Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

МУҲАММАД САМАРҚАНДИЙ(Шамсуддин Самарқандий)(ваф. 1291 й.)

Created on 04 May 2018 Hits: 2111

Муҳаммад ибн Ашраф Ҳусайний Самарқандий Шамсуддин Самарқандий номи билан танилган. Аллома Самарқандда туғилиб вояга етган. Манбаларда таваллуд топган йили кўрсатилмаган, балки, Салб уруши даври бўлгани сабаб кўп маълумотлар йўқолгандир. Муҳаммад Самарқандий мантиқ, астрономия, ҳандаса илмлари олими бўлган. Устоз ва шогирдлари тўғрисида маълумотлар топилмади.

Аллома яшаган давр тафсир, қироат, ҳадис, фиқҳ, жадал, усулу дин, фалсафа, риёзат, кимё, луғат ва бошқа илмларнинг яшнаган даври бўлган. Ўша вақтдаги алломаларнинг ҳар бири турли хил илмлар соҳиби бўлган.

Муҳаммад Самарқандий ҳам турли илмлар билан шуғулланиб, кўплаб асарлар тасниф этган.

Алломанинг асарлари жумласига қуйидагилар киради: тугалланмай қолган “Ас-саҳоиф фи-т-таф-сир” (“Тафсир саҳифалари”), бу асарни Шайх Аҳмад ибн Маҳмуд Қурмоний (ваф. 1564 й.) тугаллаган.

“Рисола фи одоби-л-баҳси ва-л-мунозара” (“Баҳс ва мунозара одоби ҳақида рисола”). Ушбу асарнинг қўлёзмаси Мисрдаги “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 364 рақам остида ва Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрининг “Марказу-л-малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-диросоти-л-исломийя” кутубхонасида 04177 рақам остида сақланмоқда. Асарда мантиқ ва одоб борасидаги масалалар ёритилган. Асар уч бўлимга ажратилиб тасниф этилган.

Биринчи қисми – таништириш ҳақида бўлиб, бу қисмда муаллиф мунозара, далил, тузатув, умумий иллат, асослаш, хослаш, муомала, зиддият, эътироз ва рад этиш ҳақидаги маълумотларни баён қилган.

Иккинчи қисми – муҳокама тартиби ҳақида.

Учинчи қисми – муаллиф кашф қилган масалалар ҳақида. Яна ушбу асарнинг биринчи қисми калом илмига, иккинчи қисми ҳикматга ва учинчи қисми хилоф илмига тегишли экани зикр этилган[1].

Мантиқ ва одобга тегишли “Китоб айни-н-назар фи-л-мантиқ” (“Мантиқ илмига оид “айну-н-назар” китоби”) ёки “Айну-н-назар фи илми-л-жадал” (“Мубоҳаса илмидаги айни назар қилинган нарса”). Бу асарнинг қўлёзмаси Мисрдаги “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 197 рақам остида сақланмоқда. Муаллиф ушбу асарни ҳам уч қисмга бўлган: Биринчиси – икки нарсани бир-бирига мослаш. Иккинчиси – икки нарсанинг бир-бирига тўғри келмай қолиши ҳақида. Бу қисм номувофиқликка тегишли бир неча бўлимларни ўз ичига олган. Учинчиси – муомала ҳақида. Бу қисм ҳам бир қанча бўлимлардан иборат.

“Ашколу-т-таъсис фи-л-ҳандаса” (“Геометрияда асосланувчи шакллар”). Геометрия шакллари ҳақида маълумот берувчи мазкур қўлёзма “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 61, 98 рақам остида, ҳамда Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрининг “Марказу-л-малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-диросоти-л-исломийя” кутубхонасида 03430, 05729-8 рақамлар остида ва Ўз ФА ШИ хазинасида (инв. № 3373/III) сақланмоқда. Асар ҳақида Ҳожи Халифа (ваф. 1657 й.): ўттиз беш шаклдан иборат эканлигини, асарга Қозизода Румий (ваф. 1413 й.) номи билан машҳур бўлган аллома Мусо ибн Муҳаммад шарҳ ёзганини, яна бир қанча олимлар томонидан ҳошиялар битилганини айтиб ўтган[2].

“Фавоиду-л-жамолий фи усули-л-ҳандаса” (“Геометрия усулидаги чиройли фойдалар”). Асар форс тилида бўлиб, унинг қўлёзма нусхаси Британия кутубхонасининг “Шарқ қўлёзмалари” бўлимида сақланмоқда.

