عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ أَخْبَرَهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ[1]
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қариндошлик алоқаларини узган (киши) жаннатга кирмайди” – деганларини эшитган экан.
Жубайр ибн Мутъим – саҳоба. Тўлиқ исми – Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманноф ибн Қусай Қурайший. Макка фатҳидан сўнг ислом динини қабул қилган. Маккаи мукаррама фатҳ қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Маккада тўрт киши борки, мен уларни ширкдан холи бўлишини ва Исломга киришини хоҳлайман”, – дедилар.
Шунда у зотга: “Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули”, – дейишди. У киши: “Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”, – дедилар. Аллоҳ таолонинг фазли билан буларнинг барчалари Макка фатҳидан сўнг исломни қабул қилишган.
Ҳадиснинг умумий маъноси:
“قاطع” “қотиъ” – “кесувчи”, “узувчи” маъносини, “رحم” “раҳм” – “бачадон” (қариндош) маъноларини англатади. “قَاطِعُ الرَحمِ” – “қариндошлик риштасини узувчи” маъносини билдиради.
Ушбу ҳадис орқали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларни қариндошлик алоқаларини мустаҳкам боғлашга буюрмоқдалар. Қатъий қилиб қариндошдан узилган Аллоҳ таолонинг раҳматидан ҳам жаннатидан ҳам маҳрум бўлиши таъкидламоқдалар. Маълум бўладики, қариндошлик риштасини узиш бандани жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладиган катта гуноҳлардан ҳисобланар экан. Улуғларимизнинг айтишларича, қариндошлар бирор сабабга кўра аразлашиб қолса-ю улар бир-бири билан учрашганда ҳеч бўлмаганда салом-алик қилишлари қариндошлик алоқаларини боғланишининг паст даражаси ҳисобланар, борди-ю улар учрашганда салом-аликни ҳам йиғиштириб қўйишса қариндошлик алоқасини узилиши бўлар экан. Дарҳақиқат, қариндошлар бир бирлари билан чиройли муомала қилиши, имкон топса, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиши қариндошликнинг олий намунаси ҳисобланар экан. Шу боисдан ҳам шариатимизда ўзига тўқ, бой киши ночор қолган яқин қариндошларига ёрдам кўрсатиши вожиб амаллардан ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам...”[2]. Яъни Аллоҳ таоло бу оятда мўмин бандаларига қўлига қараган (ота-она ва фарзанд)ларни моддий ва маънавий (таълим-тарбия) жиҳатдан таъминлаш ҳамда бева-бечора, йўлда қолган (маблағи тугаб ўзга юртларда қолиб кетган мусофирлар)га закот, ушр каби садақаларни беришни буюрмоқда. Имкони бўла туриб, ота-оналарини ва яқин қариндошларини қаровсиз қолдирган кишилар бу каби оят ва ҳадислардан панд насиҳат олишилари лозим.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказиҚўлёзмалар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи Йўлдошхон ИСАЕВ
[1] Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Саҳиҳ ал-Бухорий. Ж. 5. – Қоҳира. Дору-л-ҳадис, 2000. 5984-ҳадис. – Б. 140.
[2] Қуръони карим. “Исро” сураси 26-оят мазмуни.
26-07-2018 Hits:5198
25-07-2018 Hits:4935
17-07-2018 Hits:4990
16-07-2018 Hits:4799
06-07-2018 Hits:4936
04-07-2018 Hits:4916
27-06-2018 Hits:4748
04-06-2018 Hits:4925
14-03-2018 Hits:4273
26-07-2018 Hits:5562
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5591
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5689
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5743
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5421
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5756
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4718
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4771
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3903
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...