Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

НАЖМУДДИН УМАР НАСАФИЙ САМАРҚАНДИЙ(1068-1142)

Created on 28 March 2018 Hits: 2638

Улуғ олим, ҳанафий мазҳаби фақиҳи, муфассир, муҳаддис, муаррих, фозил, усул илми олими, мутакаллим, наҳв (грамматика) илми олими ва улкан ҳофиз, алломанинг тўлиқ исми манбаларда Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафий сумма Самарқандий Ҳофиз Фақиҳ Зоҳид Ҳанафий тарзида келтирилган.

Асли насафлик бўлиб, умрининг асосий қисмини Самарқандда ўтказгани учун унга Насафий сумма Самарқандий (“насафлик”, сўнгра “самарқандлик”) нисбалари ишлатилган.

Баъзан у Мотуридий нисбаси билан зикр этилади. Бу олимнинг Имом Мотуридий таълимотини юзага олиб чиққан издошлари даврасида таълим олгани ҳамда калом ва фиқҳ асосларини баён қилишда кўп ҳолатда Мотуридийнинг қарашларига таянганлигини кўрсатади. Ўрта аср ислом манбаларида олимлар исмига лақаб ва унвонларни қўшиб ёзиш анъанаси кенг тарқалган.

Манбаларда Насафий кўпроқ “Нажмуддин” (“диннинг юлдузи”) лақаби, шунингдек, “Муфтий сақалайн” (“инс ва жинларнинг муфтийси”) каби номлар билан сифатланган бўлса, Матлаъун-нужум” тўпламида у шайху-л-ажл, зоҳид, ҳажжож, нажмуддин, зайну-л-аимма, жамолу-л-ислом ва-л-муслимийн, шамсу-л-ислом ва-л-муслимийн, муфтийу-с-сақалайн (улуғ шайх, зоҳид, кўп ҳаж қилувчи, дин юлдузи, имомлар зийнати, ислом ва мусулмонлар жамоли, ислом ва мусулмонлар қуёши, инс ва жинларнинг муфтийси) каби унвонлар билан улуғланган[1].

Алломанинг таржимаи ҳоли тарих олимларининг қуйидаги китобларида келтирилган: “Ат-тахбир” (1/527), “Муъжаму-л-адиббо” (16/70-71),  “Ал-ибар”  (4/102), “Ас-сияр” (20/126-127), “Уйуну-т-таворих” (12/375), “Миръоту-л-жинон” (3/267), “Жавоҳиру-л-музийя” (1/394-395), “Лисону-л-мийзон” (4/327), “Тожу-т-тарожим” (43-45), Имом Суютийнинг “Табақоту-л-муфассирийн” (27), Имом Довуднинг “Табақоту-л-муфассирийн” (2/5-7), “Мифтаҳу-с-сао-да” (1/127-128), Тош Кубри Зоданинг “Ал-фавоиду-л-баҳийя (139), “Шазароту-з-заҳаб” (4/115)[2].

Насафий ҳақидаги илк маълумотлар унинг замондоши Абу Саъид Абдулкарим Самъонийнинг Ал-ансоб” асарида учрайди. Унда муаллиф Насафийни бевосита кўрган ёки ундан таълим олган ва ривоят қилган шахсларни зикр қилиб ўтади[3]. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Абу Саъид Абдулкарим Самъоний мазкур асарини ёзишда Абу Ҳафс Насафийнинг Ал-қанд фи зикр уламои Самарқанд”  асаридан кенг фойдаланган ва айрим ўринларда ундан иқтибослар келтирган. Шундай бўлсада, негадир муаллиф ушбу асарида Абу Ҳафс Насафий ҳақида батафсил маълумот бермайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, у Насафий ҳақида “Ал-мунтахаб мин муъжам шуйухи-с-Самъоний”да бирмунча тўлиқ маълумот берган, шу боис “Ал-ансоб”да қисқа тўхталган.

Абу Ҳафс Насафий 460/1068 йилда Насаф шаҳрида туғилган бўлиб, у бошланғич билимлар билан бир қаторда калом ва фиқҳ илмларини отаси Муҳаммад ибн Аҳмаддан ўрганади. Муҳаммад ибн Аҳмад ўз навбатида, насафлик олим Абулаббос Мустағфирий Насафийнинг (ваф. 432/1041 й.) шогирди бўлган. Абу Ҳафс Насафий Матлаъу-н-нужум” (“Юлдузлар-нинг кўриниши”) тўпламида отасидан ривоят қилинган ҳадисларни келтиради. Гарчи биз Насафийнинг болалик ва ўсмирлик йилларига оид батафсил маълумотларга эга бўлмасак-да, юқоридаги маълумотлар унинг зиёли оилада туғилиб тарбия топганлиги, илк таҳсилни ўз юрти Насафда олганлигини кўрсатади.

