КАРОҲИЯТ КИТОБИ(2-қисм)

| Print |
Category: Мунозара
Created on 15 March 2018 Hits: 4352

(1-қисмино суртишнинг макруҳлиги

Аёлларнинг қўллари ва оёқларига хино суртиш – ҳалол.

Эркаклар ва ёш болаларга хина суртиш – ҳаром.

Эркак ҳамда аёлларнинг соч ва соқолларини хино билан бўяши ва у билан ўзига бирор-бир белги қўйиши – ҳалол.

Кийинишда макруҳ бўлган нарсалар

Аёллар учун ипак либос кийиш – ҳалол.

Эркаклар учун фақат уруш ҳолатидагина ипак кийим ҳалол бўлади. Қолган вазиятларда – ҳаром. Лекин ипак ёки эни тўрт бармоқ миқдорича бўлиб, олтиндан таркиб топган байроқ бундан мустасно.

Эркак ва аёлларга ипак ёстиқ ва ипакдан бўлган тўшакда ётиш, унга ёпиниш – ҳалол. Аммо ипакдан бўлган кўрпа, ёпинғич бундан мустасно.

Ипакдан парда тикиб, зарурат учун эшикка илиш – ҳалол.

Шунингдек, ипак ва зарбофдан иштонбоғ ва кўйлакнинг ёқаси каби нарсаларни олиш ҳаром.

Шунингдек, узунлиги ипакдан тикилган кийимни кийиш мутлақ жоиз. Эни ипакдан тикилган кийимни урушда кийиш мумкин.

Эркакларга олтин буюмлар ва кийимлар – ҳаром.

Эркакларга ҳалол қилинган нарсалар

Эркакларга кумушдан ясалган узук, камар белбоғ ва қилич зийнати каби нарсаларни ишлатиш – ҳалол.

Эркакларга ҳам, аёлларга ҳам қимматбаҳо тош, темир ва мисдан муҳр ясатиб олиш, бошқаларнинг диққатини ўзига жалб қиладиган сирға тақиш – ҳаром.

Узукка ўрнатиладиган бўлак қимматбаҳо тош бўлиши жоиз. Эркак киши узукка ўрнатиладиган қимматбаҳо тошни кафтининг устки томонига қаратиб қўяди.

Энг афзал муҳр ва унинг миқдори

Иш фаолиятида муҳрга эҳтиёжи бўлмаган инсонга муҳр учун рухсат берилмаган. Агар ясатса ҳам, унинг вазни 4,5 грамдан ошмаслиги лозим.

Заруратга кўра олтин ва кумушни амалда қўллаш

Қимирлайдиган, яъни касалланган тиш олтин эмас, балки кумуш билан қопланади.

Кесилган бурун, тушган тиш ўрнига кумуш қўйилади.

Аммо у чириса, тилла билан қоплашга изн берилган.

Ёш болаларга олтин ва ҳарирнинг қўлланиши

Ёш болаларга олтин ва ипак либос кийдириш – ҳаром. Акс ҳолда, унинг гуноҳи уларга бу турдаги кийимни кийдирган кишида бўлади.

Бир вақтда жоиз, бошқа пайт ножоиз бўлган нарсалар

Такаббурлик қилиш мақсадида дастрўмол кўтариб юриш – ҳаром.

Терни ҳамда таҳорат олганда юз ва қўлларни, бурунни артиш ва шу каби эҳтиёж жиҳатидан дастрўмол тутиш – ҳалол. Бу тўрт паҳли қилиб (чордона) ўтириш кабидир. Чунки заруратда тўрт паҳли қилиб ўтириш жоиз, аксинча, такаббурлик қилиш мақсадида бўлса  – ҳаром.

Бирор нарсани хотирадан чиқмаслик учун бармоққа ип ўраб олмоқ жоиз.

Бегона аёлларга назар солиш жоиз бўлган аъзолар

Бегона аёлнинг юзи ва иккала кафтидан бошқа аъзоларига назар солиш – ҳаром.

Бегона аёлнинг оёғига қараш борасида икки қараш бор: Агар шаҳвати келиб қолишидан қўрқса, ҳатто юзига ҳам қараш жоиз эмас, акс ҳолда, зарурат бўлганда, шунингдек, гумон қилинса ҳам, жоиз.

Табиб аёлни касал сифатида текшириш – жоиз. Шунда ҳам, имкон қадар унга қарамасликка ҳаракат қилади.

Доя, укол қилувчи ва кесувчи ҳам шу ҳукмда.

Эркак эркакка, аёл аёлга қараши жоиз бўлган аъзолар

Эркак бошқа эркак танасининг авратидан бошқа аъзоларига қараши ёки ушлаши – ҳалол.

Аёл ҳам, ўзини тута олишига ишончи бўлса, эркакнинг аврат бўлмаган аъзоларига қараши – ҳалол.

Аёл бошқа аёлнинг аврат бўлмаган аъзоларига қараши – ҳалол.

Эркак ўзига ҳалол бўлган қул аёли ва хотинининг барча аъзоларига қараши – жоиз.

Аммо унга маҳрам бўлган аёлларининг қорнини, орқаси ва сонидан бошқа аъзоларига қараш жоиз. Бунинг маъноси эркак киши ўзининг маҳрамларидан бўлган аёлларнинг юзи, боши, кўкраги, икки сон ва икки қўлнинг елкадан билаккача бўлган қисмига қараши жоиз. Аммо маҳрам аёлларнинг қорнига ҳам, орқасига ҳам, сонига ҳам қараши жоиз эмас.

 Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 241