Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АЛОУДДИН САМАРҚАНДИЙ(ваф. 1145 й.)

Created on 30 March 2018 Hits: 2699

Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад, Алоуддин номи билан танилган. Баъзилар томонидан Абу Бакр Самарқандий ҳам деб айтилади[1]. Манбаларда унинг туғилган йили ҳақида бирор-бир маълумот келтирилмаган. Аллома Самарқандда таваллуд топган, кейинчалик Бухорога кўчиб борган ва ҳаётининг кўп қисми шу жойда ўтган. Бир мунча вақт Балҳда яшаб, яна Бухорога қайтган. Замонасининг қадри баланд, етук, фозил кишиларидан бири бўлган.

Фиқҳ илмини Абулмутиъ Макҳулнинг набираси Абулмуъин Маймун Макҳулий (ваф. 1114 й.) ва Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Мусо Садрулислом Абулйуср Паздавийдан (ваф. 493/1099 й.) ўрганиб, ўша даврининг буюк алломаси сифатида тан олинган ва ҳанафий ҳуқуқшунослиги тараққиётига муҳим ҳисса қўшган[2].

Алломанинг фиқҳ, тафсир, ҳадис, усул, ақоид, калом илмларига оид кўплаб асарлари, жумладан, ислом оламида машҳур “Туҳфату-л-фуқаҳо” (“Фақиҳлар туҳфаси”) асари бўлган. Китоб ҳанафий фиқҳи бўйича катта эътиборга эга бўлиб, унга кўплаб шарҳлар ёзилган.

Олим номини машҳур қилган фақат асарлари эмас, унинг фиқҳ илмини билишда отасига тенг кела оладиган, фатволарга отаси билан бирга муҳр қўйиш ҳуқуқига эга Фотима бинт Муҳаммад исмли қизи ҳам бўлган. Алоуддин Самарқандий қизи Фотимани ёшлигиданоқ тарбиялаб, истеъдодли фақиҳа ва олима даражасига етказган эди. Фотима фатво бериш ваколатига эга бўлиб, ушбу соҳада отаси билан ҳамкорлик қилиб келган.

Олимнинг шогирди, қорахонийлар даврининг буюк фақиҳи Имом Абу Бакр ибн Масъуд Косоний (ваф. 1191 й.) устозининг “Туҳфату-л-фуқаҳо” (“Фақиҳлар туҳфаси”) номли асарига “Бадоиъу-с-саноиъ фи тартиби-ш-шароиъ” (“Шариат қоидалари бўйича нодир манба”) номли уч жилдлик шарҳ ёзиб, ўз устозига тақдим этган. Алоуддин Самарқандий шарҳдан шунчалик мамнун бўлганки, олима ва солиҳа қизини шогирдига никоҳлаб берган. Келиннинг маҳрига отаси китобига ёзилган беназир шарҳ кифоя қилган. Шундай қилиб, одамлар орасида “Туҳфа”сини шарҳ этиб, қизини олди”, деган гап машҳур бўлиб кетган. Унинг шарҳи устозга манзур бўлиб, ўзининг гўзал қизи Фотимани унга берган[3].

Алоуддин Самарқандийнинг шогирдларидан яна бири, илм аҳли орасида эътиборли бўлган Зиёуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Наср ибн Абдулазиз Навсухийдир (1150 йилда яшаган)[4]. Муҳаммад Навсухий қорахонийлар даврида Мовароуннаҳр илм соҳибларининг энг буюкларидан “Ал-ҳидоя” асари муаллифи Бурҳонуддин Марғинонийга  (1123-1197) фиқҳ ва ҳадис илмларидан сабоқ берган устозидир.

