Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

МЕРОС КИТОБИ(6-қисм)

Category: Мунозара
Created on 17 May 2018 Hits: 3794

Зави-л-арҳом

Зу-р-раҳм, яъни раҳм сабабидан меросхўрлик маййитнинг фарз эгаси ва асаба бўлмаган, аммо унга аёл орқали боғланадиган меросхўрликдир. Бундай кишиларга раҳм юзасидан қариндош (зу-р-раҳм ва зави-р-раҳм) дейилади. Улар тўртта тоифага бўлинади:

1. Қизларнинг фарзандлари ва ўғилнинг қизларининг болалари ва бундан кейингилар.

2. Фосид бобо ва фосида бувилар ва булардан аввалгилар.Фосид бобо дегани ҳамма боболардан иборат бўлиб, улар маййит ўртасида онанинг кириши демакдир.

Мисол учун, зайд ўлди, унинг онаси ва унинг онасининг ота-онаси, уни онасиниг ота-онаси.

Фосида буви дегани барча бувилар бўлиб, улар билан маййит ўртасида эркак кишининг кириши демакдир. Мисол учун зайд ўлди. Унинг отасининг ота-онаси ва унинг отасининг ота-онаси ва ҳоказо.

3. Мутлақо ака-ука ва опа-сингилларнинг фарзандлари ҳамда она бир ака-укаларнинг ўғиллари.

4. Маййитнинг аммалари, тоғалари, холалари, она бир амакилари ва уларнинг болаларидир. Булар ва улардан бўлиниб чиққан кишилар “зави-р-раҳм”, яъни раҳм юзасидан қариндошлардир. Улар мерос олмайди. Фақат маййит учун эр-хотиндан ташқари фарз эгаси ва асаба бўлмаса, мерос олади.

 

Турли тоифаларга бўлинган кишилардан бирини олдинга ўтказиш

Биринчи тоифадаги, сўнг иккинчи тоифадаги, кейин учинчи тоифадаги, сўнг тўртинчи тоифадаги кишилар келган тартибга мувофиқ олдинга ўтказилади. Мерос олишда биринчи қизларнинг қизи, сўнгра фосид боболар ва ҳоказо.

 

Меросхўрларнинг бир хил савияда бўлиши

Агар бир хил тоифадан бўлган эркак ва аёл жамланиб даража ва томон жиҳатидан баробар бўлса, мол уларнинг ўртасида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида бўлиб берилиши лозим. Аммо у иккисидан фақат биттаси топилган тақдирда, у мероснинг ҳаммасини олади.

 

Бедарак йўқолган кимсанинг мероси

Мафқуд луғатда йўқолган, бедарак кетган маъноларини англатади. Шариат истилоҳида эса, уйдан чиқиб кетган, узоқ вақт тирик ёки ўлик экани номаълум кишига, бедарак кетган ёки дом дараксиз ғойиб бўлиб кетган кишига айтилади.

 

Бедарак йўқолган шахс

Агар бедарак йўқолган шахс меросхўр бўлса, унинг ҳиссаси ажратилиб, тирик ёки ўликлиги маълум бўлгунча ёки қози мавжуд шарт-шароитларни ўрганиб чиқиб, унинг ўлгани ҳақида ҳукм чиқармагунча сақлаб қўйилади.

Агар бедарак йўқолган шахс мерос қолдирувчи бўлса, унинг ўлгани аниқ далиллар билан исботланмагунча ёки одатда ҳаёт бўлиши кутиладиган маълум муддат ўтганини ҳисобга олиб, қози унинг ўлимига ҳукм чиқармагунча барча мол-мулк сақлаб турилади.

Бедарак йўқолган киши ўз молида тирик деб ҳисобланади. Қози унинг ўлгани ҳақида ҳукм чиқармагунча унинг мол-мулки меросхўрларга бўлиб берилмайди. Агар унинг хотини ёки яқин қариндошларидан бири вафот этса, она қорнидаги бола каби унинг ҳиссаси ажратилиб, тирик ёки ўликлиги маълум бўлгунча унинг тирик эканига эҳтимол борлиги учун сақлаб қўйилади. Чунки барча яқин қариндошлари ўлгандан сўнг унинг яшаши жуда нодир саналади ва бу эътиборга ҳам олинмайди. Шу билан бирга, ҳанафий уламолари бедарак йўқолган шахсни ўлган деб ҳукм қилиш муддати ҳақида ихтилофга, яъни 60-120 йил ўртасида бўлади деб, сўнг 90 йилни маъқул деб топганлар. Агар мафқудга ўлик деб ҳукм қилинса, унинг қолдирган моллари уни ўлган деб ҳукм чиқарган пайтда ҳозир бўлиб турган яқин меросхўрларига бўлиб берилади. Чунки унинг ўлгани кўриш билан эмас, зоҳир далил билан собит бўлган. Аммо бошқанинг молидан унинг учун тўхтатилган мерос эгасининг меросхўрларига қайтариб берилади.

