Шаъбийдан ривоят қилинади:
“Қараза, Баний Абдулашҳал қабиласидаги одамлар ичида Ироққа боришни хоҳлади. Улар билан бирга Умар ибн Хаттоб ҳам чиқди. Сув келтиришни буюрди, таҳорат олгач: “Нима учун сизлар билан чиққанимни биласизларми?” – деди.
Улар: “Бизни яхши кўрганингиз ва ҳақли бўлганингиз учун”, – дейишди.
Умар: “Сизларга ҳаққим бор. Лекин мен: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадисни ривоят қилишни камайтиринглар, мен ҳам унда (яъни, кам ривоят қилишда) сизларга шерикман” деган сўзни айтишга келдим”, – деди.
У: “Умарнинг гапидан кейин, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтмаганман”, – деди”. (Мавқуф ҳадис).
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси деб бирор ҳадисни гапирганда ниҳоятда эҳтиёт бўлиб, унинг саҳиҳлигини текшириб айтиш лозим. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадислар ривоят қилинган: Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким мен айтмаган сўзни менинг номимдан гапирса, дўзахдан ўз жойини ҳозирлаб олсин” (Бухорий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Менинг номимдан ёлғон сўзлаган кимсага дўзахда бир уй бино қилинади” – дедилар (Аҳмад ривояти).
Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Мендан кўп ҳадис ривоят қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Ким менинг номимдан гапирса фақат рост сўзласин! Ким мен айтмаган сўзни менинг номимдан гапирса, дўзахдан ўз жойини тайёрлаб олсин!” деганларини эшитганман (Аҳмад ривояти).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин”, – дедилар (Муслим ривояти). Шунинг учун саҳобалар ҳадис айтишга унчалик ҳам қизиқмаганлар.
Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.ИБХИТМ Матбуот хизмати
26-07-2018 Hits:5199
25-07-2018 Hits:4937
17-07-2018 Hits:4990
16-07-2018 Hits:4799
06-07-2018 Hits:4936
04-07-2018 Hits:4916
27-06-2018 Hits:4748
04-06-2018 Hits:4926
14-03-2018 Hits:4274
26-07-2018 Hits:5562
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5591
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5689
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5744
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5421
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5756
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4718
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4771
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3903
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...