулуллоҳ бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. ортига ўгирил ганларида пешона ва бурунларида сув билан лойнинг изи бор эди”[8].

Бу ҳадислар “Қадр” кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигига яширинган бўлиб, тоқ кунларда кўчиб юради”, деган олимларнинг гаплари тўғри ва кучли эканига далилдир. Дарҳақиқат, бу ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва эҳсонидир. Чунки бандалар кўпроқ амал қилиб оладилар, шунингдек, бу кечаларда дангаса ва рағбатли рўзадорлар ажратиб, аниқлаб олинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини фақат сўз орқали тарғиб қилиш билан чекланмадилар, балки “Қадр” кечасини қидиришни амалда ҳам исботлаб, саҳобаларга ўрнак бўладиган даражада ўргатиб қўйдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматнинг пешқадами ва раҳбари эдилар. Боркучларини сарфлаб, “Қадр” кечасини қидиришни ўргатиб қўйишлари ва бунда ўрнак ва гўзал намуна бўлишлари табиий ҳол эди, албатта. “Қадр” кечаси – Қуръон нозил бўлган кеча. Унда қилинган амал минг ойлик амалдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло бу кечада Руҳ – Жаброил алайҳиссалом ва фаришта лар ерга тушиши ҳақида хабар берган. Бу кеча саломатлик ва тинчлик кечасидир. Бу кечада Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликларга буркайди, устларидан баракотлар ёғдиради, уларни афв этади ва гуноҳ ва маъсият юкларидан халос этади.

Ҳозирда мусулмонларнинг бу кечани кутиб олиш, унинг барокат ва савобларидан баҳраманд бўлишга рағбатлари кучли ва буни амалда исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Биз бу борада одамларнинг камчиликларини қидиришдан йироқмиз. Балки бу кечада янада улуғроқ савобларни қўлга киритишлари ва Аллоҳнинг ҳузуридаги мартабалари янада юқори бўлишига кўмак бермоқчимиз, холос. Шунинг учун қуйидаги масалаларга эътибор қаратишга жазм қилдик:

Биринчидан, “Қадр” кечасидан унумли фойдаланиш мақсадида бу кечага тайёргарлик кўриш лозим. Яъни, кундузи танага яхши дам бериш, камроқ таом тановул қилиш, издиҳомдан йироқроқ бўлиш, фарз ва бошқа намозларни масжидда ўқиш, уйдаги ишларимиз ва вақтимизни тартибга солиш, масжиддан ташқарига чиқишимизга сабаб бўладиган ишларни олдиндан ҳал қилиб олиш, масалан, ҳайит учун харид қилмоқчи бўлган нарсаларимизни Рамазондан олдин ёки охирги ўн кунлигидан аввал сотиб олиш зарур. Зеро, бу вақтларда бозорларда одам кам ва нархлар арзон бўлади. Шунингдек, вақтни ғанимат билиш ва ундан унумли фойдаланиш, вақтни кўча ва бозорларда исроф қилмаслик лозим.

 

ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ. РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА китобидан. -Б. 110
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2018 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати

[1] Бухорий ривояти, 1802-ҳадис.

[2] Бухорий ривояти, 2020-ҳадис.

[3] Бухорий ривояти, 2017-ҳадис.

[4] Муслим ривояти, 2822-ҳадис.

[5] Аҳмад ривояти, 6474-ҳадис.

[6] Муслим ривояти, 1822-ҳадис.

[7] Бухорий ривояти, 2018-ҳадис. Муслим ривояти, 2828-ҳадис. Ҳадис лафзи Муслимники.

[8] Муслим ривояти, 2832-ҳадис.

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5584

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5287

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4611

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4563

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3815

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4860

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...