Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ(1322-1390)

Created on 11 May 2018 Hits: 2697

Алломанинг тўлиқ исми – Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Саъид Ғозий Тафтазоний бўлиб, Тафтазоний нисбаси билан машҳурдир.

Аллома мантиқ илмининг йирик вакилларидан бири ҳисобланиб, 722/1322 йил (ҳозирги Туркманистоннинг) Насо вилоятига қарашли Тафтазон қишлоғида, илмда илдиз отган оилада таваллуд топган. Отаси олим ва қози бўлган, шунингдек, боболари ҳам уламолардан бўлишган. Аввалги таълимини Насода араб тилини ўрганишдан бошлаган, Қуръонни ёд олган ва диний ишларни ўрганган.

Кейинги таълимни Ҳирот, Шероз каби шаҳарларда олган. Самарқандга кўчиб ўтгандан кейин, даврининг йирик олимларидан бири шофиъий фақиҳи ва ашъарий мутакаллими бўлган Аздуддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғаффор Ийжий (ваф. 756/1355 й.)дан калом, мантиқ, усул ва баён илмларидан таълим олган. 

Шунингдек, устозларидан бири, Қутбуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Низомуддин Розий (Қутбиддин Таҳтоний номи билан таниқли (ваф. 1365 й.), кўп китоблар у кишига ишора қиларди, гўёки у киши китоб расталари ва қоғоз дўконларидек бўлган. У кишидан дарсларни Дамашқда олган. Яна Зиёуддин Абдуллоҳ ибн Саъдуллоҳ ибн Муҳаммад Усмон Қазвиний (ваф. 1378 й.), Насимуддин Абу Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Абдулваҳҳоб Қусий ва Баҳоуддин Самарқандий Ҳанафийларга шогирд тушган ва илмда етук олим даражасига эришган.

Аллома ислом оламида кўплаб машҳур шогирдларни тарбиялаб, вояга етказган. Жумладан, Ҳисомиддин ибн Ҳасан ибн Али ибн Ҳасан Абивардий Хатибий (1360-1413), Ҳайдар ибн Аҳмад ибн Иброҳим Румий Ҳанафий (Шоҳу тож номи билан танилган) (1379-1450), Муҳаммад ибн Аҳмад Хазарий Коший (ваф. 1522 й.), Алоуддин Али ибн Мусо ибн Иброҳим Румий Ҳанафий (1355-1438), буюк қози Муҳаммад ибн Атоуллоҳ ибн Муҳаммад Розий (1366-1426), Шамсуддин Муҳаммад ибн Фазлуллоҳ ибн Муждуддин Каримий (1372-1457), Алоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий Ҳанафий (1369-1438), Мулло Жалолиддин Юсуф ибн Рукнуддин Авбаҳий Хуросоний Самарқандий, Лутфуллоҳ Камол Самарқандий, Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ҳам унинг шогирдлари сирасига киради.

Тафтазоний 742/1342 йилда Журжонияга кўчиб бориб, у ерда янада машҳур бўлган. Китоб ёзишга астойдил киришган ва бир қанча асарларни таълиф қилган. Асарларини уламолар ижобий баҳолашган ва илм ўрганишда унинг китобларидан фойдаланишга ижозат беришган. 748/1347 йилда Ҳиротга кўчиб ўтган. Чунки, у ерда уламо ва фазл аҳллари кўпчиликни ташкил қилар эди. Тафтазоний илмий халқалардаги мажлисларда иштирок этиб, турли хил фикрларни ўртага ташлаб мажлисларини қизитган.

У ерда ўзнинг “Шарҳу-л-мутаввал ала талхиси-л-мифтоҳ” (“Калитлар моҳиятига муфассал шарҳ”) асарини ёзиб, Ҳирот подшоҳига ҳадя қилган. Ҳиротда тўрт йил истиқомат қилиб, кейин Ҳом шаҳрига боради. У ердан Бухоронинг Ғиждувон, кейин Кулистон, сўнг эса 759/1358 йилда яна Ҳиротга қайтган. У ерда тўлиқ ўн йил туриб, асарлар таълиф қилган.

Амир Темур 791/1389 йилда унинг Самарқандда хизмат қилишини сўрайди. Аввалига Тафтазоний эътироз билдиради, кейинчалик, рози бўлиб, Самарқандга келган ва вафотигача шу ерда яшаган.

Тафтазоний қарийб 30 йил (1340-1372) давомида Ҳирот ва Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда фалсафа ва мантиқдан дарс берган[1].

Умрининг кўп қисми Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Ғиждувон каби шаҳарларда ўтган. 792/1390 йили Муҳаррам ойининг йигирма иккинчи, душанба куни Самарқандда вафот этган ва Сархасга олиб борилиб, ўша ерда дафн этилган[2].

