Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Силаи раҳм қилган кишининг ризқи кенг бўлиши ҳақида

Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 30 May 2018 Hits: 1209

  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ، وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ.[1]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Кимники ризқининг кенг ва фаровон бўлиши ва ажалининг кечга сурилиши (умри узун бўлиши) хурсанд қилса, бас силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини боғласин!)” – деганларини эшитдим”,  – деди.

 Абу Ҳурайра – саҳоба. Унинг тўлиқ исми Абдуроҳман ибн Сохр Давсий Яманий. Абу Ҳурайра эса у кишининг куняси бўлиб, ўша даврда арабларда кишиларни ўз номи билан эмас балки фарзандининг исмини ёки бирор исмни айтиб фалончани отаси (Абу Абдуллоҳ, Абу Ҳурайра) деб чақириш одати бор эди. Нима сабабдан Абу Ҳурайра деб куняланганлиги сабабини Абдуроҳман ибн Сохрнинг ўзи шундай ҳикоя қилади: “Бир мушукча топиб олгандим ва уни енгимда олиб юрардим. Шу сабабдан мени Абу Ҳурайра (мушук боқувчиси)[2] дея чақирадиган бўлишди”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳижратдан 23 йил аввал 599 йилда Яманда таваллуд топган. Ҳижрий  еттинчи йилда исломни қабул қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайрани ридоларига ўтқазиб, уни яктак – ридолари билан ўраб: “Эй Абу Ҳурайра, илм сенга юқсин!” – деб дуо қилганлар. Абу Ҳурайра: Ўшандан кейин ҳеч нарса эсимдан чиқиб кетмайдиган бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларида йигирма йиллаб юрган баъзи саҳобалар юзта ҳадисни ёд ололмаган. Аммо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу уч йил ичида 600000 ҳадис ёд олган.  У кишининг ислом динида, хоссатан ҳадис ривоят қилиш борасида алоҳида илҳом ва мақомга эга эканликларини англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларининг баракоти сабабидан у киши саҳобалар ичида энг кўп 5374 та ҳадис ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳижрий қамарий йил ҳисоби билан 79 ёшда 56/676 йили Мадинада вафот этган.

Ҳадиснинг умумий маъноси:

Қариндошлик ришталарини маҳкам тутиш, узилиб кетган қариндошлар билан боғланишнинг инсон учун жуда катта манфаатлари мавжуд бўлиб, улардан айримларини Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам айтиб ўтдилар.

 “Кимники ризқи кенг ва фаровон бўлиши ва орқасидан асари кўп қолиши (умри узун бўлиши) хурсанд қилса, бас қариндошлик ришталарини боғласин!”

Гўёки силаи раҳм қилган кишининг молу дунёси камайгандек бўлади. Бироқ Аллоҳ таоло унинг молини кўпайтириб, баракали қилиб ва умрини зиёда қилиб ҳамда уни ортидан яхши хотиралар қолишини таъминлар экан.

Демак, силаи раҳм кишига Аллоҳ таоло томонидан ажру савоб берилишига, ризқини кенг бўлишига ва орқасидан яхши ном қолишига сабаб бўлар экан.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Силаи раҳм жуда эътибор қилиш керак бўлган амаллардан эканлиги.
  2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.
  3. Қариндошлик ришталарини мустаҳкам қиладиган кишининг умри узун бўлиши.
  4. Қариндошлик ришталарини мустаҳкам қиладиган кишининг турмуши фаровон бўлиши.
  5. Силаи раҳм эгасининг ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши.

 

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
Йўлдошхон Исаев
ИБХИТМ Матбуот хизмати


[1] Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Саҳиҳ ал-Бухорий. Ж. 5. – Қоҳира. Дору-л-ҳадис, 2000. 5985-ҳадис. – Б. 140.  

[2] Агар шахснинг нисбати фарзандлари билан айтилинса Абу Абдуллоҳ, Абу Абдуроҳман, Абу Ҳасан дейилади ва бу ҳолатда ушбу сўзлар Абдуллооҳнинг отаси, Абдуроҳманнинг отаси, Ҳасаннинг отаси маъноларини англатади. Аммо, ҳайвонларга нисбат берилса уни боқувчиси, ўша ҳайвонни боқишни яхши кўрадиган киши маъноларини англатади.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5525

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5553

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5649

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5383

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5716

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4689

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4741

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3881

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...