Мантиқ илмига оид “Қустот” (“Тарози”) асари. Бу асарнинг ҳам қўлёзмаси Мисрдаги “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 38 рақам остида сақланмоқда.

Калом илмига тегишли “Ас-саҳоифу-л-илоҳийя” (“Илоҳий  саҳифалар”). Асарнинг қўлёзма нусхалари “Маъҳад ал-махтутот ал-арабия” кутубхонасида 160 рақам остида, “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 1011 ва 1565 рақамлари остида ва “Мактаба талаат” кутубхонасида 452 рақам остида мавжуд.

“Ал-маъориф фи шарҳи-с-саҳоиф” (“Саҳифалар шарҳидаги билимлар”), “Шарҳу-л-муқаддима фи-л-жадал ли-н-Насафий” (“Насафийнинг жадалидаги муқаддимасига шарҳ”), “Мажмаъу-л-ҳаками-с-сул-тония ва манбау-л-маорифи-р-руҳония” (“Султон ҳукмлари мажмуи ва руҳоний билимларининг манбаи”) каби асарлари бизга маълум.

Алломанинг илмий меросини ўрганиш бўйича қилинган ишлардан кўрсатиш мумкин бўлган  “Ас-саҳоифу-л-илоҳия” (“Илоҳий саҳифалар”) бўлиб, асарни Риёздаги педагогик ўрта таълим билим юртининг ақида бўйича илмий ходими доктор Аҳмад Абдурроҳман Шариф тадқиқ қилган. Шунингдек, ушбу асарни Аҳмад Фарид Мазидий ҳам тадқиқ этган. Асар 2007 йил бир жилдда Дору-л-кутуби-л-илмийя нашриётида чоп этилган.

Алломанинг вафот этган санаси тўғрисида икки хил ёндашув бор. Ҳожи Халифа (ваф. 1657 й.)нинг “Кашфу-з-зунун” ва Умар Ризо Каҳҳоланинг (1905-1987) “Муъжаму-л-муаллифийн” асарида 600/1203 йил атрофида вафот этгани келтирилган[3].

Исмоил Пошо Бағдодийнинг “Ҳадийяту-л-ори-фийн” асарига қараб алломанинг 690/1291 йилда ҳаёт бўлганини биламиз. Исмоил Пошо Бағдодий бундай дейди: “Муҳаммад ибн Ашраф Самарқандий Шамсуддин Ҳаким Ҳусайний 600/1203 йил вафот этган. Аммо унинг “Шарҳу-л-муқаддима ли-н-Насафий” асарини кўрганимда 690/1291 йилда тугатгани ёзилган”[4].

Мутафаккир, ёзувчи ва араб сиёсатчиси доктор Қадарий Туқон (1910-1971): “Муҳаммад Самарқан-дий 690/1291 йилда вафот этган”[5], – деган. Бағдодий айтган гап тўғри чиқишига алломанинг “Ал-маъориф фи шарҳи-с-саҳоиф” (“Саҳифалар шарҳидаги билимлар”) асарида ёзган: “Замонамизнинг баъзи уламолари” деб, Имом Носируддин Тусийни назарда тутганини далил қилиш мумкин. Имом Носируддин Тусий 594/1197 йил туғилиб, 672/1273 йилда вафот этган[6]. Носируддин Тусий ўша даврда яшаган. Бундан келиб чиқиб, алломанинг вафоти 600/1203 йилда эмас, балки 690/1291 йилгача яшаганлигини тушунишимиз мумкин.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б183
ИБХИТМ Матбуот хизмати


[1] Шамсуддин Самарқандий. Ас-саҳоифу-л-илоҳия. Доктор Аҳмад Абдурраҳмон Шариф тадқиқи. – Риёз: – Б. 22-23.

[2] Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Ж.1. – Байрут. Дору-л-фикр.  – Б.81.

[3] Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Ж. 1. – Байрут: Дору-л-фикр.  – Б. 81. //  Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. Ж. 9. – Байрут: Дор иҳёу-т-туроси-л-арабий, 2009. – Б. 63.

[4] Исмоил Пошо Бағдодий. Ҳадияту-л-орифийн. Ж. 2. – Истанбул: Маориф босмаси, 1955. – Б. 106.

[5] Туросу-л-араби-л-илмий фи-р-риёзати ва-л-фалак. – Қоҳира: Дору-л-қалам, 1963.  – Б. 328.

[6] Шамсуддин Самарқандий. Ас-саҳоифу-л-илоҳия. Доктор Абдурраҳмон Шариф тадқиқи. – Риёз: – Б.22-30. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5534

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5564

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5658

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5710

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5393

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5726

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4693

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4752

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3887

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...