КАРОҲИЯТ КИТОБИ(3-қисм)

| Print |
Category: Мунозара
Created on 16 March 2018 Hits: 3981

(2-қисм)Маҳрамнинг ҳукми

Маҳрам абадийликка кўра насаб, эмизиш ва қуда-андачилик сабабли унга уйланиш ҳаром қилинган кишидир. Қуда-андачилик зино сабабли бўлган бўлса ҳам, фарқи йўқ.

Маҳрамлар билан қўл узатиб саломлашади. Аммо шаҳвати келиб қолишидан қўрқса, унга қарамайди ва қўл узатиб кўришмайди. Аммо у билан бир жойда хилват қолиши ҳамда бирга сафар қилишнинг зарари йўқ.

Қулнинг ҳукми

Агар инсон шаҳватининг тута билишига ишонч ҳосил қилса, бошқанинг чўри аёлига ўзининг маҳрам бўлган аёлларининг аъзоларига назар солиши мумкин бўлганлиги каби назар солиши мумкин.

Агар чўри аёл “умми валад, мукотаба, мудаббара ва мустасъа” бўлса, у билан бирга хилват қолиш ва у билан сафар қилиш тўғрисида иккита қараш бор. Биринчи қарашда қулни сотиб олаётган вақтда харидор шаҳвати келиб қолишидан қўрққан тақдирда ҳам, унинг тўрт томонини ушлаб кўриши ҳалол.

Иккинчи фикрга кўра, қулни сотиб олаётган бир пайтда шаҳват келиб қолиш хавфи билан бирга унинг тўрт томонини ушлаб кўриш эмас, балки унга қараш ҳалол қилинган.

 Балоғат ёшига етмаган болалар

Ахта қилинган, асбоби кесилган ва хунаса каби кишиларнинг ҳар бири назар солиш ва ушлаб кўриш ҳукмида (урғочи) соғлом инсон кабидир.

Қул аёл хўжайинини кўришда бегона эркаклар кабидир, аммо қул аёл хўжайинидан рухсат сўрамасдан, унинг олдига кириши ҳалол.

Йироқда бўлиш

Қул аёлидан рухсатисиз, ўзининг озод аёлидан рухсат сўраб ва қул хотинидан эса унинг эгасидан рухсат сўраган ҳолда улардан йироқда бўлади.

Қучоқлашиш, бир-бирини ўпиб саломлашиш

Инсон бошқа инсоннинг оғзидан ўпиши, калласини калласига уриб, яъни қучоқлашиб саломлашиш – макруҳ.

Қўл сиқишиб кўришишда зарар йўқ. Бошқа бир қарашда, бундан мақсад яхшилик қилиш ва бир-бирига ҳурмат-иззат кўрсатиш бўлса, қучоқлашиб саломлашиш ҳам, қўл узатиб кўришиш ҳам жоиз. Аммо олим кишиларнинг қўлларини ўпиш ҳам, одил давлат раҳбарларининг қўлларини ўпиш ҳам жоиз.

Эҳтикор  ва тасъир

Инсон ҳамда ҳайвонларнинг озиқ-овқатини нархи кўтарилганда сотишни мақсад қилиб, жамлаб қўйиш – ҳаром.

Ўзининг еридан чиққан ғалла ёки бошқа бир шаҳардан олиб келган озиқ-овқатини сотмасдан ғамлаб қўйса – ҳалол.

Маълум бир нархни белгилаб қўйиш – ҳаром. Бундан ҳукумат томонидан нарх-навонинг ошиб кетишига қарши тайин қилинган аниқ нарх мустасно.

Макка ҳудудидаги ерларини сотиш

Маккаи Мукаррама ҳудудида жойлашган ерларини сотиш ва уни ижарага бериш – ҳаром. Бу Имом Абу Ҳанифанинг қарашидир. Аммо “Имомайн”, яъни Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг Имом Абу Юсуфдан қилган бошқа бир ривояларига кўра жоиз. Аммо Макка биноларини сотиш жоиз.

Мусҳафларга ҳаддан ташқари зийнат бериш ва масжидларга нақш уриш

Қуръони каримга нуқта ва вергул қўйиш – макруҳ. Уни айрим манбалар мубоҳ санайди.

Қуръони каримга зийнат бериш, масжидларга нақш уриш ва унга вақф молидан бошқа олтин суви билан зийнат бериш мумкин.

Ахталарни ишга жалб қилиш ва ҳайвонларни бичиш

Ахта қилинган ҳайвонларни ишлатиш – макруҳ.

Аммо ҳайвонларни ахта қилиш ва насл олиш мақсадида эшакни хачирга қўйиш – жоиз.

Ғайридин бўлган “зиммий”ни беморлик чоғида бориб кўриш – жоиз. Чунки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) яҳудий бўлган қўшнилари бемор бўлганда бориб кўрганлар.

 Макруҳ дуолар

“Эй, Раббим, сендан Аршу аълонинг улуғлиги, Аршу аъло ҳақлиги, фалон ҳақ экани ва Расулуллоҳнинг ҳақ экани билан мадад сўрайман”, деб қўл кўтариб, дуо қилиш – ҳаром.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 246