Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБУ АМР САМАРҚАНДИЙ (864-956)

Created on 24 March 2018 Hits: 2599

IX асрда яшаб ижод этган асли самарқандлик муҳаддис аллома бўлиб, тўлиқ исми – Абу Амр Усмон ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун ибн Вардон Самарқандий Мисрийдир. Баъзилар бобосига нисбат бериб Усмон ибн Аҳмад деб аташади[1]. Абу Амр Самарқандий 250/864 йил Мисрнинг ҳозирги Порт Саид шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Тиннис шаҳарчасида таваллуд топган[2]. Шу ерда ўсиб улғайган, асли эса самарқандлик бўлган. У ва оила аҳлининг барчаси Тиннисда яшаган.

У зиёли ва илмли оилада вояга етган. Отаси саҳиҳ ҳадисларни жамлашга эътиборини қаратган кишилардан бири бўлиб, ўғли Усмонга ҳадисни айтиб беришга жуда қизиқарди[3].

Амакиси Абдулжаббор ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Самарқандий ҳам муҳаддислардан бўлиб, Тиннисда фаолият кўрсатган. Ҳадисларни Исҳоқ ибн Исмоил ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган. Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий Ҳофизнинг устози бўлган.

Акаси Абурраҳмон ибн Аҳмад Самарқандий (ваф. 344/955 й.) ҳам муҳаддислардан ва Тиннисда қозилар бошлиғи бўлган. Шунингдек, набираси Муҳаммад ибн Заквон Тиннисий ҳам илмли кишилардан бўлган[4]. Абу Амр Самарқандий илмга ҳурмат қўйган оилада тарбия топган ва илк болалик вақтидан илм ичида бўлган.

Абу Амр Самарқандий Мисрда ибн Шайбон Рамлий, Абу Умайя Тарасусий, Муҳаммад ибн Ҳаммод Теҳроний, Муҳаммад ибн Абдулҳакам Қитрий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис эшитиб ривоят қилган.

У кишидан Абу Абдуллоҳ ибн Манда, ибн Жумайъ, Ҳофиз Абдулғани Аздий, Абдурраҳмон ибн Умар ибн Наҳҳос, Хусайб ибн Абдуллоҳ ибн Муҳам-мад, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳож Ишбилий, набираси Муҳаммад ибн Заквон Тиннисий ва бир қанча муҳаддислар ҳадис ривоят қилишган[5]. 

Абу Амр Самарқандий ҳақида уломолар қуйидаги фирларини айтишган:

Ибн Юнус: “Абу Амр Самарқандий отаси ёзган ҳадисларини бевосита тинглаган”, – дейди[6]. Абу Саъд Самъоний: “Ҳадис борасида ишончли ва ёши улуғ бўлган”, – деди. Заҳабий: “Ишончли муҳаддис”, яна: “Мисрда исноднинг юқорисига етган” – дейди.

Манбаларда Абу Амр Самарқандийнинг асарлари ҳақида маълумотлар топилмади, фақат муҳаддиснинг ҳадисларидан ташкил топган “Жуз фийҳи мина-л-фавоиди-л-мунтақот ал-ҳисони-л-аволий мин ҳадиси Аби Амр Усмон бин Аҳмад бин Муҳаммад бин Ҳорун ас-Самарқандий мин шуйухиҳи” (“Абу Амр Усмон ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун Самарқандийнинг узтозларидан ривоят қилган аҳамияти гўзал, сараланган, фойдали ҳадислардан ташкил топган қисм”) ва “Жуз фиҳи мин ҳадиси Аби Амр Усмон бин Аҳмад бин Муҳаммад ас-Самарқандий” (“Абу Амр Усмон ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Самарқандийнинг ҳадисларидан ташкил топган қисм”) асарининг маълум қисмлари сақланиб қолган. Дамашқдаги Зоҳирия кутубхонасининг 1/40 рақами остида сақланаётган асарнинг 304-312 варақлари мавжуд. Мазкур қўлёзма варақларида Абу Амр Самарқандийнинг устозлари Муҳаммад ибн Абдул-ҳакам Қитрий, Одам ибн Абу Иёс ва Шуъба ибн Ҳажжожлардан ривоят қилган ҳадислар келган[7]. 

Абу Амр Самарқандий 345/956 йили 95 ёшда Тиннисда вафот этган[8].

Аллома Самарқандда яшамаган бўлсада, Самарқандий тахаллуси билан машҳур бўлган. Унинг боболари самарқандлик бўлишган. Бундан маълумки, боболари ҳам Самарқандда илм аҳлидан бўлишган.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б67-70


[1] Шамсуддин Заҳабий. Сияру аъломи-н-нубало. Ж. 29. – Байрут: Муассасату-р-рисола, 1985. – Б. 419.

[2] Ибн Жамиъ. Муъжаму-ш-шуйух. – Триполи: Муассасату-р-рисола, 1985. – Б. 432-433.

[3] Самъоний. Ал-ансоб. – Байрут. Дору-л-фикр, 1998. – Б. 487.

[4] Абу Амр Самарқандий. Фавоиду-л-мунтақо. – Макка: Жомиъат умми-л-қуро, 1999. – Б. 10.

[5] Шамсуддин Заҳабий. Сияру аъломи-н-нубало. Ж. 29. – Байрут: Муассасату-р-рисола, 1985. – Б. 419.

[6] Самъоний. Ал-ансоб. – Байрут: Дору-л-фикр, 1998. – Б.487; Шамсуддин Заҳабий. Сияру аъломи-н-нубало. Ж. 29. – Байрут: Муассасату-р-рисола, 1985. – Б. 419.

[7] Абу Амр Самарқандий. Фавоиду-л-мунтақо. – Макка: Жомиъа умми-л-қуро, 1999. – Б. 12.

[8] Самъоний. Ал-ансоб. – Байрут: Дору-л-фикр, 1998. – Б. 487; Шамсуддин Заҳабий. Сияру аъломи-н-нубало. Ж. 29. – Байрут: Муассасату-р-рисола, 1985. – Б. 419.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6628

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6577

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6593

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6820

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6378

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6778

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5456

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5510

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4404

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...