Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

РАМАЗОН ОЙИ РЎЗАСИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА(Рўза китоби, 2-боб)

Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 25 May 2018 Hits: 1637

بَابُ فَضْلِ الصَّوْمِ

1894 - حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ عَنْ مَالِكٍ عَنْ أَبِي الزِّنَادِ عَنْ الْأَعْرَجِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ الصِّيَامُ جُنَّةٌ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَجْهَلْ وَإِنْ امْرُؤٌ قَاتَلَهُ أَوْ شَاتَمَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ مَرَّتَيْنِ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ يَتْرُكُ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِي  الصيام لي وأنا أجزي به والحسنة بعشر أمثالها.

 

1894-ҳадис. Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в. бундай деб айтганлар: “Рўза тутмоқлик дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин! Агар бирор киши рўзадор билан уришса ёки уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: “Мен рўзадорман” десин! жоним унинг қўлида бўлган зот – Аллоҳга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид, Аллоҳнинг наздида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир, чунки Аллоҳ таоло: “Рўзадор Мени деб еб-ичмайди ва Мени деб рўза тутади, бинобарин, унинг мукофотини ўзим бераман ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот олади”, – дейди.”[1]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – Абдуроҳман ибн Сохр ад-Давсий розияллоҳу анҳу, Абу Ҳурайра у кишининг кунялари бўлган, нима сабабдан Абу Ҳурайра деб лақаб олганини шундай ҳикоя қилади: “Бир мушукча топиб олгандим ва уни енгимда олиб юрардим. Шу сабабдан мени Абу Ҳурайра (мушук эгаси) дея чақирадиган бўлишди”. Ҳижратнинг еттинчи йилида исломни қабул қилган, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларининг барокоти сабаб у зотдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобий, Аллоҳ таолонинг фазли ила қисқа муддат ичида Расулуллоҳдан 600 000 атрофида ҳадис ёд олган. Пайғамбаримиз с.а.в. ёнларида йигирма йиллаб юрган баъзи саҳобалар юзта ҳадисни ёд ололмаган. Аммо Абу Ҳурайра р.з. уч йил ичида 600000 ҳадис ёд олгани, у кишини ислом динида, хоссатан ҳадис ривоят қилиш соҳасида алоҳида илҳом ва мақомга эга эканлигини англатади.

Шунингдек, Пайғамбаримиз с.а.в. Абу Ҳурайрани яктакларига ўтқазиб, уни яктаклари билан ўраб: “Эй Абу Ҳурайра, илм сенга юқсин!” – деб дуо қилдилар. Абу Ҳурайра: Ўшандан кейин ҳеч нарса эсимдан чиқиб кетмайдиган бўлди, – деб ривоят қиладилар. Дарҳақиқат, Абу Ҳурайра рз.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг дуоларининг барокоти туфайли илмда мана шундай даражага эришди.

Абу Бакр Сиддиқ р.з. Абу Ҳурайра ҳақида: Биз ўз экин, боғларимиз, чорвамиз билан машғул бўлиб турганимизда Абу Ҳурайра Пайғамбаримизнинг ёнларида аҳли суфа билан у зотдан илм ёд олар эди. Абу Ҳурайра Абдуроҳман ибн Сохр ад-Давсий розияллоҳу анҳу 78 ёшида ҳижрий 57 йилда Мадинада вафот этдилар.

Рўза, араб тилида “сиём” деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шарият истилоҳида эса: “Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир”. Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқа рўзани очувчи нарсалар кўзда тутилган.

Рамазон ойи рўзасини тутмоқ ҳижрий иккинчи йил Шаъбон ойида фарз қилинган. Бу ойнинг Рамазон деб аталишини ўзига хос ҳикматлари мавжуд. “Рамазон” сўзи араб тилидаги сўз бўлиб, иссиқда куйиб йўқ бўлиш, жазирамада қовирилиш, жигарни иссиқда қовжираб қолиши маъноларини англатади. Яъни, бу ойда мусулмон бандаларнинг гуноҳлари куйиб йўқ бўлади.

Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир. Алллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 183-оятида: “Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз”, деб рўза фарз қилинганини эълон қилди ва яна Бақара сурасининг 185-оятида: “Рамазон ойини, унда Қуръон одамлар учун ҳидоят билан, ҳидоятдан баёнотлар ва Фурқон бўлиб туширилгандир. Ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас рўзасини тутсин”, деб бу ойга шоҳид бўлганларга бу ойнинг рўзасини тутишни амр қилди.

Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида ҳам Рамазон оийнинг рўзасини фарз эканини кўп такрорлаганлар.

Ҳадиснинг умумий маъноси:

“Рўза тутмоқлик дўзах ўтидан асровчи воситадир!”

Рамазон ойи келишлиги сабабли жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилар экан. Шайтонлар кишанбанд қилиниб, Аллоҳ таолонинг раҳмат фаришталари ер юзига тушар экан.  Ромазон ойининг бошқа фазилатлари ҳам кўп бўлиб, улардан яна бири рўза ўз соҳибини дўзах ўтидан асрашлигидир. Инсон рўза тутиш билан гуноҳ ишлардан ўзини сақлашга ҳаракат қилади, шу жумладан рўза инсондаги шаҳвоний ҳирсларни бўғиб туради. Рўза бизларга бу дунёда гуноҳ ишлардан сақлагувчи бир қўрғон бўлса, охиратда дўзахдан тўсиб тўсиб турувчи бир қўрғон кабидир. Шунинг учун Расули акрам с.а.в. рўза ибодатини дўзахдан асровчи восита дедилар.  

Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин!

         Рўза тутмоқлик фақат еб ичиш ва шаҳвоний ҳирсни жиловлаш каби моддийликдан иборат нарсалардан сақланиш эмас. Балки, рўзанинг фарз қилинишидан асосий ҳикмати бандаларда тақво ҳосил қилиш, мусулмонларни маънавий-руҳий дунёсини шакллантириш эканлигини Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида маълум қилган. Инсоннинг руҳий ва маънавий дунёсини шакллантириб, унинг хулқини олийларга кўтарадиган ишлардан бири бемаъни сўзлар; ҳақорат қилиш, масхаралаш, беҳуда гап сотиш, ғийбат, бўҳтонлардан ўзини тийишдир. Рўза тутган киши эса ўзини мана шундай қабиҳ ишлардан сақлаш кераклигини Пайғамбар с.а.в. таъкидладилар. Тилни бундай беъмани нарсалардан сақламаслик рўзанинг асл моҳиятига путур етказиб, уни савобидан маҳрум бўлишга олиб келади.  

“Агар бирор киши рўзадор билан уришса ёки уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: “Мен рўзадорман” десин!”

         Рўза тутган кишига хос бўлган одоблардан бири атрофидаги кишилар билан муомалани чиройли қилмоғи, гарчи улардан бири билан жанжаллашиб қолгудек бўлса, биродарига ўзини рўзадор эканлигини эслатиб қўйиш даркор. Зеро, рўзани бузувчи воситалар сирасига фақат еб-ичиш, балки тилдан чиқадиган ноинсоний сўзлар ҳам киради. Пайғамбаримиз с.а.в. ушбу ҳадисларида рўзанинг фазилати ва мазмун моҳияти ҳамда уни бузувчи амалларга ишора қилиб ўтганларидан кейин рўзадорнинг фазилатлари ва унинг савоблари ҳақида баён қилдилар:

“жоним унинг қўлида бўлган зот – Аллоҳга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид, Аллоҳнинг наздида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир,”

         Рўзадор одамнинг ошқозонидан очлик сабабли чиқаётган ҳид, маъжозий маънода мушку анбарнинг ҳидидан ҳам афзалроқдир, чунки бу ҳиднинг чиқишига сабаб бўлган нарса уни Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиб ўзини еб-ичишдан сақлаганидир.