 

Ғарқий – чўкиб ва ҳадмий – беному нишон ўлган кишининг мероси

Бир жамоат сувга чўкиб ёки оловда ёниб ёки авто ҳалокатга учраб вафот этса ва қайси бири олдин ўлгани аниқ бўлмаса, уларнинг барчаси биргаликда бир вақтда ўлган деб ҳисобланади. Бу ҳукм бир жамоатнинг ҳалокатга гирифтор бўлиши ва уларнинг қайси бири олдин ўлгани маълум эмас ёки бир жамоатнинг устида девор қулаб босиб қолган бўлса, барчаси вафот этган, аммо қайси бири аввал ўлгани аниқ эмас. Шунингдек, машиналар, самолётлар ва кемаларнинг тўқнашувидан ҳалок бўлганларнинг ҳам ҳукми юқоридаги каби бўлади. Уларнинг ҳар бири қолдирган мерос тирик меросхўрларига бўлиб берилади. Бу – барча саҳобалар ва уламоларнинг сўзи. Бунинг мисоли ака-ука қазо қилди ва уларнинг ҳар бирида тўқсон динор бор эди. Меросхўрлар эса битта қизи, туққан онаси ва амакисдир. Мана шу масала бўйича барча уламолар наздида, ҳар иккала марҳум қолдирган мероси тирик меросхўрларнинг ўртасида олтига бўлинади ва бу иккиси бир-биридан мерос олмайди.

 

Ғайридинларнинг мероси

Ғайридинларларнинг барчаси мусулмонларга қарши турган пайтда эътиқод қилишда ҳар хил бўлсалар-да, миллати битта. Шундай экан, ғайридинларнинг баъзилари баъзиларидан насаб, никоҳ ва вало сабабли мерос олади. Аммо олдин айтиб ўтганимиздек, диёрлари турли хил бўлиши бундан мустасно.

Муртад уларнинг биронтасидан мерос олмайди. Биронта мусулмондан ҳам ва ўзига ўхшаган муртаддан ҳам мерос олмайди. Чунки у вилоят аҳлидан эмас.

 

Ҳомилада бўлган боланинг мероси

Ҳомиладаги бола учун битта ўғил ёки битта қизнинг насибаси ушланиб қолинади. У иккаласининг қайси бири кўпроқ бўлса, ўшанинг насибаси ушлаб қолинади. Аммо ундан қолган қисми бўлиб берилади. Бу Имом Абу Юсуф ривоятига кўрадир. Шу ҳукм тўғри бўлиб, фатво ҳам шунга берилган. Ҳомиладаги бола белгиланган муддат ичида тирик ҳолатда туғилишига шубҳа қолмаса, ушлаб қолинган мол она қорнидаги болага берилади. Бу мерос берувчи киши вафот этган пайтида унинг она қорнида экани билинганда бўлади.

 

Ворисларга меросни бўлиб

 бергандан сўнг ортиб қолган мол

“Рад” калимаси луғатда қайтиш маъносини англатади. Истилоҳда эса, “Авл” яъни адолатсизликнинг тескарисидир.

Агар мерос меросхўрларнинг ҳиссалари берилгандан сўнг ортиб қолса ва улар билан асаба бўлмаса, қолган қисмини ҳам меросхўрларга уларнинг ҳар бирини улушига мувофиқ ортиқчасини қайтадан бўлиб берилади. Эр-хотин бундан мустасно. Чунки у иккаласига қайтадан берилмайди, балки қолган қисми, агар маййит учун зави-р-раҳм бўлмаса давлат ихтиёрига ўтказилади. Агар фарз эгаларидан бўлган меросхўр бир дона бўлса ҳам, барча молни олади.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 269
ИБХИТМ Матбуот хизмати
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5448

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5584

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5287

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4611

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4563

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3816

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4860

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...