Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

РЎЗА КИТОБИ(3-қисм)

Created on 23 May 2018 Hits: 3747

Рўзадор рўзасини қасддан ёки билмасдан ейишининг таъсири

Билмаган ҳолда бир луқма чайнаб, сўнг рўза эканини эслаган ҳолда уни ютиб юборса, бундай одамга каффорат рўзаси вожиб. Агар оғзидан чиқариб сўнг уни ютса, унга унга каффорат вожиб бўлмайди.

Рўзасини қасддан бузган, сўнг бемор бўлган ёки ҳайз кўрган аёлга каффорат вожиб бўлмайди. Аммо ўз ҳоҳиш истаги билан сафарга чиқса, унга каффорат вожиб бўлади.

 Бемор ва ҳайз кўрган аёлнинг

рўзасини очиши ҳақида

Беморга носоғлом кунлари, аёлга одатига мувофиқ ҳайз кунлари рўзасини очишга ижозат берилади.

Аммо рўзасини очиб, бемор бўлмаган соғлом одамга ҳамда ҳайз кўрмаган аёлга каффорат вожиб.

 

Рўзага қусишнинг таъсири

Ўзини ўзи қасддан оғиз тўлдириб қайт қилдирганнинг рўзаси очилиб, каффорат эмас, балки унга қазо рўза вожиб бўлади.

 

Рўзанинг бузилишида жимоънинг таъсири

Даволаниш ёки овқатланиш мақсадида қасддан ейиш, ичиш, жимоъ қилиш ҳам қазо, ҳам каффоратга сабаб бўлади.

Аммо кимки аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига жимоъ қилиб, маний чиқса (жинсий алоқанинг маъноси пайдо бўлгани учун), унга қазо рўза тутиш вожиб бўлади. Лекин жимоънинг сурати йўқлиги учун унга каффорат рўза вожиб эмас.

Шунингдек, ухлаб ётган аёлга ҳам (мажнуна), яъни ақли паст аёлга ҳам, зўрланган аёлга ҳам каффорат рўза вожиб эмас.

Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузишга каффорат йўқдир. Унга қазо рўза вожиб. Чунки Рамазонда рўзани бузиш жиноятнинг энг каттасидир. Шунинг учун бошқа рўзалар бунинг ҳукмига киритилмайди.

 

Рўзани очувчи ва очмайдиган дори-даволар

Қон қуйдириш, клизма қилдириш, бурунга дори қўйиш, қулоққа дори томизиш рўзани очади.

Агар инсон қорнига алоқадор ёки бошига алоқадор жароҳатга дори қўйса, қўйган дори унинг ичига ёки димоғига кирса, рўза бузилиб, қазо вожиб бўлади.

Қулоққа сув томизиш ёки сувнинг ўзи икки кулоққа кириб кетиши рўзани бузмайди.

Агар киши жинсий аъзонинг бош қисмига дори қўйса, рўзани бузмайди.

Оғиз билан бир нарсанинг мазасини тотиб кўриш рўзани бузмайди. Аммо бундай қилиш рўзадор учун макруҳ.

 

Рўзадор учун макруҳ бўлган нарсалар

•     Овқатнинг тузини тотиб кўриш – макруҳ. Уни сотиб олаётган пайтда ўшани тотиб кўриш бундан мустасно.

•     Аёлнинг заруратсиз (бошқа чораси бўла туриб) ёш боласини чайнаб бериш воситасида овқатлантириши макруҳ.

•     Сақич чайнаш рўзани бузмайди, аммо рўзадор учун сақич чайнаш макруҳ. Айрим олимлар наздида, сақич қора ёки қаттиқ бўлса, рўзани очади.

•     Рўзадор бўлмаган аёлга сақич чайнашда зарар йўқ, аммо эркаклар масаласида ихтилоф бор.

•     Рўзадорнинг кўзларига сурма қўйиши, агар таъми томоқда сезилса ҳам, муйловни ҳамда қошни мойлашда ҳеч қандай зарар йўқ. Яъни бу иккиси мубоҳ. Аммо бундан мурод зийнат бўлмаслиги лозим. Бу рўза бўлмаган инсонга тааллуқли.

 

Рўзадор учун макруҳ бўлмаган нарсалар

•     Рўзадорнинг ҳўл ёки қуруқ мисвок ишлатиши макруҳ эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда: “Рўзадор киши қиладиган амалларнинг яхшиси доимий мисвок қўллашидир”, – деб марҳамат қилганлар.

•     Даволаш мақсадида қон олиш ҳам, ҳижома, яъни қон олдириш ҳам макруҳ эмас.

 

Бемор ва мусофирнинг рўза тутиши

Бемор рўза туфайли касаллиги зўрайишидан ёки шифо топиши кечикишидан қўрқса, рўза тутмай Рамазондан сўнг тузалгач қазо рўза тутиб беради.

Мусофир мутлақ рўзасини очишга ҳақли. Лекин ҳаддан ташқари машшаққат бўлмаса ва қудрати етса, рўза тутиши афзал. Бинобарин, мусофир ватанига қайтгач дарҳол қазосини тутади.

Мусофир сафардалик чоғида, бемор тузалмасдан вафот этса, улар зиммасидаги қазо соқит бўлади. Чунки улар Рамазондан кейинги бир неча кунларни кўрганлари йўқ.

Аммо бемор тузалиб, мусофир юртига қайтиб (муқим бўлиб), сўнгра вафот этишса, уларнинг узрлари кетгандан сўнг неча кун қазолари бўлган бўлса, шунча вақт учун унинг қолдирган меросидан мискинларни овқатлантиришни меросхўрларга васият қилиши вожиб.

 

Рамазон қазосини тутиб бериш моҳияти

Рамазон рўзасининг қазосини алоҳида-алоҳида тутиб бериш ёки кетма-кет тутиб бериш мумкин.

Шундай бўлса-да, вожиб амални бўйиндан тезроқ соқит қилиш учун тезлатган ҳолда кетма-кет тутиб бериш афзал. Аммо қазо рўзани тутмай кечиктирса-ю, бу орада иккинчи Рамазон кириб қолса, унда иккинчи Рамазон рўзасини тутади.

Шунингдек, рўза қазосини эртароқ адо этмай келгуси Рамазонга кечиктиргани учун унга фидя тўланмайди.

Чунки қазо рўзанинг вожиблиги исталган вақтга кўрадир. Ҳатто киши қазони тутиб беришдан аввал нафл рўза тутиши ҳам мумкин.

 

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 166
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5521

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5550

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5649

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5381

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5714

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4688

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4737

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3879

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...