ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ АТРИБУТЛАРИ 3-суҳбат

| Print |
Category: Мунозара
Created on 17 May 2018 Hits: 3949

3-суҳбат

ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАР:

 1. Мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони карим” 114 та сура ва 6236 та оятни ўз ичига олиб 30 та қисмга (порага) ажралади, ҳар бир қисм (пора) жуз деб аталади. Жузлар эса хизбларга бўлинади. Қуръон 60 та хизбдан ташкил топган.

 2. Қуръонда 77 934та сўз, 323 670 та ҳарф, 1 015 030 та нуқта ишлатилган.

3. Қуръондаги суралар бир қанча тугалланган фикрлар, гаплардан ташкил топган бўлиб, улар оятлар деб аталади.

4. Суралар нозил бўлиш тартиби, пайғамбаримизга юборилиш кетма-кетлиги бўйича икки қисмга (даврга): макка даврига ва мадина даврига ажралади. Яъни бу пайғамбаримизнинг Маккадан Мадинага хижрат қилишигача (кўчиб ўтишигача) ва хижрат қилгандан сўнгги даврларни ифодалайди. Макка даври суралари 87 та, мадина даври суралари 27 та.

5. Қуръони каримдаги барча суралар, “Тавба” сурасидан ташқари, “Бисмиллоҳи-р Раҳмони-р раҳи-им” калимаси билан бошланади. “Чумолилар” сурасида эса бу калима икки бор такрорланади. Шундай қилиб, Қуръон сураларида  “Бисмиллоҳи-р Раҳмони-р раҳи-им” калимаси, суралар сонига мос равишда 114 марта такрорланади.

6. Олтита сура пайғамбарлар номи билан аталади. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ айлаҳис саломларнинг табаррук номлари.

7. Қуръондаги энг узун сура “Сигир” (“Бақара”) сурасидир. Унда 286 та оят бор. Энг қисқа сура эса 108-сура “Кавсар” сурасидир. У бор йўғи 3 та оятдан ташкил топган.

8. Пайғамбаримизга юборилган биринчи сура “ал-Алақ”  العلق  сурасидир, у 19 та оятдан иборат, энг охирги юборилган сура “ал-Фатх” الفتح  сурасидир, у 29 та оятдан иборат. 

9. Қуръонда “Аллоҳ” сўзи -  الله‎ сўзи 2707 марта тилга олинган. Бош келишигида 980 марта, қаратқич келишигида – 1135 марта, тушум келишигида -592 марта айтилган. 

10.  Қуръонда 25 та пайғамбар ва набийларнинг исмлари келтирилган. Улар: Муҳаммад, Одам, Иброҳим, Исмоил, Илёс, Идрис, Айюб, Исо, Мусо, Нух, Лут, Юсуф, Яқуб, Иешуа, Худ, Юнус, Солих, Шуайб, Довуд, Яхъё, Закарьиё, Зуль Кифль, Сулаймон, Хорун, Исмоил.

11.  Қуръондаги мавзуларни қуйидаги муносабатда бериш мумкин:

Эътиқодга оид - 1443 оят.

Якка худоликка оид - 1102 оят.

Сиғинишга оид - 4110 оят.

Тора (Мусога нозил бўлган муқаддас китоб) ҳақида - 1025 оят.

Жамият тузуми ҳақида - 848 оят.

Дин ҳақида - 826 оят.

Руҳий покланиш ҳақида - 803 оят.

Пайғамбар ҳақида - 405 оят.

Чақириқ ҳақида - 400 оят.

Қуръон ҳақида - 390 оят.

Табиат ҳақида - 219 оят.

Христианлик ҳақида - 161 оят.

Исроилликлар ҳақида - 110 оят.

Ғалаба ва ёрдам ҳақида - 171 оят.

Шариат ҳақида - 29 оят.

Тарих ҳақида - 27 оят.

Синовлар ҳақида - 9 оят.

12.  Бугунги кунда Қуръон дунёнинг 22 тилига таржима қилиниб, кўп нусҳаларда нашр қилиниб, кўпчиликка бу муқаддас манбани ўрганиш имкониятини яратмоқда. Улар қуйидаги таржималардир: Аракенча – битта таржима.

Сувейдча - 6 хил таржима.

Африкаанча - 6 хил таржима.

Албанча - 2 хил таржима.

Киммерийча (қадимги испанча) - 35 хил таржима.

Олмонча - 42 хил таржима.

Инглизча - 57 хил таржима.

Украинча - 1 хил таржима.

Эсперанточа - 1 хил таржима.

Португалча - 4 хил таржима.

Болгарча - 4 хил таржима.

Боснияча - 13 хил таржима.

Полякча - 10 хил таржима.

Бухаймийча - 3 хил таржима.

Туркий тилларга - 86 хил таржима.

Данияча - 3 хил таржима.

Русча - 11 хил таржима.

Румынча 1 хил таржима.

Итальянча - 11 хил таржима.

Французча - 33 хил таржима.

Финча - 1 хил таржима.

Лотинча - 42 хил таржима. Жами Қуръоннинг 331 хил таржимаси мавжуд.

 

Суҳбатни фалсафа фанлари доктори, профессор Б.О.Тураев олиб борди.
ИБХИТМ Матбуот хизмати