Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Қариндошлик алоқасини узган киши жаннатга кирмайди

Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 07 June 2018 Hits: 1417

 عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ أَخْبَرَهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ[1]

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қариндошлик алоқаларини узган (киши) жаннатга кирмайди” – деганларини эшитган экан.

Жубайр ибн Мутъим саҳоба. Тўлиқ исми – Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманноф ибн Қусай Қурайший. Макка фатҳидан сўнг ислом динини қабул қилган. Маккаи мукаррама фатҳ қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Маккада тўрт киши борки, мен уларни ширкдан холи бўлишини ва Исломга киришини хоҳлайман”, – дедилар.

Шунда у зотга: “Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули”, – дейишди. У киши: “Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”, – дедилар. Аллоҳ таолонинг фазли билан буларнинг барчалари Макка фатҳидан сўнг исломни қабул қилишган.

Ҳадиснинг умумий маъноси:

 “قاطع” “қотиъ” – “кесувчи”, “узувчи” маъносини, “رحم”  “раҳм” – “бачадон” (қариндош) маъноларини англатади. “قَاطِعُ الرَحمِ” – “қариндошлик риштасини узувчи” маъносини билдиради.

Ушбу ҳадис орқали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларни қариндошлик алоқаларини мустаҳкам боғлашга буюрмоқдалар. Қатъий қилиб қариндошдан узилган Аллоҳ таолонинг раҳматидан ҳам жаннатидан ҳам маҳрум бўлиши таъкидламоқдалар. Маълум бўладики, қариндошлик риштасини узиш бандани жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладиган катта гуноҳлардан ҳисобланар экан. Улуғларимизнинг айтишларича, қариндошлар бирор сабабга кўра аразлашиб қолса-ю улар бир-бири билан учрашганда ҳеч бўлмаганда салом-алик қилишлари қариндошлик алоқаларини боғланишининг паст даражаси ҳисобланар, борди-ю улар учрашганда салом-аликни ҳам йиғиштириб қўйишса қариндошлик алоқасини узилиши бўлар экан. Дарҳақиқат, қариндошлар бир бирлари билан чиройли муомала қилиши, имкон топса, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиши қариндошликнинг олий намунаси ҳисобланар экан. Шу боисдан ҳам шариатимизда ўзига тўқ, бой киши ночор қолган яқин қариндошларига ёрдам кўрсатиши вожиб амаллардан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам...”[2]. Яъни Аллоҳ таоло бу оятда мўмин бандаларига қўлига қараган (ота-она ва фарзанд)ларни моддий ва маънавий (таълим-тарбия) жиҳатдан таъминлаш ҳамда бева-бечора, йўлда қолган (маблағи тугаб ўзга юртларда қолиб кетган мусофирлар)га закот, ушр каби садақаларни беришни буюрмоқда. Имкони бўла туриб, ота-оналарини ва яқин қариндошларини қаровсиз қолдирган кишилар бу каби оят ва ҳадислардан панд насиҳат олишилари лозим.

 

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Қариндошлик ришталарини маҳкам тутиш;
  2. Қариндошлик риштасини узиш жаннатдан тўсилишга сабаб бўлиши.

 

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Қўлёзмалар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи
Йўлдошхон ИСАЕВ

 



[1] Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Саҳиҳ ал-Бухорий. Ж. 5. – Қоҳира. Дору-л-ҳадис, 2000. 5984-ҳадис. – Б. 140.  

[2] Қуръони карим. “Исро” сураси 26-оят мазмуни.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5530

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5684

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5364

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5696

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4673

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4725

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3870

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...