Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Абул Юср Баздавийнинг “Усул-ад-дин” китобларининг илмий аҳамияти

Created on 03 May 2018 Hits: 2365

Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ушбу китобларини усулул фиқҳ тўғрисида ёзганини хабар берганлар холос. Аммо бу китобга шарҳ ёзган Алмакнунал Бағдодий (вафоти 1339 ҳижрий) ушбу китобни “Канзул вусул ила маърифатил усул” яъни “Усулни тушуниш учун васллар хазинаси” – деб номлаган эканлар.

 Ушбу китобга кўп уламолар жумладан, Ҳисомиддин ибн Али, Алауддин ал Бухорий, Жалолуддин Хоразмий шарҳлар ёзганлар. Қайд этиш лозимки, динимизни ўрганишга “Усулуддин” ва усулул фиқҳ муҳим илмлардан биридир. Шаръий далил танлаш, шаръий ҳукм чиқариш осон иш эмас. Илмий истилоҳда буни “истинбот” дейдилар. Усул дегани бу асос, бу далил дегани, яъни бирон ҳукумни чиқариш учун асос керак, далил керак, шунинг учун ушбу китоб ҳақида муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ўзлари шундай ёзган эканлар: “Ушбу китоб нусусни маънолари билан баён этадиган, усулни фарълари билан таърифлайдиган мужаз ва қисқартириш билан ёзилган асардир.”

Албатта ушбу асарнинг илмий аҳамияти беқиёсдир, хусусан йўналишлар кўпайиб, шарҳлар кўпайиб, ўз хоҳиши билан Қуръон ва Ҳадисни тушунтиришга ҳаракат қиладиган ёки камсавод ё дин душманлари аста-секин кўпайган вақтларда ушбу асар жуда ҳам зарурий эди.

Аллома ибн Халдун ҳам ушбу китобни “Аҳсану китобил мутааххирин” – яъни мутааххир олимларнинг энг яхши китоби деб таърифлаганлар.

Албатта, Усулул Баздавийнинг улуғ хусусиятларидан бири шуки, имом Баздавий усулий қоидаларни имом Абу Ҳанифа мазҳаби асосида шарҳлаб беради ва шу билан бирга уларнинг истинботини жуда пухта тафсилотлар билан тамомига етказади, бу эса жуда муҳим ишдир. Бу ушбу усул қоидаларнинг баёнини тушунишга жуда катта ёрдам бериб, далилларнинг хилма хиллиги асосида бино қилинган. Бу тўғрисида Қуръондан, Ҳадисдан, Ижмодан кўп далиллар бор.

Имом Баздавий усуларида мазҳаб ичидаги баъзи хилофлар, шунингдек бошқа мазҳаблар билан бирга баъзи хилофларни ҳам келтирганлар, уларнинг далиллари ҳам келтириб, уларга раддияларни тафсилоти билан тушунтирадилар. Албатта, Имом Баздавий ҳар бир истинботларидан кейин кўп фаръий далиллар келтириб “Мен келтирган мисоллардан ҳам далиллар кўп” деганлар.

Шунинг учун ҳам уламолар усул ва фуруъ тўғрисида ушбу китобни “Китобун жомиун” яъни жамловчи, ҳамма нарсани ўз ичига олган деб баҳо берадилар. Имом Баздавий, Абу Ҳанифа мазҳабидаги алломалардан: Имом Муҳаммад ибн Ҳасан, Имом Кархий, Жассос ва бошқалардан ҳам нақл қилиб, баъзиларини исмини келтирмасдан “қола баъзу машойихина” яъни “баъзи улуғларимиз айтдилар” деб ҳам келтирганлар.

Имом Баздавийнинг усул китобларининг яна бир аҳамиятли томони шундан иборатки, ул зот Муътазилаларнинг мазҳабларининг усулларини қаттиқ танқид қилиб раддия берадилар. Шу билан бирга шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу китобни фаҳмлаш, англаш анчайин мушкул, ичига олган маъноларни идрок этиш қийиндир. Уламолар эса бу мушкулотлар ушбу китобни яна ҳам зийнатли қилади деганлар ва ушбу китобни фақат унга аҳл бўлганлар тушуниши осон деганлар.

Имом Баздавий ушбу усул китобларининг бошланишида илмни икки навъга бўлдилар:

  1. Илмут тавҳид ва сифат
  2. Илмул фиқҳ ваш шароиъ вал аҳком.

Аммо илмут тавҳид ва сифатга асл, яъни усул қилиб Қуръон ва суннатга асосланиб далил келтиришни буюрганлар. Бу ерда ҳавои нафс ва бидъатлардан узоқлашишни буюрганлар. Аҳли сунна вал жамоа йўлини лозим тутишни таъкидлаганлар. Бу йўлда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг “Фиқҳул Акбар” номли китобларини асос деганлар, чунки бу китобда Аллоҳ таолонинг сифатлари, тақдири азалийяси, Аллоҳнинг иродаси зикр қилинган ақидавий масалалар муолажа қилинган.

