Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ҲАКИМ САМАРҚАНДИЙ (ваф. 953 й.)

Created on 16 March 2018 Hits: 2182

Шайхулислом Ҳаким Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми – Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Ҳаким Самарқандий бўлиб, ўз замонасининг машҳур муҳаддиси, фақиҳи, мутакаллими ва воизи сифатида бутун мусулмон оламида танилган эди. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида маълумотлар келтирилган араб тилидаги манбаларда олимнинг таваллуд йили ҳақида ҳеч қандай сана кўрсатилмаган. Аммо унинг вафоти ҳақида барча ёзма манбаларда 342/953 йили қайд этилиб, Самарқанднинг машҳур Чокардиза қабристонига дафн этилганлиги таъкидланади.

Маълумки, милодий IХ-Х асрлар Мовароуннаҳр ўлкасида диний ва дунёвий илмлар гуллаб-яшнаган давр бўлиб, бу минтақадан кўплаб алломалар етишиб чиққан. Бинобарин, илм-фан тараққий қилган айни шу даврда Самарқандда Ҳаким Самарқандий таваллуд топади. Ёзма манбаларда кўрсатилишича, ёшлигидан илм-маърифатга катта қизиқиш билан интилган Ҳаким ўша даврнинг кўплаб таниқли олимларидан сабоқ олади. Жумладан, унинг устозларидан ўша замонда катта шуҳрат қозонган буюк алломалардан Абулҳасан Али Рустуғфаний, Муҳаммад ибн Фазл Балхий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Бакр Варроқ, Муҳаммад ибн Ҳузайм Қаллос, Абу Наср Иёдий, Абдуллоҳ ибн Саҳл Розийларни кўрсатиш мумкин. У мазкур олимлардан тафсир, ҳадис, айниқса, фиқҳ ва калом илмларидан ҳар томонлама чуқур таълим олган ва ўз даврининг йирик олими даражасига етишган.

Таниқли олмон тадқиқотчиси У. Рудольф ўзининг “Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти” номли китобида[1] аллома ҳақида кўп маълумотлар келтиради. Унинг ёзишича, ўша давр ҳукмдорларидан Исмоил ибн Аҳмад (892-907 йилларда ҳукмрон-лик қилган) Самарқанд, Бухоро ва Мовароуннаҳрнинг шаҳарларидан олимларни чорлаб, уларни ақи-давий масалаларни тўғри талқин қиладиган мукаммал, ягона қоидалар мажмуасини яратишга даъват этган. Бу том маънода фойдали маънавий, маърифий дастурсимон мажмуани тасниф этишдан кўзланган мақсад минтақада илдиз отишга улгуриб, муборак ислом дини мазмун-моҳиятини бузиб талқин қиладиган турли оқим ва тоифаларни бартараф қилиш эди. Амалда эса бу бир пайтнинг ўзида ҳанафия таълимоти ҳам уламолар, ҳам ҳокимларнинг икки ёқлама нуфузига таянгани учун катта аҳамият касб этиши кафолатланган қатъий қоидалар мажмуига ҳам эга бўлмоқ лозим, деган гап эди. Шунга кўра, йиғилган олимлар томонидан бундай қоидалар мажмуасини яратиш зиммасига юклатилган шахс ҳам шунга муносиб равишда умумхалқ томонидан тан олинган нуфузли олим бўлмоғи лозимли табиий талаб эди. Бу ўта шарафли ва айни вақтда катта масъулиятли вазифа Ҳаким Самарқандийнинг зиммасига юкланди. Чунки у кўпгина диний масалаларнинг чуқур билимдони, бидъатга қарши муросасиз курашчи сифатида катта ҳурматга сазовор, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилган таниқли олим бўлиб, буни унинг фиқҳ соҳасида эгаллаб турган лавозими ҳам тасдиқларди. Зеро, у ўзининг она шаҳри Самарқандда узоқ йиллар бош қози лавозимида фаолият кўрсатган.