XI асрга келиб, Насаф шаҳрида бир неча муҳаддислар яшаб, фаолият юритган ва у ерда ўзига хос ҳадис мактаблари шаклланганлиги маълум. Шу туфайли Абу Ҳафс Насафий ҳадисга оид дастлабки илмларни насафлик муҳаддислардан олган[4]. Унинг ҳадис илми бўйича илк устози муҳаддис Абулаббос Мустағфирийнинг набираси ҳофиз Абу Ражо Қутайба Усмоний Насафийдир (ваф. 473/1081 й.). Абу Ражо Насафдаги “Бобу-л-мақсура” номли жойда жомеъ масжидида талабаларга ҳадис имло қилдирган вақтда, ёш Абу Ҳафс Насафий ҳам биринчи маротаба ҳадисларни хатга тушира бошлаган. Кейинчалик Насафда муҳаддис Абу Бакр Муҳаммад Баладий Насафийдан ҳам кўплаб ҳадислар ўрганганини ўзининг Матлаъу-н-нужум” (“Юлдузларнинг кўриниши”) тўпламида эслатиб ўтади. Шунингдек, Абу Ҳафс Насафийнинг унга ҳадис ривоят қилган кўплаб муҳаддис ва ровийлари ҳақида махсус Таъдоду-ш-шуйух Умар” (“Умарнинг машойихлари рўйхати”) номли рисоласи мавжудлигига Ҳожи Халифа (ваф. 1657 й.) ишора беради. Афсуски, бу асар бизнинг давримизгача етиб келмаган. Абу Ҳафс Насафийга ҳадислар ривоят қилган ва таълим берган баъзи маҳаллий шахслар тўғрисидаги маълумотлар айрим тадқиқотлардан ўрин олган.

Абу Ҳафс Насафий ўз юртида араб тили ва адабиёти бўйича (адаб илми) илмни шайх фақиҳ адиб Абулҳасан Касбавий Насафийдан (ваф. 485/1092-93 й.) ўрганади ва бу соҳада сермаҳсул ижод этади. Кейинчалик Абу Ҳафс Насафий ўз билимларини ошириш мақсадида Самарқандга келади ва у ерда Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларидан келган кўплаб олимлардан ҳадис, фиқҳ, калом илмларини ўрганади.

Абу Ҳафс Насафий 477/1085-492/1099 ва 507/1113-508/1114 йиллар Бағдодда бўлиб, у ерда бир қанча бағдодлик олимлардан, жумладан, Абулҳасан Али Баззоз Бағдодий (1019-1099), Абулғаноим Муҳаммад Бағдодий (ваф. 517/1123 й.), Ҳофиз Абулқосим Исмоил Ашъас (1062-1142) каби муҳаддислардан ҳадис илмидан дарс олган ва Матлаъу-н-нужум” (“Юлдузларнинг кўриниши”) тўпламида улардан юзга яқин ҳадис ривоят қилган. У даврда Бағдодда ҳанбалий ва шофиъий мазҳаб олимларининг мавқеи етакчи бўлган. Бундан ташқари, улардан ривоят қилинган кўплаб ҳадисларнинг ишонарли эканлиги аҳлу сунна вал жамоа олимлари томонидан эътироф этилган. Маълумки, ҳадис аҳли айрим ҳанафийларни ҳадислар иснодини келтиришда камчиликка йўл қўйган, деб айблашади[5]. Насафий ҳам ана шундай танқиддан холи бўлмаган. Шунинг учун бўлса керак, Насафий ишончли (саҳиҳ) ҳадисларни тўплаш мақсадида юқоридаги Бағдодлик ва бошқа муҳаддислардан ўрганишга ҳаракат қилади[6].

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б123


[1] Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий. Матлаъу-н-нужум. – Т.: ТИУ. 2015. – Б. VII.

[2] Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий. Талабалар истаги. – Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. – Б. 62.

[3] Самъоний. Ал-ансоб. Ж. 2. – Байрут. Дору-л-фикр, 1998. – Б. 148, 252, 260, 315.

[4] Раҳимжонов Д. Абу Ҳафс Насафий. – Т.: ТИИ, 2010. – Б. 13-15.

[5] Ҳадис аҳли Абу Ҳанифадан ривоят қилинган ҳадисларни қабул қилишмасди. (Қар.: Муминов. Диссертация. – С. 231.) Ўрта асрларда ҳадис аҳли ҳанафийларни ўз далилларига ҳужжат келтиришда ҳадисдан кўра кўпроқ ақдга суянгани учун “аҳли раъй”, яъни “ақдга суянувчилар” деб танқид остига олганлар.

[6] Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий. Матлаъу-н-нужум. – Т.: ТИУ, 2015. – Б. IX.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5531

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5686

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5366

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5697

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4674

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4726

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3870

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...