Аммо  иккинчи илмни, яъни фиқҳ илмини уч қисмга бўлдилар:

  1. Илмуш шариат.
  2. Илмул итқон – яъни яқин.
  3. Амал

Ушбу учаласи жамланса фиқҳ бўлади. Масалан: Аллоҳ таоло айтди:

يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَن يَشَاءُ ۚ وَمَن يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْرًا كَثِيرًا ۗ وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ

“У кимни хоҳласа, ушанга ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлар. Фақат ақл эгаларигина эсларлар.”

 

Албатта ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу оятдаги ҳикматдан мурод: ҳалол ва ҳаром илмини билишликдир деганлар. Шундан келиб чиқиб имом Баздавий ушбу оятдаги:

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

 “Роббингнинг йўлида ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил ва улар ила гузал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.” – ҳикматни фиқҳ ва шариат деб айтдилар. Аслида “ҳикмат” луғатда илм ва амалдир. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда:

 مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّين

Яъни, “Аллоҳ бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” дедилар.(Муттафақул алайҳ).

  Имом Баздавий шариат усулини учта: Қуръон, Суннат ва Ижмо деб туриб тўртинчи асл ҳам бор. У эса қиёсдир деганлар. Қуръон ва суннат маълум ва маъруфдир.

Аммо, ижмо ва қиёс нима?

Ижмо – бу азм ва иттифоқ, яъни бир жамоа иттифоқ қилган. Истелоҳда эса: Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан кейинги умматнинг мужтаҳидлари бир шаръий ҳукумда иттифоқ қилишса, ўша ижмо бўлади. Яъни ижмо учун мужтаҳидлар бўлиши керак, ҳаммалари иттифоқ қилишлари шарт.

وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا ۗ وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلَّا لِنَعْلَمَ مَن يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّن يَنقَلِبُ عَلَىٰ عَقِبَيْهِ ۚ وَإِن كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلَّا عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ ۗ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَءُوفٌ رَّحِيمٌ

 “Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани фақат ортга бурилиб кетадиганлар киму, пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганлардан бошқаларга оғир бўлса ҳам, Аллоҳ иймонингизни зое қилмас. Албатта Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳимлидир.” – бу оят ижмо учун далилдир.

  Ижмо икки тур бўлади: Қатъий ва Зонний.

1. Қатъий ижмо. Масалан: беш маҳал намоз, бу қатъий зарурий амал.

2. Зонний ижмо. Бунда уламоларнинг қатъий далили йўқ, ҳадисда ҳам қатъий далил йўқ. Аммо унга амал қилинган. Ҳеч ким уни инкор қилмаган.

Қиёс луғатда улчов тенглаш деганидир. Истелоҳда эса аввалги манбаларда ҳукми келмаган масалани мазкур манбаларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага қиёслаб ҳукм чиқариш. Мисол учун: Пайғамбаримиз(с.а.в) даврларида маст қилувчи нарсалар: узум, арпа, асал, ҳурмолардан ачитиш йўли билан олинарди. Ҳозирчи маст қилувчининг оти минг хил. Фақат қиёс қилиб уларни ҳаром деймиз. Ҳатто маст қилувчи таблеткалар ҳам бор. Қуръондаги:

اللَّهُ الَّذِي أَنزَلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَالْمِيزَانَ ۗ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ السَّاعَةَ قَرِيبٌ

 “Аллоҳ (таоло) ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол соат (қиёмат) яқиндир” – деган оят қиёсга далолат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Имом Баздавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини бебаҳо бу асарлари билан усулуддин, усулул фиқҳ фанига сезиларли ҳисса қўшдилар. У киши ўз китобларида кўп маълумотлар келтириб, рожиҳ мазҳабидан мисоллар келтириб, ҳанафий фиқҳи асосидаги усул китобни яратганлар.

Бу китоб бутун ислом оламида шуҳрат қозонган. Дин душманларига зарба берди. Ҳаттоки, имом Баздавий Киндийга ўхшаш файласуфлар ва муътазилага ўхшаган адашган тоифаларнинг китобларини нафақат ўқимасликни, балки уйда сақлаш зарарли эканлигини тушунтирганлар. Ушбу асар кўп асрлардан бери алломалар тарафидан тан олиниб, асрлар давомида ўқиб, ўқитилиб амал қилинаётган китоблардан бирига айланди. Ушбу асар ақида ва усул бўйича инсонларнинг ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Асрлар давомида мусулмонлар ушбу асарни ўқиб, ҳаётда юз берадиган кўп масалаларга жавоб топганлар.

  Аллоҳ таоло бу китоб муаллифи имом Баздавийни ўз раҳматига олишини, китобларини қиёматга қадар ўқиб амал қиладиган китоб бўлишини сўраб қоламиз!

Абдураззақов Равшан
Самарқанд Калом илми мактаби тингловчиси
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5526

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5554

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5650

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5385

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4690

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4741

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3882

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...