حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 22 May 2018 Hits: 621

Муаллифи: Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.)

Грамматика.Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 57а).

Асар боши (в. 57а) :

 

 حركات الاعراب تسمى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه ...

Асар сўнги (в. 65б) :

 

... ورجال صالحون و امرءة صالحة لصالحة و امرءة بان صالحتان فصل اذا كان ... 

 

Библиография :  GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 57а-65б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´50 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган. 

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати