Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Барира келиб: “Мен аҳлим билан ҳар йили бир увқиядан тўққиз увқияга озод бўлишга шартнома қилдим. Менга ёрдам беринг” – деди.
Оиша розияллоҳу анҳо: “Агар шу маблағни бир мартада уларга тўлашимга ва сени озод қилишимга аҳлинг кўнса, шундай қиламан ва сендаги “вало” менга бўлади” – деди.
Барира буни аҳлига баён қилди. Улар бош тортишди. Фақат вало улар учун бўлсагина рози бўлишларини айтишди. Кейин Оишанинг ҳузурига келди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам унинг ёнида эдилар.
Барира: “Мен бу таклифни уларга баён қилдим. Фақат “вало” улар учун бўлсагина рози бўлишларини айтишди”, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб, Оишадан нима бўлганини сўрадилар. Оиша у зотга бўлган гапни айтиб берди.
Шунда у зот: “Уни олиб озод қилавер ва “вало” улар учун бўлишини ҳам шарт қилавер. “Вало” қулни озод қилган киши учундир”, – дедилар. Оиша шундай қилди.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнг: “Аммо баъд. Сизлардан баъзи кишиларга нима бўлдики, Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартларни қўймоқдасиз. Аллоҳнинг китобида бўлмаган ҳар қандай шарт, гарчи у юзта шарт бўлса ҳам ботилдир. Аллоҳнинг китоби ҳақлироқ ва Аллоҳнинг шарти ишончлироқдир. Сизлардан баъзи кишиларга нима бўлдики, улардан бири: “Эй фалончи “сен қулни озод қилавер, “вало” мен учун бўлади”, демоқда. Албатта, “вало” озод қилган киши учундир”, – дедилар”. (Марфуъ ҳадис).
Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.ИБХИТМ Матбуот хизмати
26-07-2018 Hits:5234
25-07-2018 Hits:4949
17-07-2018 Hits:5001
16-07-2018 Hits:4810
06-07-2018 Hits:4944
04-07-2018 Hits:4924
27-06-2018 Hits:4759
04-06-2018 Hits:4935
14-03-2018 Hits:4284
26-07-2018 Hits:5575
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:5601
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:5699
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:5755
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:5432
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:5767
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:4734
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:4782
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:3911
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...