Насафлик аллома Абулмуъин Насафий (1027-1114) “Табсирату-л-адилла фи усули-д-дин ала тарийқи-л-имом Абу Мансур Мотуридий” (“Дин усулларини Имом Абу Мансур Мотуридий тариқатига биноан далиллар билан шарҳлаш”) номли йирик асарида ёзишича, у Ҳаким Самарқандий Самарқандда бош қози лавозимида ишлаб турган пайтда, яъни 944 йилда вафот этган устози Имом Мотуридийнииг қабри устига “Бу қабр ўз ақл-заковати ва тафаккури билан кўплаб илмларнинг юксак чўққисини забт этган, у илмларнинг дунё бўйлаб тарқалишида бутун куч-қуввати ва салоҳиятини аямай сарфлаган, дину диёнат соҳасидаги асарлари унга мислсиз шону шавкат келтирган, умри бўйи инсонларга илмнинг лаззатли мевасини улашган алломанинг қабридир”, деган битикни ёзишларини амр қилган.

Ҳаким Самарқандийга юклатилган вазифа фиқҳ ёки тасаввуф соҳаларидан кўра моҳият эътибори билан кўпроқ илоҳият масалаларига тегишли эди. У ҳанафия таълимотининг асосий хусусиятларини акс эттирган ҳамда барча учун бирдек тушунарли, оммабоп бўлган қоидалар мажмуасини яратмоғи лозим эди. Унинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларининг маҳсули сифатида юзага келган асар, кейинроқ, қисқача “Китобу-с-саводи-л-аъзам” номи билан машҳур бўлиб, тўлиғича “Радд ала асҳоби-л-аҳвои-л-мусаммо китобу-с-саводи-л-аъзам ала мазҳаби-л-имом Абу Ҳанифа” (“Имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра саводи аъзам” деб номланган китобнинг ҳавои нафс аҳлларига раддияси”) деб аталади. Олимнинг мазкур асари унга юклатилган талабларга тўлиқ жавоб берган кўринади. Чунки бу қимматли асар ўша асрнинг ўзидаёқ форс тилига ўгирилиб, кенг кўламда ўқиладиган ҳамда дарслик сифатида фойдаланиладиган қимматли манбалардан бирига айланган. Шунингдек, унинг дастлабки арабча матни усмонли турклар даврида ёзилган бўлиб, булардан ташқари, унинг Қоҳира (1837 й.), Истанбул (1870 й, 1886 й, 1894 й.) нашрлари ҳам мавжуд. Ҳозирги замон турк тилига қилинган таржимаси Афанди Булғорий томо-нидан 1842 йилда Булоқ матбаасида нашр этилган. Асар 1887 йилда Қозонда ҳам нашр этилиб, 1881 йилда татар тилига қилинган таржимаси ҳам чоп қилинган. Шунингдек, “Ас-саводу-л-аъзам” А. Ҳаби-бий томонидан форсчага ҳам таржима қилиниб, 1969 йилда Теҳронда нашрдан чиққан.

Юқорида қайд этилгандек, Ҳаким Самарқандий яшаган даврларда мусулмон оламининг турли томон-ларида, шу жумладан, Мовароуннаҳр ўлкасида ҳам турли хил оқим ва фирқалар пайдо бўлган. Улар ислом динини бузиб талқин қилиб, нотўғри ақидалар тарқатишар, бунинг натижасида, кўп мусулмонлар ҳидоят йўлидан оғиб, ҳақиқий исломий ақидалардан узоқлашиб қолган эдилар. Адашган ва бошқаларни ҳам залолат йўлига бошлаган турли фирқа ва оқимларнинг нотўғри, зарарли қарашларига қарши буюк Имом Абу Мансур Мотуридий билан биргаликда у зотнинг сафдоши ва шогирди Ҳаким Самарқандий ғоявий кураш бошлаб, тарқала бошлаган бузуқ маф-кураларга кескин зарба берадилар.