Алломанинг усулул фиқҳ бўйича “Мийзону-л-усул фи натоижи-л-уқул фи усули-л-фиқҳ” (“Ақллар чиқарган хулосалари бўйича асослар мезони”),  “Лубоб фи усули фиқҳ” (“Фиқҳ асослари юраги, мағзи”), фиқҳий асарлар шарҳи бўйича “Шарҳ жомиъи-л-кабир” (“Катта тўплам шарҳи”), “Шарҳи Таҳовий” (“Таҳовийга шарҳ”) каби машҳур китоблари мавжуддир. Мийзону-л-усул фи натоижи-л-уқул фи усули-л-фиқҳ” (“Ақллар чиқарган хулосалари бўйича асослар мезони”) номли асарининг XIII аср охирларида кўчирилган иккита нодир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда[5].

Алоуддин Самарқандий фиқҳ илмидан ташқари калом илми бўйича ҳам ҳанафий мазҳабининг йирик вакилларидан бири сифатида Имом Абу Мансур Мотуридийнинг издоши ва таълимотининг тарқатувчиси бўлган. Аллома Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли сунна” китобини “Шарҳу-т-таъвийлоти аҳли сунна” (“Таъвилот аҳли сунна шарҳи”) асарини саккиз жилдда жамлаган[6].

Аллома яшаган даврда Мовароуннаҳрда сиёсий ғалаёнлар, маданий тушкунлик ҳукм сурган вақт бўлган. Аммо илмий тараққиёт бир қадар ўз ўрнида бўлган. Буни диний ва дунёвий илмларнинг қай даражада ривожланганлигидан кўриш ҳам мумкин. ХI-ХII асрларда Мовароуннаҳр Шарқнинг илм-фан ривожланган йирик минтақалардан бири бўлган. Шу даврга келиб, Мовароуннаҳрда диний ва дунёвий илмлар юқори даражада бўлган. Шунга қарамасдан диний илмларга эътибор катта бўлган. Чунки ўша даврда турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида зиддиятлар кучайиб кетган. Бу муаммоларни ҳал этиш эса асосан фақиҳлар зиммасига тушган. Муаммоларни кучли далиллар, ҳужжатлар билан бартараф этиш зарурияти сезилган. Шу сабабдан Мовароуннаҳрда фақиҳлар фаолияти кучайган. Алоуддин Самарқандий ҳам шундай муаммоларни ечиш йўлида хизмат қилган ҳанафий уламолардан бири бўлган.

У 540/1146[7] йил атрофида, айрим манбаларда келишича 539/1145[8], 575/1180[9] йил Бухорода  вафот этган.

 

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б134


[1] Ал-мавсуъату-л-фиқҳияти-л-кувайтия. Ж. 39. – Қоҳира: Дору-с-сафва, 1998. – Б. 445.

[2] Жузжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. – Т.: ТИУ, 2002. – Б. 268.

[3]Абдулқодир ибн Абулвафо Қураший. Жавоҳиру-л-музийя фи табақоти-л-ҳанафийя. Ж.2. – Карачи: Мир Муҳаммад кутубхона, 2009. – Б. 244.

[4] Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Хумайс. Усулу-д-дин инда-л-имом Аби Ҳанифа. Дору-с-самиъий. – Б.137.

[5] СВР, IV, С.198-201, № 3062-3063; Броккельман К., GAL, I. – Б. 374, 640.

[6] Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Ж. 1. – Байрут: Дору-л-фикр. – Б. 336.

[7] Жузжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. – Т.: ТИУ, 2002. – Б. 268.

[8]Али ибн Нойиф Шаҳуднинг “Мавсуъоту-л-буҳус ва-л-мақолоти-л-илмия” мақолалар тўпламида, док. Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдурраҳмон Қосимнинг 2005 йилда “Солату-л-жамоъа байна итбъи-д-далил ва татаъи-р-рухас” номли мақоласи-нинг 2-бети.

[9] Ал-мавсуъату-л-фиқҳияти-л-кувайтия. Ж. 39. – Қоҳира:  Дору-с-сафва, 1998. – Б. 445.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...