Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ (2-қисм)

Created on 15 March 2018 Hits: 3096

(1-қисм)Мотуридийнинг каломга оид асарлари ичида, айниқса, “Китобу-т-тавҳид” муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асар алломанинг ақидавий қарашлари батафсил баён этилгани билан мотуридий уламолари наздида ғоятда мўътабардир. Абу Мансур Мотрудийдан кейин ўтган таниқли олимлардан Абулмуъин Насафий[1] ва Абулйуср Паздавий[2]лар асарни мазкур ном билан, Ҳожи Халифа эса “Китобу-т-тавҳид ва исбо-ти-с-сифат”[3] номи билан зикр этган.

Бизгача асарнинг фақат ягона нусхасигина етиб келган бўлиб, у Кембридж университети кутубхонасида сақланади. 1970 йили мисрлик олим Фатҳуллоҳ Хулайф узоқ йиллар давом этган изланишлари натижасида Байрутнинг “Дору-л-машриқ” нашриётида “Китобу-т-тавҳид””ни нашрини амалга ошрди.

Нашрда бир талай камчиликларга йўл қўйилганига қарамай, у ўзидан кейинги тадқиқотлар учун манба сифатида хизмат қилади. Шундан сўнг ҳам “Китобу-т-тавҳид” яна бир неча маротаба нашр этилди. Сўнггиси Бекир Тўпалу ўғли ва Муҳаммад Аручи томонидан Анқарада 2003 йил чоп этилди[4].

Тафсирга оид – “Таъвилот аҳли-с-сунна” номли асари ҳам бордир. Мотуридийнинг мазкур тафсирида ақидага оид оятларни шарҳлашга кенг ўрин берилган. Муаллиф тафсирда ўз замонасидаги мўътазила, хавориж, карромия, жабария каби оқимларни зикр этиб, уларнинг Қуръон оятларига берган талқинларини, шунингдек, мушаббиҳа, мунажжима, фолбин ва бошқалар фикрини муноқаша қилган ва уларга раддиялар берган. Демак, ўзининг кенг илмий дунёқараши билан турли фирқаларга нисбатан илмий кураш олиб бориб, соф исломий ақидани сақлаб қолишга беқиёс ҳисса қўшган.

Сўнгги йилларга келиб унинг тўлиқ нашрлари ҳам амалга оширилди. Дастлаб Байрутда Фотима Юсуф Хайми томонидан тайёрланди. (Ал-Мотуридий “Таъвилот аҳли-с-сунна” (1-5 жилд). Муассасату-р-рисалату наширун. 2004). Сўнг д-р. Муждий Басаллум томонидан тайёрлаган (ал-Мотуридий. Китобу-т-таъвилот. Илмий нашрга д-р. Муждий Басаллум тайёрлаган. 1 жилд. Байрут. “Мактабту-л-карамат”. 2005.). Бекир Тўпалу ўғли Истанбулда 2008-2010 янда мукаммал нашрни тайёрлади (Ал-Мотуридий. Таъвилоту-л-Қуръон. Илмий нашрга д-р. Эртигул Бойнукалин тайёрлаган, илмий муҳарир проф. д-р. Бекир Тўпалу ўғли. 1-15 жилд. Истанбул “Дору-л-мийзон”. 2008-2010).

Мотуридий ҳар бир инсоннинг тақдири Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилганига қарамай, у ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулдир, деб ҳисоблайди. Унга кўра, инсон ҳаётий имтиҳонлар учун яратилган. Шу билан бир вақтда, унга ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиши ва тўғри йўлни топиши учун кенг имкониятлар ҳам бериб қўйилган. Инсон ўз хатти-ҳаракатларида ихтиёрлидир.

Абу Мансур Мотуридий ўз таълимоти ва илмий асарлари билан Мовароуннаҳр илоҳиёт мактабининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Илоҳиёт илм-ларининг тўла шаклланиб, такомилга етишида уларни қайта ишлаб чиқиб, маълум тизимга солишда катта бир ишни амалга оширди. Буюк аллома ўз қарашлари билан ҳанафийлик таълимотининг Ўрта Осиё халқлари анъаналарию урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб берди. Буюк ватандошимиз яратган таълимот ислом динининг буюк ақидавий мактабларидан бири сифатида кенг кўламда тан олинди. Суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қилувчиларнинг барчаси ақида бобида Имом Мотуридий ва унинг шогирдлари ҳамда издошлари ёзиб қолдирган қимматли асарларга таяниб иш кўрадилар. Энг эътиборлиси, Ислом оламининг аксарият минтақаларида, Сурия, Ироқ, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Шимолий Африкада мотуридийлик таълимоти ҳозир ҳам ўрта ва олий диний ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқитилиб келинади.