Самарқандийнинг мазкур “Ас-саводу-л-аъзам” асари IХ-Х асрларнинг туташ давридаги Мовароуннаҳр ҳанафийларининг илоҳият масалаларига оид қарашларини акс эттиради. Асар илоҳиятнинг айрим асосий масалалари билан чекланиб қолмайди. Иймоннинг таърифи, гуноҳкорнинг ҳолати, тақдир ёки нариги дунё ҳисоб-китоби каби кўриб чиқилиши одатий бўлган масалалардан ташқари, олим яна кўп мавзуларга тўхталади. Аллоҳ ва унинг сифатлари, шунингдек, Қуръон яратувчисининг қиёфаси, Қуръоннинг манбалари, эсхатология (охиратга имон) ва тақво, авлиёларни ҳурмат қилиш ва зоҳидлик, Пайғамбар саҳобаларига иззат, жамоалар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва ҳатто фиқҳ илмининг ўзига хос муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади[2].

Ҳаким Самарқандийнинг мазкур асари 62 масалага бўлинган[3]. Лекин К. Броккельманнинг “Араб адабиёти тарихи” китоби (1/174)да бу асарнинг номи “Ас-суалу-л-аъзам” (“Буюк савол”) деб кўрсатилган.

Абу Мансур Мотуридий ва Ҳаким Самарқандий-лар Самарқанддаги 17 мадрасани ўз қўлига олган исломга қарши кишилар деб саналган мўътазилий ва карромийларга қарши курашганлар[4]. Бундан маълум бўлишича, Ҳаким Самарқандий исломнинг соф ва поклиги учун курашувчиларидан бири бўлган.

Шунингдек, ушбу асарда диний мухолифлардан иқтибослар олинган ҳолларни ҳам учратамиз. Бироқ, бу ўринларда муайян файласуфларнинг айрим аниқ ғоялари равшан ифодаланмайди. Балки улар ниҳоятда умумий кўринишда тақдим этилади. Муаллиф ўз таълимотини муҳимроқ билиб, уни батафсил баён этади. Бу ўринда ўқувчи бир муаммога дуч келиши шубҳасиз. Гап шундаки, Ҳаким Самарқандий бир-бирига ёндош мавзуларни алоҳида гуруҳларга ажратиб, яъни муайян давомийликда кетма-кет жойлаш-тирилган фаслларга бирлаштириб таҳлил этишдан, чамаси, онгли равишда воз кечган.

Ўқувчининг диққатини кўпроқ жалб қилиш мақсадида бўлса керак, бир мавзудан иккинчисига сакраш ҳоллари ҳам учрайди. Масалан, иймон ҳақидаги мақоладан кейин жамоа тўғрисидаги иккита мақола, ундан кейин эса яна иймон тўғрисидаги бир мақола келтирилади. Шунинг учун, алоҳида саволлар туркуми ҳақидаги тасаввуримиз иш жараёнида аста-секин шакллана боради ва охирига келиб баъзи ўринларда кутилмаган оҳанглар касб этади. Бир қарашда, китоб фаслларини мавзулар бўйича туркумлаш унинг мазмунини англашни осонлаштиради. Бироқ бундай ёндашув рисоладан олинадиган таассуротни сезиларли даражада белгиловчи ўзига хос жиҳатларнинг йўқолишига олиб келган бўлар эди.

Нима бўлганда ҳам, олимнинг вазифаси ўша даврда Мовароуннаҳрдаги барча мусулмонлар учун батафсил ва ҳаммабоп қўлланма яратиш эди. Баъзи манбаларда кўрсатилишича, Ҳаким Самарқандий илмий-маънавий меросида “Ас-саводу-л-аъзам” билан бир қаторда “Ал-эътиқод” номли асари ҳам бўлиб, бу асар ҳам ҳозирги вақтгача бутун дунё олиму уламоларининг диққат марказида бўлиб келмоқда[5].

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б60-66


[1] Рудольф У. Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2001.

[2] Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Уватов У. Ҳаким ас-Самарқандий. – Т.:  Маънавият, 2010. – Б. 240-243.

[3] Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Ж. 2. – Байрут. Дору-л-фикр. – Б. 1008.

[4] Бартольд В. В. Сочинение, Т. II, ч. 1., – М., 1963. – С. 226.

[5] Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Уватов У. Ҳаким ас-Самарқандий. – Т.:  Маънавият, 2010. – Б. 243-244.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5502

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5528

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5624

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5679

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5361

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5692

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4668

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4723

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3866

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...