Саъдуддин Тафтазоний буюк аллома, балоғат, мантиқ, калом илми ва наҳв илмлари билимдони бўлиб, бу соҳаларга доир кўплаб маълумотларни жамлаб, китоб тасниф қилиш борасида шуҳрат қозонган ва турли илмларга доир кўплаб асарларга шарҳлар ёзган. Илк асарларини ўн беш ўн олти ёшларида ёза бошлаган.

Унинг китоблари маъҳад ва илм даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилган. Унинг ёзган асарлари дунёга тарқалиб машҳур бўлган. Ҳозирги маълумотларга қараганда, унинг илмий-маънавий меросига мансуб асарларнинг сони ўттизтага етади, бизга маълум бўлган асарлари, жумладан:

“Шарҳ тасрифи-з-Зинжоний” (“Зинжоний тасрифига шарҳ”), мазкур асар “Ас-саъдия” деб ҳам номланган. Асар “Азий” номи билан машҳур бўлган Азуддин Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Имодиддин ибн Иброҳим Зинжонийнинг (ваф. 1257 й.) “Ат-тас-риф” асари матнига шарҳдир. Тафтазоний бу асарни 738/1338 йил ўн олти ёшида ёзиб, Шаъбон ойида тугатган[3]. Бу асар унинг биринчи китобидир.

“Иршоду-л-ҳодий” (“Ҳидоятга олиб борувчи иршод”) асари наҳв фанига тегишли бўлиб, Ибн Ҳожибнинг “Кофия”сига мухтасар матндир.

“Мутаввал” (“Муфассал”) номи билан танилган “Шарҳу-л-мутаввал ала талхиси-л-мифтоҳ” (“Калитлар моҳиятига муфассал шарҳ”) асари, Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдурроҳман ибн Умар Қазвинийнинг (ваф. 1339 й.) “Талхису-л-мифтоҳ” (“Калитлар моҳияти”) китобига ёзган шарҳидир. Бу асар Сирожиддин Юсуф Саккокийнинг (ваф. 1229 й.) “Мифтаҳу-л-улум” (“Илмлар калити”)китобининг учинчи қисмига хулосадир.

Асар маъно ва баён илмларига тааллуқли асар бўлиб, уни қисқартма қилгандан кейин “Ал-мухта-сар” деб ҳам номлаган[4]. Аллома бу шарҳни ёзишга 742/1342 йил Рамазон ойининг иккинчи, душанба куни Хоразмда киришган. Ўша пайтда Тафтазоний йигирма ёшларда эди. Мазкур асарни 748/1347 йил сафар ойининг ўн биринчи, пайшанба куни Ҳиротда тугатган. Султон Амир Темур ўша китобни Ҳирот қалъаси эшигига илиб қўйган, дейилади.

“Шарҳу-л-мухтасар ало талхиси-л-мифтоҳ” (“Калитлар моҳиятига қисқача шарҳ”) асари “Мухтасару-л-маоний” (“Маънолар қисқартмаси”) номи билан танилган. У юқорида зикр этилган “Мутав-вал” (“Муфассал”) асарининг қисқартмасидир. Асар 756/1355 йилда ёзиб тугатилган.

“Мухтасару-л-маоний” асосан дарслик сифатида Ал-Азҳар ва бошқа илм даргоҳларида ўргатилган. Унга жуда кўп ҳошияларнинг ёзилганлиги ҳам асарнинг қандай аҳамиятга эга эканлигига далолат қилади. 

“Ат-талвиҳ ила кашфи ҳақоиқи-т-танқиҳ” (“Қайта кўриб чиқиш ҳақиқатларини кашф этиш ҳақидаги аломатлар”) асари “Ат-тавзиҳ шарҳу матну-т-тан-қиҳ” китобига ҳошия бўлиб, уни 758/1357 йил Зул-қаъда ойи, душанба куни, Кулистон (ёки Гулшан) шаҳрида ёзиб тугатган. Ўша пайтда у 36 ёшда бўлган. Уламолар бу китобни муносиб баҳолашган, ўқув даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилган, асарга ҳошия ва изоҳлар битилган. “Тавзиҳ маъа-т-талвиҳ” номи билан 1902, 1910, 1913 йиллар 2 жилдда Қозон шаҳрида нашр қилинган. 

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б193
ИБХИТМ Матбуот хизмати

 



[1] Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ж. 8. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. – Т.:  2004. – Б.300.

[2] Муҳаммад Шавконий. Ал-бадру-т-толиъ. – Дамашқ, Байрут. Дор ибн Касир, 2006.  – Б. 859.

[3] Муҳаммад Шавконий. Ал-бадру-т-толиъ. – Дамашқ, Байрут: Дор ибн Касир, 2006.  – Б. 858.

[4] Муҳаммад Санъоний. Рофъу-л-устор. – Байрут: Мактабату-л-исломийя, 1985. – Б. 107.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5504

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5628

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5680

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5362

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5693

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4669

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3868

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...