Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАЖМУДДИН УМАР НАСАФИЙ САМАРҚАНДИЙ(1068-1142)(2-қисм)

Created on 29 March 2018 Hits: 2714

Ҳанафий олимлар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи табақотларда Насафий кўпроқ фақиҳ ва муфассир сифатида тилга олинади. Чунки унинг асарлари, асосан, ушбу соҳаларга тегишли бўлиб, улар ислом оламида кенг тарқалган. Шу ўринда фиқҳ, тафсир, калом илмлари бўйича унга таълим берган устозларини ҳам зикр қилиб ўтиш жоиз. Кўпгина ҳанафий табақотларида Насафий фиқҳ илмини фиқҳшунос Абулйуср Паздавийдан (ваф. 482/1089 й.) ўрганганлиги қайд қилиб ўтилади.

Фиқҳ илмини қуйидаги силсила бўйича олган: Садрул Ислом Абулйуср Паздавийдан, Абу Яъқуб Юсуф Саёрийдан, Абу Исҳоқ Ҳоким Навқодий Ҳиндувонийдан, узун силсилалардан кейин Абу Юсуфга боғланади.

Бу борада “Ал-ҳидоя” асрининг муаллифи Бурҳониддин Марғиноний: “Мен Нажмуддин Умарнинг “Камина 550 устоздан ҳадис ривоят қилурман” деб айтганини эшитганман”, – дейди. Масалан: Исмоил ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Нуҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Зиёд ибн Нуҳ, Ҳасан ибн Абдулмалик Қозий, Маҳдий ибн Муҳаммад Алавий, Абдуллоҳ ибн Али ибн Исо Насафий, Абулйуср Муҳаммад ибн Муҳаммад Насафий, Ҳусайн Кошғарий, Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Аҳмад Самарқандий, Али ибн Ҳасан Мотуридий, Абулқосим ибн Баййон ва бошқалар Насафийнинг устозлари жумласидандир.

Шунингдек, ҳадислар ривоят қилган олимлар ҳақида маълумот берувчи манбалар, хусусан, Ал-қанд”, “Ал-ансоб” асарларида Насафий фиқҳ соҳасида Саид ибн Муҳаммад Хоразмий, Ато ибн Ҳамза Суғдий (XI аср) ва имом-хатиб, фақиҳ Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф Харқонийдан (1043-1112) таълим олгани ёзилади. Булар орасида Абу Али Ҳусайн Харқоний Самарқанддаги “Амур” гузари (“Сиккат Амур”)да жойлашган мадрасада мударрис бўлган. Насафий Самарқандда яшаган чоғида мазкур мадрасада ушбу муддарриснинг қўл остида таҳсил олганлиги эҳтимолдан холи эмас.

Тафсир илмини Насафий, асосан, Насафда Нуҳий сулоласи вакилларидан бири Абу Муҳаммад Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан (1033-1089) ўрганганлигини Матлаъу-н-нужум”нингҚуръон бобидан билиб олиш мумкин.

Насафий мотуридий таълимотини ривожлантирган Абулмуъин Насафийдан (1027-1114) калом илми бўйича таълим олади ва унинг асарлари асосида ҳанафий-мотуридий таълимотининг “компендиум”ини тузади. Абу Ҳафс Насафийга замондош бўлган Алоуддин Самарқандийнинг (ваф. 1144 й.) Шарҳ китоби-т-таъвилот” асари қўлёзмаларидан бирининг[1] дастлабки варағида Абу Мансур Мотуридийнинг Китобу-т-таъвилот” асарини ўқиб ўзлаштирган олимларнинг исноди келтирилган.

Мотуридий таълимоти Абдулкарим Паздавий оила аъзолари орасида ҳам нақл қилинган. Кейинчалик, Абу Ҳафс Насафий ушбу таълимотни Самарқанд мадраса ва масжид таълим дастурига киритади. Мотуридий таълимоти авваллари кўпроқ тор доирада ўқитилган бўлса, XII аср бошларига келиб, бошқа ҳудудларга ёйила бошлади. Айнан Абу Ҳафс Насафий ушбу таълимотнинг янада кенг ёйилишига катта ҳисса қўшди[2].

Ўз навбатида алломадан ҳадис ва фиқҳ илмлари бўйича ўғли Аҳмад (1113-1158), “Ал-ҳидоя” асари муаллифи Бурҳонуддин Марғиноний, Аҳмад ибн Али ибн Абдулазиз Абу Бакр Зоҳир Балхий (ваф. 1158-59 й.), хоразмлик адиб Аҳмад Хатиб Хоразмий (тахм. 1091-1187), Муҳаммад ибн Ҳасан Косоний (ваф. 1180 й.), Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Уқайлий, Муҳаммад ибн Иброҳим Турайштий, Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад Шабибий ва унинг ўғли Абу Лайс Аҳмад ибн Умар ва бошқалар таълим олишган.

