РЎЗА КИТОБИ(5-қисм)

| Print |
Category: Мунозара
Created on 30 May 2018 Hits: 3933

Саҳарлик қилишнинг фазилатлари

Кечаси саҳарлик қилишлик мустаҳаб амалдир. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сизлар саҳарлик қилинглар, зеро, саҳарликда барака бордир”, – деганлар.

Саҳарликни кечиктириш ва ифторликка шошилиш ҳам мустаҳаб. Бу Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинган “уч нарса Пайғамбарларнинг ахлоқидандир: ифторни вақтида, саҳарликни охирги дақиқагача кечиктириб қилиш ва мисвок ишлатиш” ҳадисига мувофиқ келади.

 

Унутгандан сўнг қасддан рўзани ейиш

Кимки Рамазонда (рўзадор бўлган ҳолда) унутиб, бир нарса еб қўйиб ва шу еган нарсаси рўзасини бузиб юборади, деб ўйлаб, сўнг қасддан овқат еб юборса, унга каффорат рўза эмас, балки қазо рўза вожиб бўлади.

 

Рўза тутиш ҳаром қилинган кунлар

Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари (Қурбон ҳайитининг тўрт куни)да рўза тутиш қатъиян ҳаром қилинган.

Далил “Огоҳ бўлинг, ушбу кунларда ҳеч қачон рўза тутманглар. Зеро, бу кунлар еб-ичадиган ва шод-хуррамлик қиладиган кунлардир” ҳадисига асосланади.

 

Олти кун шаввол рўзасини Рамазон рўзасига

қўшибтутишнинг жоизлиги

Шаввол ойи давомида тутиладиган олти кун нафл рўзани Рамазон ойи билан бирга қўшиб тутиш макруҳ эмас. Аммо Рамазон ҳайитидан кейин тутиш афзал.

 

Узлуксиз рўза тутиш қатъиян ман этилган

Ҳаром қилинган беш кунда (яъни икки ҳайит ва ташриқ кунлари) рўзасини очган тақдирда ҳам, узулуксиз рўза тутиш макруҳ.

 

Мустаҳаб ва макруҳ бўлган рўза

Сукут рўзаси макруҳ. Бундан мурод рўзадорнинг ўша куни ҳеч ким билан гаплашмаслигидир.

Шанба куни ва танҳо Ашуро куни ҳам рўза тутиш макруҳ.

Аммо душанба, пайшанба, жума, “аййом-у-биз”, яъни ҳар ойнинг 13, 14, 15 кунлари, шунингдек, арафа куни ҳожилардан бошқаларга рўза тутиш мустаҳаб.

 

Бировларга тобе бўлган кишиларнинг

нафл рўза тутишлари

Аёл эрининг розилигисиз нафл рўзасини тутмайди. Агар эри ҳам рўза ёки бемор бўлса, бундан мустасно. Қул хўжасининг рухсатисиз нафл рўзасини тутмайди, агар унга зарар етказмаса ҳам.

Рамазоннинг каффорати

Рамазон рўзасининг каффорати “итқу рақобатин”, яъни бир қул озод қилиш, агар буни тополмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиш, бас, рўза тутишга ожиз бўлса, олмиш нафар мискинга таом беришдан иборат.

Бир ёки икки Рамазонда кайта-қайта ифторлик берса, битта каффорат ўрнида ўтади. Аммо каффоратнинг сон-саноғи кўп бўлса, бундан мустасно.

 

Нафл рўзаларида рўзани очиш

Зиёфат ва шу кабилар сабабли нафл рўзасини очиш мумкин.

Рўза ёки намозларини фарз гумон қилган ҳолда бошлаб, сўнг уни адо қилганини билган одам бошлаган ибодатини охирига етказиб қўйиши афзал. Уни бузиб қўйса ҳам, унга қазо вожиб бўлмайди.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 175
ИБХИТМ Матбуот хизмати