Абул Юср Баздавий – буюк мутакаллим ва фақиҳ

| طباعة |
المجموعة: Алломалар
تم إنشاءه بتاريخ 01 أيار 2018 الزيارات: 2834

Бандалари ичидан баъзи нафарларини динда пешқадам қилиб, динни оммага тарғиб қилишга уларга мададкор бўлган, Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Ислом динини Аллоҳ таоло тушунтирган ҳолда бекам-у кўст бизларга етказган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога cалавоту саломлар бўлсин.

Усулу дин ва фиқҳни тушунтиришга бизларга хизмат қилган уламоларнинг барчасини, шулар жумласидан, Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим “Фахрул ислом” лақабини олган Абул Юср ал-Баздавий раҳимаҳуллоҳларни ўз раҳматига олган бўлсин.

Қайд этиш лозимки, Ислом динимизни пок сақлашда, бегона ёд ақидалардан тозалашда мужтаҳид уламоларимиз, хусусан мазҳаббошларимиз кўп жонкуярлик билан умрларини ва вақтларини ушбу масалага бағишлаганлар. Шулар жумласидан мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа саъй ҳаракатлари билан динни, усулни, фиқҳни, ақидани тушунишга тўғри ва ишончли йўналиш юзага келди. Ушбу ишда динни нотўғри талқин қилувчилар, хилоф қиладиган одамларга тўғри, саҳиҳ жавоблар бериб, зарба берганлар.

Имом Абу Ҳанифадан кейин ҳам баъзи бир тушунмовчиликларга барҳам бериш учун усулу дин ва усулул фиқҳ асосларини улуғ алломаларимиз ишлаб чиқиб борини янада такомиллаштириб беришга кўп хизматлар қилдилар. Шулар жумласидан, Фахрул ислом лақаби билан номланган Абул Юср ал-Баздавий раҳматуллоҳи алайҳидирлар. Ул зоти бобарокот хусусан ўзларини “Усулул Баздавий” асарида оят ва ҳадисларни жуда латиф ва нозик жойларига тўғри ва аниқ ишоралар қилиб ақидада, фиқҳда, динда йўлдан четга чиқиб хилоф қилганларга илмий зарбалар бердилар.

Ул кишининг исмлари ва насаблари Али ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим ибн Мусо ибн Исо ибн Мужоҳид Фахрул ислом Абул Юср ал- Баздавий номи билан танилган. У зот 400-ҳижрий йиллар бошида туғилганлар. Ул кишини Баздавий дейилишларининг сабаби ул киши Бухоро йўлида мавжуд Насаф шаҳридан 6 фарсах узоқликда жойлашган Базда қишлоғида туғилганлар.

У киши серфарзанд, илимли, фазлли, адабли бир оиланинг намояндаси эдилар ва узлари ҳам усулда, фиқҳда, ҳадисда ва тафсирда улуғ насибага ноил бўлганлар.

У киши Абул Юср деб лақабланишдан сабаб, таълифотлари қийинроқ бўлгани учундир. Ул кишини Абул Юср деган укалари ҳам фақиҳ, олим, муҳаддис эдилар ва таснифотлари енгиллиги cабабли Абул Юср деб номланган эдилар.

Бу улуғ зот Самарқандда таълим олдилар ва шуҳрат қозондилар. Имом Баздавий Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сардори ҳисобланадилар. Икки жилдли “Мабсут”, “Ал-жомеъ ал-кабир” ва “Ал-жомеъ ас-сағир” нинг шарҳлари имом ал-Баздавийнинг таълифотларидандир.

Шунингдек, имом ал-Баздавий тафсир ҳам ёзганлар. Фахрул ислом имом ал-Баздавий  ҳижрий 482-сананинг Ражаб ойида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрида фоний дунёдан боқий оламга риҳлат қилдилар. Имом Баздавий Самарқандда дафн қилинганлар.

Имом Баздавий ўзларининг усулул фиқҳ соҳасидаги китоблари “Усулул Баздавий” деб атаганлар, “Кашфуз Зунун” китоби муаллифининг ёзишича, “Усулул Баздавий” ўзида нодир масалаларни тўплаган аҳамиятли китоблардан биридир. Уламо ва толиби илмлар бу китобни эъзозлаб ўрганганлар.

Имом Баздавийга уламоларимиз хусусан 5-ҳижрий йилнинг уламолари катта баҳо берганлар. Шулардан бири ал-Ҳофиз Самъоний ул кишини Маворауннаҳр фақиҳи, имомлар устози, Абу Ҳанифа мазҳабидаги соҳибут тариқат деганлар. Ул кишини тариқатларини одобул мунозара тариқати, далил ва жавоблар тариқати деган эканлар.

Имом Баздавийнинг устозлари зикр қилинмаган бўлса ҳам, оталари ва бил хусус боболари Абдулкарим жуда катта аллома эканликлари ва уларнинг олдига таълим олганлари маълум ва машҳурдир. Шогирдларининг сон-саноқсиз деганлар, хусусан Самарқанд шаҳрида.

Имом Баздавий Қуръон тафсири, Имом Бухорийнинг мухтасар тафсири, шарҳи “Жомеъ-ул кабир” ва “Жоме-ус сағир”, шарҳи зиёдот лил имом Муҳаммад. “Ал-мабсут” китоблари 11 жилддан иборат бўлиб, фуруъ ҳақида ёзилган китобдир. 

(давоми бор)
Абдураззақов Равшан
Самарқанд Калом илми мактаби тингловчиси
ИБХИТМ Матбуот хизмати