Аллома 537 ҳижрий йил жумодул аввал ойининг 12 куни (1142 йил 2 декабрь) Самарқандда вафот этган. Умар Насафий қабри Чокардизада шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қабри яқинидадир.

Абу Ҳафс Насафий тафсир, адаб, тарих ва ҳадис илмлари билимдони бўлиб, ҳадис ва тарихга доир кўплаб маълумотларни жамлаб китоб тасниф қилиш борасида шуҳрат қозонган ва турли илмларга доир юзга яқин асарлар ёзган. “Ақоиду-н-Насафия” (“Насафий ақидаси”) асари ғоятда машҳур ва ақида китобларининг мўътабари саналади. Бу китоб ҳозиргача мадрасаларда ақида бўйича асосий дарслик сифатида қўлланилиб келинган.

Бундан ташқари, унинг “Ал-ижозот мутаржима би-л-ҳуруфи-л-муъжама”, (“Алифбонинг таржимасига ижозат”) “Ал-ишъор би-л-мухтор мина-л-ашъор” (“Шеърлардан танлаб олинган шеър”), “Ал-акмалу-л-атвол фи тафсири-л-Қуръон” (“Қуръон тафсиридаги мангу комиллик”), “Ат-тайсир фи илми-т-тафсир” (“Тафсирга оид енгиллаштирилган китоб”), “Таъдоду-ш-шуйух Умар” (“Умарнинг машойихлари рўйхати”), “Ал-манзумату-н-Насафия фи-л-хилофиёт” (“Насафийнинг мунозарали масалаларга оид манзумаси”), “Лаъбату-р-рағоиб ли баҳси-л-ғароиб” (“Ғаройиб нарсаларни излаш учун орзулар ўйини”), “Қайду-л-авобид” (“Ваҳший ҳайвонларнинг кишани”), “Тарихи Бухоро” (“Бухоро тарихи”), “Тарихи Марв” (“Марв тарихи”), “Китобу-л-қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд уламолари хотирасига доир қанд(дек ширин китоб)”), Шайбонийнинг “Ал-жомиъу-с-сағийр фи фуруъи-л-фиқҳи-л-ҳанафий” (“Ҳанафий мазҳаби фуруъу-л-фиқҳига оид кичик тўплам”) асарини назмга ўгирган, ”Хасоису-л-луғат” (“Тил хусусиятлари”), “Заллату-л-қори фи баёни-л-хато фи қироати-л-Қуръони-л-карийм ва анвоиҳи ва ҳукмиҳи” (“Қорининг Қуръони карим тиловатидаги хатолари баёни, унинг турлари ва ҳукмлари”), фиқҳ истилоҳи ҳақидаги “Тилбату-т-талаба” (“Талабалар истаги”), “Баёну мазҳаби-л-мутасаввифа” (“Сўфийлар йўли баёни”), “Саҳиҳу-л-Бухорий”га шарҳ ёзиб, уни “Ан-нажоҳ фи шарҳ ахбори-с-сиҳоҳ” (“Ишончли тўпламлардаги ҳадислар шарҳида эришилган муваффақият”) деб номланган, “Мажмаъу-л-улум” (“Илмлар тўплами”), “Ал-маво-қийт” (“Белгиланган вақт”), “Ал-хасоис фи-л-масои-ли-л-фиқҳия” (“Фиқҳий масалаларнинг ўзига хос хусусиятлари”), “Ал-хасоил фи-л-фуруъ” (“Фарълар ҳосили”), “Татвийлу-л-асфор фи таҳсили-л-ахбор” (“Ҳадис тўплаш мақсадида сафарларда узоқ бўлиш”) каби асарлари маълум.

Алломанинг ҳанафий мазҳабига оид машҳур “Манзума”[3]си бор. У китобни 500/1107 йили ёзиб тугатган. Асар 10 бобдан иборат бўлиб у ерда имомлар, яъни Абу Ҳанифа, у кишининг шогирдлари Шофиъий, Зуфар, Молик орасидаги ихтилофлар ҳам баён этилган[4]. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида бу асарнинг XIV-XV асрларда кўчирилган икки нусхаси (инв. № 3991, 2585/1) сақланмоқда.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б128


[1] Алоуддин Самарқандий. Шарҳ китоби-т-таъвилот. ЎзР ШИ, қўлёзмаси № 3249.

[2] Зиёдов Ш. Абу Мансур ал-Мотуридий ва унинг “Китоб ат-таъвилот” асари.  – Т.: Фан, 2009. – Б. 58.

[3] Манзума: фиқҳий масалаларни шеър услубида ёзиш.

[4] Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий. Тилбату-т-талаба. – Байрут. Дору-н-нафоис, 1999. – Б. 59.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6628

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6577

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6593

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6820

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6378

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6778

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5456

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5510

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4404

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...