Шамсуддин Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми – Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий бўлиб, ўз замонасининг машҳур Қуръон ва бошқа илмлар олимларидан бири сифатида бутун мусулмон оламида танилган. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида, асосан, араб манбаларида маълумотлар келтирилган бўлиб, алломанинг таваллуд топган йили номаълум. Ҳамадонда[1] туғилган, яна бошқа манбаларда, асли Ҳамадонлик, Бағдодда[2] таваллуд топгани қайд этилган. Тахминан 780/1378 йилда вафот этган.
Шамсуддин Самарқандий асли самарқандлик бўлиб, умрининг кўп қисми Бағдодда ўтган.
Аллома ҳаёти ҳақидаги маълумотлар бизгача жуда ҳам оз етиб келган. Манбаларда унинг бирор бир мансаб соҳиби бўлганлиги ёки ҳукуматда тутган ўрни ҳақида хабар берилмаган. Мавжуд манбаларда қаерда вафот этгани ва қаерга дафн этилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам берилмаган. Келтирилган маълумотларда алломанинг таржимаи ҳолидан кўра, унинг қолдирган илмий мероси – асарларининг хабари билан чекланилган. Бир қанча манбаларда у кишини форс бўлган деб таъкидланган[3].
Алломанинг қироат илмида ўз даврининг етук алломаси бўлиб етишишида устозларининг ҳиссалари катта бўлган. Аллома қироатдаги тажвид, Қуръон тиловатидаги таянч, зеб бериш, қатъият ва тартиб қоидалари сирларининг ҳар бирини ўша даврнинг буюк қорилари ва қироат борасидаги машҳур бўлган олимларидан таълим олган. Жумладан: Ибн Абд номи билан таниқли Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад, Аҳмад ибн Али ибн Аҳмад ибн Фасиҳ Кўфий, Девоний, Солиҳ ибн Абдуллоҳ Асадий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳруқ, Саййид Ризо Ҳусайн ибн Қатода ибн Мазруъ, Юсуф ибн Абу Жаъфар ибн Абдурраззоқ Ансорий[4] ва бошқа уламолар ҳисобланади.
Шамсуддин Самарқандийнинг бизга маълум бўлган шогирдларидан бири Қуръон, луғат, наҳв, фиқҳ ва бошқа илмлар билан машғул бўлган Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Жалол Абу Тоҳир ибн Шамс ибн Жалол ибн Жалол Хўжандийдир (тав. 719/1319)[5].
Қуръон тиловати ва ҳанафий мазҳабининг фиқҳий усуллари бўйича Асъад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Жалолиддин Широзий[6] ҳам алломадан таълим олган. Алломанинг бошқа шогирдлари ҳам жуда кўп бўлган, аммо мавжуд манбаларда улар ҳақида маълумот берилмаган.
Шамсуддин Самарқандий қобилиятли, ўз ишининг устаси бўлиб, етук қироат ва тажвид олими бўлган. Аллома асосан, қироат ва Қуръон тўғрисидаги асарларни таълиф қилган. У қолдирган илмий меросларда бизга маълум бўлган асарлари: кичик китобча бўлган “Ас-саноиъ” (“Маҳорат”), жадвали билан ёзилган “Ал-қироату-с-сабъ” (“Етти хил қироат”), “Кашфу-л-асрор фи расми масоҳифи-л-амсор” (“Турли шаҳарлардаги мусҳафларнинг ёзувидаги сирларнинг кашф этилиши”), “Ат-тажрид фи-т-тажвид” (“Тажвиддаги тажрид”), назм қилиб битилган “Ал-ақду-л-фарид фи назми-т-тажрид” (“Тажрид назмидаги ягона маржон”), “Ал-мабсут фи-л-қироати-с-сабъ” (“Етти хил қироатдаги муфассал маълумот”), “Изоҳу-л-хаво-лиф фи расми масоҳифи-с-саволиф” (“Салафлар томонидан кўчирилган Мусҳаф нусхаларидаги хатларнинг турли-туманлигига изоҳ”), “Изоҳу-л-қавоид фи-л-муаммо” (“Муаммо жанри ҳақидаги қоидаларга изоҳ”), “Равҳу-л-му-рид фи шарҳи-л-ъиқди-л-фарид” (“Ягона маржон шарҳидаги шогирднинг шодлиги”), “Ал-қасидату-л-фоиҳа фи тажвиди-л-фотиҳа” (“Фотиҳа тажвидида кенг (ёқимли) қасида”) ва унинг шарҳидан иборат бўлган китоблардир. Аллома ушбу китобларни ҳар томонлама чуқур мулоҳаза билан битиб, ўз даврининг йирик олими даражасига етишган.
Алломанинг ёзган асарлари қироат илмини ўрганишликда катта аҳамиятга эга бўлган. Энг зарур илмлардан бири бўлган қироат илми Аллоҳ таолонинг каломини ўз ўрнига қўйиб, тартиб билан тўғри ўқишга хизмат қилади. Аллома бу туйғуни ҳис қилиб қироатга тегишли бўлган мана шундай асарларни битишга жазм қилган.
Аллома темурийлар даври, айнан Амир Темур ҳукмронлик қилган вақтда яшаб ижод этган. Амур Темур алломанинг асарларини мутолаа қилиб чиққан ва “Ас-саноиъ” (“Маҳорат”) асари ҳақида: “Аллома китобда Мусҳафни ўқишда лозим бўладиган йўл-йўриқларни ўз хати билан ёзган. Улар бир неча мингга етади ва у (китобча) қироатга тааллуқли бўлган муҳим фойдаларни ўз ичига олган”[7] – деган.
Аллома ўзининг илмий меросларида Қуръон луғатларини, калималарининг таҳрири, ҳарфларини махраж ва сонларини билиш, сўзлар, оятлар, суралар, бўлимлар ҳақида ва барча қоидаларни ўрганиб ижод қилган.
Афсуски, биздаги маълумотларда алломанинг асарлари сақланиб қолганми, йўқми ва мавжудлари қаерда сақланаётгани тўғрисида келтирилмаган.
САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б189ИБХИТМ Матбуот хизмати
[1] Зириклий. Ал-аълом. Ж. 7. Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б.87.
[2] Ибн Жазарий. Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро. Ж. 2. – Байрут. Дору-л-кутуби-л-илмия, 2006. – Б. 227.
[3] Қаранг. Ғояту-н-ниҳоя. Ж. 2. – Б. 260; Кашфу-з-зунун. – Б. 1152, 1582.
[4] Ибн Жазарий. Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро. Ж. 2. – Байрут: Дору-л-кутуби-л-илмийя, 2006. – Б. 228.
[5] Саховий. Аз-зуъу-л-ломиъ. Ж. 2. – Байрут: Дору-л-жийл, 1992. – Б. 194-195.
[6] Ибн Ҳажар Асқалоний. Инбоу-л-ғамр би абнои-л-умр. Ж. 4. – Байрут: Дору-л-кутуби-л-илмийя, 1986. – Б. 263.
[7] Зириклий. Ал-аълом. Ж.7. Дору-л-илм ли-л-малайин, 2002. – Б. 87.
26-07-2018 Hits:6076
25-07-2018 Hits:5828
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5717
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5668
04-06-2018 Hits:5782
14-03-2018 Hits:4930
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6593
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6778
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...