Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА (одоб ва тақво)

Category: Мунозара
Created on 06 June 2018 Hits: 3875

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор бўлиб жунуб ҳолларида бомдодга етганлари.

Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазонда эҳтиломдан бошқа турли жунуб ҳолларида бомдод кириб қолса, ғусл қилиб, рўза тутар эдилар”[1]. Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай деган: “Расулуллоҳ ўз аҳлларидан жунуб ҳолларида бомдод кириб қолса, ғусл қилиб, рўза тутар эдилар”[2].

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳукми ҳам жунубнинг ҳукми сингаридир. Улар бомдоддан олдин пок бўлганликларини билишса, гарчи ғусл қилмаган бўлсаларда, рўзани ният қилишлари мумкин.

Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида кун қаттиқ исиган пайтда устиларидан сув қуйганлари

Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади:

Абу Бакр ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳу баъзи саҳобалардан шундай ривоят келтиради: “Мен Расулуллоҳни тепаликда кўрдим. У зот рўзадор ҳолларида чанқоқлик ёки иссиқдан устларидан сув қуяётган эдилар”[3].

Бу танага раҳм қилиш, нафсни қаттиқ қийнамаслик ва уни ибодатга фаол бўлишга ундашдир. Чунки рўзадан кўзланган асосий мақсад – Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш ҳамда хузуъ туфайли у яхши кўрган ва лаззатли бўлган нарсаларни нафсга тақдим қилишдир. Нафсни қийнаш, унга озор бериш ва уни қорайтириш эмас.

Ғусл қилиш ва кийимни ҳўллаб олиш ҳам бошдан сув қуйиш ҳукмида дир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи рўзадорнинг ғусл қилиши ҳақида баъзи саҳоба ва тобеъинлардан ривоятларни келтирган. Бу зотларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кучли муҳаббат ила эргашганлари ҳаммага маълум. Имом Бухорий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кийимини ҳўллаб, устига ташлаб олди. Шаъбий розияллоҳу анҳу эса рўзадор ҳолида ҳаммомга кирган. Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ғарғара ва салқинлаб олишнинг рўзадорга зарари йўқ”[4].

Хулоса шуки, ибодатни енгиллаштирадиган, уни бажаришда имконият яратадиган ва шахсни фаоллаштирадиган ҳар қандай амал Аллоҳнинг ҳузу рида мақбул ишдир. Ибодатни қийинлаштириб, машаққат туғдирадиган амаллар эса, шариатимиз мақсадларига кирмайди, балки улардан халос бўлишга чақиради. Лекин ибодатни қийинлаштир майдиган машаққат ажрни кўпайтиради. Масалан, қишда таҳорат олиш, ҳаж учун сафарга отланиш, иссиқ ва совуқ кунларда жамоатга қатнаш шулар жумласидандир.

Олимлар бу ҳақда шундай фикрни билдириш  ган: “Шуни билиб олиш зарурки, Аллоҳнинг ризоси ёки муҳаббати фақат нафсни қийнаш ва уни машаққатларга дучор этишда деб ўйламаслик керак. Яъни, амал қанча машаққатли бўлса, шунча афзал бўлади, деган тушунча ҳам тўғри эмас. Баъзилар ўйлаганидек, ажр-савоб машаққат миқдорига қараб берилмайди. Балки амалнинг манфаати ва фойдасига қараб, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш даражасига қараб ажр берилади. Икки амалдан қайси бири чиройли бўлса, амал соҳиби итоатли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ эргашувчи бўлса, шу амал энг афзали саналади. Чунки амаллар кўплиги билан фазилати ҳам кўпайиб қолмайди. Балки уларнинг афзаллиги қалбда амал ҳолатининг ҳосил бўлишига билан боғлиқдир”. Аллоҳ билгувчироқдир!

Шариатимиз кенг қамровлидир. Ишларнинг энг афзали энг осонидир. Нафсга ёки бошқаларга машақ қат юклаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг ҳидоят ва кўрсатмаларига зид амал саналади.

Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида камроқ ғарғара қилишлари ва бурун ювишлари

Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади:

Лақит ибн Сабра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Мен: “Ё Расулуллоҳ! Менга таҳорат ҳақида сўзлаб беринг”, дедим. У зот: “Таҳоратни чала олма, бармоқларинг орасини ҳилол қил, бурун ювганда кўпроқ юв. Фақат рўзадор бўлсанг, уни кўпайтирма”, дедилар”[5]. Ғарғара қилишда ичга сув кириб кетишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳанафий манбаларда эса, ғарғара қилишда эҳтиёт бўлишга буюрилади ҳамда катта сув ҳавзасида чўмилганда махраж (орқа)дан сув кириши билан рўзанинг синиши қайд этилган.

Бу васатия – мўътадилликнинг энг ёрқин кўринишидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани сақлаш қаторида озодаликни ҳам тарғиб қилмоқдалар. У зот бир томонга берилиб, бошқа жиҳатларни унутмаганлар.

 

ФАЙСАЛ ИБН АЛИ БАЪДОНИЙ. РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ РАМАЗОНДА китобидан. -Б. 30
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2018 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати
 


[1] Бухорий ривояти, 1829-ҳадис. Муслим ривояти, 1109-ҳадис. Ҳадис лафзи Муслимники.

[2] Бухорий ривояти, 1926-ҳадис.

[3] Абу Довуд ривояти, 2365-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.

[4] Бухорий ривояти, 2/680-681.

[5] Абу Довуд ривояти. Бу саҳиҳ ҳадис.

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5448

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5584

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5287

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4611

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4563

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3816

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4860

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...