Европа ва Туркия олимлари[5] томонидан калом илми тарихига оид кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, Марказий Осиёда ҳудудида ушбу соҳа бўйича ҳали етарли ишлар амалга оширилгани йўқ эди. 2000 йилда Имом Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланиши ушбу соҳада ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг фаолияти ривожига туртки бўлган бўлса, иккинчидан 2000 йилда олмон шарқшуноси Ульрих Рудольфнинг Абу Мансур Мотуридий илмий меросига оид тадқиқотининг рус ва ўзбек тилига таржима қилингани[6] унга бўлган қизиқишни янада оширди. Ўтган 10-15 йил ичида калом илми тарихи, хусусан, мотуридия таълимотига бағишлаб Ўзбекистонда Шовосил Зиё-дов, Убайдулла Уватов, Саидмухтор Оқилов, Иргаш Даминов, Аширбек Мўминов ва яна бир қатор олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилди.

Ҳозирда Тошкент ислом университитети ҳамда Имом Бухорий халқаро маркази Марказий Осиёда ҳанафий мазҳаб таълимотини ўрганувчи асосий марказ даражасига кўтарилиб боряпти. Мотуридий ва унинг мактаби намояндалари борасидаги қатор тадқиқотлар амалга ошириб келинмоқда.

Мотуридий борасидаги дастлабки академик (фундаментал) тадқиқот ушбу рисола муаллифи Ш. Зиёдов томонидан амалга оширилган бўлиб, у “Абу Мансур ал-Мотуридий ёзма мероси ва унинг “Китоб ат-та’вилот” асари. (2003 й.)[7] деб номланган номзодлик диссертациясидир. Шу билан Мотуридий таълимоти борасида бир қанча мақолалар ҳам нашр этилди ва натижада буларнинг ҳаммаси озми кўпми юртимизда Мотуридий таълимотининг  танилишига сабаб бўлди[8].

Саидмухтор Оқилов “Абулмуъин Насафий ва унинг мотуридийа таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси (“Табсирату-л-адилла” асари асосида)”[9] номли номзодлик диссертацияни ҳимоя қилган (2005) ва қатор монография ва мақолаларини чоп эттирди[10]. Ҳамда Тошкент ислом университетида калом фанидан дарс бериб, “Калом илми” номли ўқув қўлланма ҳам тайёрлаган[11].

Шу соҳада илмий академик тадқиқотлар қаторида илмий-оммабоп мақола ва китоблар нашрга тайёрланмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “IX-XI асрларда Самарқанд-да калом илмининг ривожланиши”[12] номли китоби нашр этилди (2008).

Сўнгги йилларда шарқшунос олим Убайдулла Уватов ҳам калом илмига, хусусан Мотуридий ҳамда Абулмуъин Насафий ижодига оид бир қанча мақола ва рисолалар нашрдан чиқарган: “Имом ал-Мотури-дий ва унинг таълимоти” (2000); “Абул Муъин ан-Насафий ҳаёти ва мероси” (2003)[13].

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бу борада қатор рисолалар чоп эттирган. Жумладан,  “Сунний ақидалар”, “Дин насиҳатдир”, “Ихтилоф-лар ҳақида”  асарларини эътироф этиш лозимдир.

Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари ҳам мазкур соҳада қатор тадқиқотлар олиб бормоқдалар, жумладан, Ш. Зиёдовнинг О. Қориев ва И. Бекмир-заев билан ҳаммуаллифликда ёзилган монографияси “Мовароуннаҳр Ислом илмлари ривожида ҳанафий таълимоти”[14], И. Даминов “Абу Муин Насафий” илмий монография[15]“Диний мутаассибликка қарши курашнинг манбавий асослари”[16]; “Калом таълимоти: муътазилия” рисоласи[17].

Б. Бобожонов, А. Мўминов, А. Фон Кюгельген  XX асрда Марказий Осиёда катта эътиборга эга бўлган мусулмон уламоларининг баҳслари (2007) каби тадқиқотларни айтиб ўтиш мумкин[18].

