لطائف الاشارات بتفسير القرآن (Латоифи ал-ишорат битафсир ал-Қуръон)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 28 May 2018 Hits: 581

Абулқосим Абдулкарим ибн Ҳовазин ибн Абдулмалик ибн Толҳа ибн Муҳаммад ал-Иставаий ал-Қушайрий (в. 1а) (376/986-465/1074 й.).

 

Тафсир.Мазкур асарнинг тафсир услуби бошқа тафсирларга ўхшамайди. Асарнинг номи “Латоифи ал-ишорат битафсир ал-Қуръон  –  (нозик ишоралар)” атамаси ҳам шунга далолат қилади. Асар муаллиф томонидан 410/1019 йилда ёзилган. Аммо мазкур нусханинг қачон кўчирилганлиги номаълум. Муфассир Қуръон оятларини ҳар бир қори ва олим муфассирга маълум бўлмаган жиҳатларини очиб берган. Баъзи оятлар, хоссатан, “хуруфу муқаттаот (маънодан узилган, маъноси номаълум ҳарфлар)” билан бошланган оятлар суфийлик таълимотлари асосида тафсир қилинган. Асар “Фотиҳа” сураси билан бошланиб, “Анфол” сурасида тугаган.

Нусха тўлиқ эмас

Асар боши (в. 1а) : 

... لاشارته و خفى رموزه بما لوح لاسرارهم من مكنونات تعريفه فوقفوا بما خصوا به من انوار الغيب على ما استتر من اغيارهم ...

 

Асар сўнги (в. 187б) : 

... علوم الحقيقة وان الله سبحانه بين فى كتاب الله و الازلى بقوله فى كتاب الله قسمية ارباب ...

 

Библиография : GAL I, 556-557, № 7 ; EI, Vol 5.  526-527. 

Настаълиқ. 187 варақ. (в. 1а-187б) ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; оят, қора сиёҳда белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 230´145 mm. ; варақ ўлчами: 300´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

Муқова : оқ рангли тери, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари намдан зарарланган, нусха муқовадан ажралган.

 

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати