Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

РЎЗА КИТОБИ(4-қисм)

Category: Мунозара
Created on 28 May 2018 Hits: 3647

Рўза тутишдан ожиз бўлган кишилар

Ўзи ва боласига зарар етишидан қўрққан ҳомиладор ёки эмизикли аёл Рамазонда рўза тутмайди ва кейин қазосини тутиб беради. Бундан улардан машаққатни кетказиш мақсад қилинган. Уларга каффорат рўза вожиб бўлмайди. Чунки улар узрли бўлганлари сабабли рўза тутмадилар ва уларга фидя ҳам вожиб эмас.

Рўза тутолмайдиган заиф қария рўза тутмайди. У “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир.

Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир”  оятига мувофиқ ҳар бир кун учун ярим соъ (тахминан, бир килограмм) буғдой ёки бир соъ хурмо ёки арпа фидя беради. Фидя бергандан кейин рўза тутишга қодир бўлса, тутилмай қолган рўзаларнинг қазосини тутиб беради.

 

Намоз ва рўзанинг қазосини тутиб беришга васият қилиш

Кимки вафот этиб, унинг бўйнида Рамазон рўзасининг қазоси қолган бўлса ва уни васият қилган бўлса, марҳумнинг валийси бирор мискинга ҳар бир куни учун ярим соъ буғдой ёки бир соъ хурмо ё арпа беради. Аммо васият қилмаган бўлса, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди.

Намоз ҳам рўза кабидир. Бунда бир вақт намоз бир кунлик рўзага тенглаштирилган. Марҳум ўрнига унинг валийси, ҳеч ким бошқа бир кишининг ўрнига рўза тутмайди ва ҳеч ким бошқа бир кимсанинг ўрнига намоз ҳам ўқимайди” ҳадисига биноан, намоз ҳам ўқиб бермайди, рўза ҳам тутиб бермайди, деган сўзларига биноан шундай.

 

Рўзадорларга ўхшатган ҳолда куннинг қолган қисмини ушлаш

Рамазон ойида гўдак балоғатга етса ёки кофир мусулмон бўлса, ҳайз ва нифосдан пок бўлса, ҳушидан кетган киши ўзига келса, сафардан қайтиб ватанига етса, шифо топиб соғайса ва билмасдан хато қилиб ёки қастдан рўзасини еган кишилар ўша куннинг қолган қисмида, ейиш-ичишдан ва жинсий алоқадан ўзларини тиядилар. Бундай қилмаган тақдирда ҳам, улар учун қазо вожиб эмас. Чунки ўша куни уларга фарз бўлмаган эди.

Аммо Рамазон ойи давомида куннинг ярмига келиб ҳайз ёки нифос кўрган аёллар бундан мустаснодир. Чунки улар есалар ҳам, уларга каффорат вожиб бўлмайди. Аммо Рамазондан кейин қазо рўза тутиб бериш вожиб.

 

Ҳолатнинг ўзгариши сабабли келиб чиқадиган ҳукмлар

Кимда ким фажрдан сўнг сафар қилса ёки рўза тутмасликни ният қилиб, сўнг заволдан аввал шаҳарга келса ёки бемор киши соғайиб кетса, ўша куннинг рўзасини тутиши лозим. Агар рўзасини еса, унга каффорат рўза вожиб эмас, балки қазо рўза тутиб беради.

Ўша куни муқимга айланиши аниқ бўлган кишининг рўзасини очиши макруҳ.

 

Рўзанинг қазо бўлишида беҳуш ва жиннининг таъсири

Рамазон ойи ичида беҳуш ёки мажнун бўлган одам беҳуш бўлиб қолган кунининг қазо рўзасини тутиб бермайди. Чунки у куни рўзаси бор эди. У ният билан ейиш ичиш ва жимоъдан ўзини тутиб турган эди. Аммо ҳушига келгач, беҳуш бўлган кунларидан кейинги кунларнинг қазо рўзасини тутади.

“Ал-жунуну-л-муставъиб”, яъни тузалмайдиган руҳий касаллик қазонинг соқит қилувчи омил ҳисобланади. Аммо бир муддат ҳушидан кетиш ва бир қанча кун жинни бўлиб сўнг яхши бўлиб кетиш бундай эмас.

 

Рўза тутишда ниятнинг ўрни

Кимки Рамазон ойида рўза тутишни ҳам ёки тутмасликни ҳам ният қилмаган бўлса, қазо рўза тутиши вожиб.

Рамазон ойида рўзани ният қилмай тонг оттирган ёки заволдан олдин рўза тутишни ният қилган, сўнг, рўзасини очган инсонга вақтида рўза тутишни ният қилмагани учун каффорат рўза вожиб бўлмайди.

 

Ҳайз кўрган аёлнинг рўза тутиши ва намоз ўқиши

Ҳайз ёки нифос қонини кўрган аёл рўзасини очади ва кейинчалик, қазосини тутади.

Аммо намознинг қазоси юқоридаги ҳолатда аёл зиммасидан соқитдир.

 

Рўза тутишга гумон ва шакнинг таъсири

Субҳ кирган бўлса-ю, бирор киши субҳ кирмаган деб ҳисоблаб, саҳарлик қилса ёки қуёш ботди, деб ифторлик қилса-ю, аммо қуёш ботмаган бўлса, куннинг қолган қисмида рўза тутишда давом этади. Аммо шу кун учун қазо вожиб бўлиб, қасддан содир қилмагани учун унга каффорат шарт эмас.

Агар рўзадор қуёшнинг ботишида гумон қилса, рўзасини очиши мумкин эмас. Чунки, асл – кундуз эътибордир. Аммо рўзасини очиб, овқат еса, унга қазо рўза вожиб бўлади. Чунки, асл эътиборга олинади. Чунки, биринчи масалада асл кечанинг бақолиги, аммо иккинчи масалада кундузнинг бақолиги эътиборга олинади. Чунни, яқин, яъни аниқ нарса гумон (шак) билан кетмайди.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 171
ИБХИТМ Матбуот хизмати
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1458

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5502

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5527

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5624

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5678

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5361

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5691

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4668

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3866

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4920

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2785

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...