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юртимизда қарор топа бошлаган ижтимоий адолат, айниқса мустақиллик туфайли ислом тарихи ва маданиятига, диний-маданий меросимиз, маънавий қадриятлари-мизга муносабат батамом ўзгарди. Дарҳақиқат, Мовароуннаҳр ўлкаси ўтмишда ислом маданиятининг бир қисми бўлган, ҳозирги кунда дунёдаги барча мусулмонлар диний ва дунёвий соҳада аждодларимиз қолдирган бой меросни ўзлариники деб ҳис қиладилар. Чунончи Ҳанафия мазҳабидаги мотуридия таълимотининг калом илми тарихидаги ўрни жуда беқиёсдир.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ.  Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил. -Б53-59


[1] Абулмуъин Маймун ибн Муҳаммад Насафий. Табсирату-л-адилла фи усули-д-дин. Ж. 1. – Қоҳира: 1990. – Б. 359.

[2] Қаранг: Абулйуср Паздавий. Усулу-д-дин. – Қоҳира: 1963. – Б. 3

[3] Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. Ж. 2. – Байрут: Дору-л-фикр. – Б. 1406.

[4] Абу Мансур Мотуридий. Китоб ат-тавҳид. Бекир Тўплу ўғли ва Муҳаммад Аручи нашри. – Анқара, 2003. – Б. 718.

[5] Madelung W. The Spread of Māturidism and the Turks // Actas IV Congresso de Estudos Аrabes Islāmicos. Coimbra-Lisboa. 1 а 8 de Setembro de 1968. – Leiden: Brill, 1971. – Б. 109-168; Gotz M. Māturīdī und sein Kitāb Ta’wīlāt al-Qur’ān // Der Islam. 1965. – № 41. – Б. 79.                                                                      

[6] Rudolph U. Al-Māturīdī und die sunnitische Theologie in Samarkand. – Leiden, New York, Köln: Brill, 1997.

[7] Зиёдов Ш. Абу Мансур ал-Мотуридий ёзма мероси ва унинг “Китаб ат-та’вилот” асари: Тар. ф. ном. дис... автореф. – Т.: ЎзФА ШИ, 2003.

[8] Абу Мансур ал-Мотуридий ва унинг “Таъвилот аҳл ас-сунна” асари ҳақида янги маълумотлар” // Шарқшунослик.  – 1999. –№ 9. – Б. 66-73; Ал-Мотуридий ҳаёти ва мероси. – Т.: А. Қодирий, 2000. ва бошқалар. Бу ҳақда аввалиги тадқиқотимизда батафсил тўхталиб ўтганмиз қаранг: Ebû Mansûr el- Mâturîdî’iy nispet edilen eserlerin Taşkent yazmalari ve Mâturîdî üzerine yapilan bazi araştirmalar // Imam Mâturîdî ve Maturidilik/ Tarihî Arka Pilan, Hayati, Eserleri, Fikirleri ve Maturidilik Mezhebi. Haz. Sönmez Kutlu. Ankara 2003. – s. 271-281.

[9] Оқилов С. Абулмуин Насафий ва унинг мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси (“Табсирату-л-адилла” асари асосида): тарих фанлари номзодлик диссертацияси автореферати. – Т.: Тошкент ислом университети, 2005. 

[10] Оқилов С. Абул-л-Муъин ан-Насафий илмий мероси ва мотуридия таълимоти. – Т.: Муҳаррир, 2008. // Мовароуннаҳрда мотуридия таълимотининг шаклланиш тарихи. – Т.: Мовароуннаҳр, 2012.

[11] Оқилов С. Калом илми (ўқув қўлланма). – Т.: Тошкент ислом университети, 2011.

[12] Алимов У. IX-XI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши. – Т.: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi. Movarounnahr, 2008.

[13] Уватов У. Имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти. – Т.: Фан, 2000. // Уватов У. Абул Муъин ан-Насафий ҳаёти ва мероси. – Т.: Маънавият, 2003.

[14] Зиёдов Ш., Қориев О., Бекмирзаев И. Мовароуннаҳр ислом илмлари ривожида ҳанафий таълимоти. Монография. Ўз ФА ШИ, ТошДШИ. – Т.: Fan va texnologiya, 2012.

[15] Даминов И. “Абу Муин Насафий” илмий монография. Имом Бухорий Бухорий халқаро маркази, 2013.

[16] Даминов И. Диний мутаассибликка қарши курашнинг манбавий асослари. Имом Бухорий халқаро маркази, 2013.

[17] Даминов И. Калом таълимоти: муътазилия.  Имом Бухорий халқаро маркази, 2014.

[18] Бобожонов Б., Мўминов А., А. Фон Кюгельген. Диспуты мусульманских религиозных авторитетов в Центральной Азии в XX веке. – Алматы: Дайк-Пресс, 2007.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5526

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5555

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5650

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5386

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4690

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4742

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3882

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...