“чунки Аллоҳ таоло: “Рўзадор Мени деб еб-ичмайди ва мени деб рўза тутади, бинобарин, унинг мукофотини ўзим бераман”

         Мусулмон одам ўзини еб-ичишдан тийиб, рўза тутмоғини сабаби Аллоҳ таолонинг амри ва розилигини истаганидир. Мусулмон кишини ҳар бир қилган савоб амалларини фаришталар ёзиб боради, аммо фақат биргина амал – рўза бундан мустаснодир. Чунки, бу амални савобини қанчалигини на инсон ва на фаришталар билади. Чунки, бандаларни қилган бошқа хайрли, савобли ишларида холислик камайиши, ёки риё аралаши мумкин экан, аммо фақат рўза амалида бундай ҳолатларни бўлиши мумкин эмас экан. шу сабабли Аллоҳ таоло фаришталарига бандамнинг тутган рўзасини савобини миқдорини сизлар билмайсизлар, уни савобини фақат Ўзим биламан ва шунга яраша мукофотини ҳам Ўзим бераман, деди.

ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот олади”,

Шунингдек, рўзадор рўза тутиш мобайнида қилган бошқа хайрли, савобли ишларини  ҳар бири учун камида ўн баробар мукофот олади.

Пайғамбар с.а.в. ушбу ҳадисларида рўза ва унинг фазилатлари, рўзадорнинг зиммасидаги бурчлари ва унга бўлган ҳисобсиз ажр-савобларни бирма-бир баён қилдилар. Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойи келиши билан бандаларга мана шундай фазилатлар, улкан савобу ажрлар ёғилади.

Рамазон ва рўзадорга боғлиқ бошқа фазилатлар ҳам бисёр бўлиб, улардан Рамазон ойида илоҳий самодан ер осмонига Қуръони каримнинг нозил қилингани, бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охирги ўн кунлиги дўзахдан озод бўлиш ойи эканлиги, Рамазон рўзаси сабабли инсон бир йилга етгулик тақво деб аталмиш зоди роҳиласини[2] йиғиши, Аллоҳ таолога имон ва савоб умидида Рамазон рўзасини тутган кишини аввалги гуноҳлари мағфират қилиниши, жаннатнинг “Раййон” деб номланадиган бир дарвозасидан фақат рўза тутганлар киришлиги, шунингдек, бу ой сўнгидаги қадрли кечанинг ўзига хос алоҳида фазилатлари ҳам бошқа ҳадисларда ва Қуръони карим оятларида ўз ифодасини топган.

 

Ҳадисдан олинадиган истифодалар:

  1. Рўза тутмоқлик дўзахдан асраб, жаннатга элтувчи восита эканлиги.
  2. Рўза тутиш фақат еб-ичиш ва шаҳватлардан ўзини тийишдан иборат эмаслиги.
  3. Ҳақоратли, бемаъни, фаҳш сўзлар билан рўзанинг бузилиши.
  4. Рўзадор киши бошқаларга чиройли муомала қилишга мажбур эканлиги.
  5. Рўза нафснинг тарбиячиси эканлиги.
  6. Рўза тутмоқликни ўзига хос фазилатлари борлиги.
  7. Рўзадорнинг савобини миқдорини фақат Аллоҳ таоло билиши.
  8. Рўза тутаётган киши амалини аввало холис Аллоҳ учун қилмоғи кераклиги.
  9. Динда буюрилган амаллардан фақат рўза тутишда риёнинг бўлмаслиги.
  10. Рўзадор рўзадан бошқа яхши амалларини ҳар бири эвазига ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб олиши.

 

Қобилов Нодир.
Самарқанд Ҳадис мактаби ўқитувчиси,  
ИБХИТМ илмий ходими

 



[1] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳи Бухорий. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. Т.: 2008. –Б 311.

[2] Зоди роҳила – сафарга чиқишдан олдин олинадиган, сафар қилишга керакли бўлган озуқа ва анжомлар

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5680

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4669

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3868

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...