Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Муснад китобидан ҳадислар (103-ҳадис)

Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 29 March 2018 Hits: 1368

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга (қўйнинг) қўл қисми ҳадя қилинди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қўл қисмини яхши кўрар эдилар. Ундан бир тишлам едилар, сўнг: “Мен қиёмат кунидаги инсонларнинг саййидиман. Бунинг сабабини биласизларми? Аллоҳ таоло қиёмат кунида аввалги ва охирги инсонларни бир тепаликка жамлайди. Чақирувчи уларни чорлайди, кўзлар тикилиб-тикилиб чарчайди, қуёш яқинлашади. Инсонлар улар тоқат қила олмайдиган ғам ва кўтара олмайдиган қайғуга ботишади.

Шунда инсонлар ўзаро: “Сизларга етган нарсани кўрмаяпсизларми? Шунда инсонларнинг баъзилари баъзисига сизларга нима етганига қарамайсизларми, кўрмайсизларми, ким сизларга Роббингиздан шафоат сўрайди?” – дейдилар.

Шунда улардан баъзиси Одам алайҳиссаломга боринглар дейди. Бас, улар Одамга бориб:

“Эй, Одам сен инсоният отасисан, Аллоҳ сени қўли билан яратган ва сенга ўз руҳидан жон ато этган ва фаришталарни сенга сажда қилишга буюрган. Бизга Роббингдан шафоат сўра. Бизга нима бўлганлигини кўрмаяпсанми? Бизга Роббингдан шафоат сўраб бергин” – дейдилар.

Одам: “Албатта, Роббим бугун қаттиқ ғазабда, бундан олдин бундай ғазаб қилмаган, бундан кейин ҳам бундай ғазаб қилмайди”. У мени дарахтдан қайтарган эди. Бас, (Айтганига итоат қилмасдан) осий бўлдим. Нафсим, нафсим дейди. Мендан бошқага, Нуҳга боринглар дейди.

Улар Нуҳга келиб айтадиларки:

“Эй, Нуҳ сен ер юзида Расулларнинг аввалисан, Аллоҳ сени шукр қилувчи банда деб номлаган. Бизга Роббингдан шафоат сўра. Бизга нима бўлганлигини ва нима етганлигини кўрмаяпсанми?” – дейдилар.

Нуҳ: “Албатта, Роббим бугун қаттиқ ғазабда, бундан олдин бундай ғазаб қилмаган бундан кейин ҳам бундай ғазаб қилмайди”. Менинг ижобат бўладиган дуойим бор эди. Мен эса қавмимни дуойибад қилдим. Нафсим, нафсим. Мендан бошқага, Иброҳимга боринглар” – дейди.

Кейин улар Иброҳимга келиб айтадиларки:

“Эй Иброҳим! Сен Аллоҳнинг набийси ва унинг ер юзидагилардан унинг дўстисан. Бизга Роббингдан шафоат сўра? Бизга нима бўлганли-гини кўрмаяпсанми?” – дейдилар.

Иброҳим: “Албатта, Роббим бугун қаттиқ ғазабда, бундан олдин бундай ғазаб қилмаган бундан кейин ҳам бундай ғазаб қилмайди” – дейди. Иброҳим, албатта, мен 3 марта ёлғон айтганман” – дейди. Уларни Абу Ҳаён ўзининг ҳадисида зикр қилган. (Яъни, ўша 3 ёлғон ҳақида хабар берган). Нафсим, нафсим мендан бошқага, Мусога боринглар!” – дейди.

Улар Мусога келиб айтадики:

“Эй, Мусо сен Аллоҳнинг Расулисан. Аллоҳ таоло сени Ўзининг рисолати ва калимаси билан бошқа инсонлардан фазилатли қилди. Бизга роббингдан шафоат сўра. Бизга нима бўлганлигини кўрмаяпсанми?” – дейдилар.

Мусо: “Албатта, Роббим бугун қаттиқ ғазабда, бундан олдин бундай ғазаб қилмаган бундан кейин ҳам бундай ғазаб қилмайди” – дейди. Албатта, мен бир нафсни ўлдирдим. Ваҳоланки, мен бунга буюрилмаган эдим. Нафсим, нафсим, мендан бошқага, Исога боринглар!” – дейди.

Улар борадилар ва: “Эй, Исо сен Аллоҳнинг Расули, бешикдалигидаёқ инсонлар билан гаплашган Марямга ташлаган калимаси ва руҳидирсан. Бизга Роббингдан шафоат сўра! Бизга нима бўлганлигини ва нима етганлигини кўрмаяпсанми?” – дейдилар.

Исо: “Албатта Роббим бугун қаттиқ ғазабда, бундан олдин бундай ғазаб қилмаган бундан кейин ҳам бундай ғазаб қилмайди” – дейди ва қилган (гуноҳи ҳақида) гапирмади. Нафсим, нафсим. Мендан бошқага, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга боринглар” – дейди.

Улар борадилар ва: “Эй Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи васаллам: “Сен Аллоҳнинг Расули ва пайғамбарларнинг охирисан. Аллоҳ сенинг олдинги ва кейинги гуноҳларингни кечирган. Бизга Роббингдан шафоат сўра! Бизга нима бўлганлигини ва нима етганлигини кўрмаяпсанми?” – дейдилар. Аршнинг тагига бориб Роббимга сажда қиламан. Сўнг менга, мендан олдин ҳеч кимга очилмаган мақтов ва гўзал санолар очилади. Кейин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Бошингни кўтар, сўра!” – дейилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади” – дейилади. Бас, мен бошимни кўтараман ва “Эй Роббим! Умматим, умматим дейман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Бас, умматингдан ҳисобсизини жаннат эшикларидан ўнг эшигидан олиб кир” – дейилади. Улар Жаннатга киришликда инсонлар билан бундан бошқа эшикларда ҳам шерик бўладилар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, албат-та, жаннат эшигининг икки табақаси орасидаги масофаси Макка ва Ҳажар[1] ёки Макка ва Бусро[2] орасидаги масофадек”, – дедилар”. (Ҳадиси қудсий).

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби. -Б.155


[1] Ҳозирги Қатар давлатининг шимолий ҳудудидаги жойнинг номи. Макка ва Ҳажарнинг масофаси 1250 км атрофида.

[2] Суриянинг жанубида жойлашган шаҳарнинг номи. Макка ва Бусронинг масофаси 1270 км атрофида.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5500

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5524

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5623

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5675

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5359

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5689

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4668

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4721

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3866

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...