КАРОҲИЯТ КИТОБИ

| Print |
Category: Мунозара
Created on 13 March 2018 Hits: 4336

Имом Муҳаммад наздида “Макруҳ нарсалар” асарида зикр қилинган барча нарсалар – ҳаром.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида эса, у – ҳаромга яқинроқ. Шунинг учун аксар макруҳлар ҳаром деб талқин қилинди. “Кароҳият” сўзини “ёқимсиз нарсалар” деб таржима қилиш мумкин.

Тилло ва кумуш истеъмоли

Барча эркак ва аёллар учун тилло ва кумуш идишларда ейиш, ичиш, ёғлаш ва суртиш – ҳаром.

Шунингдек, ейишда кумуш қошиқ, упа-сурмага кумушдан бўлган идишни ишлатиш ҳамда сурмадон, ойна ва асбоб-ускуналарни кумушдан қилиб олиш – ҳаром.

Ойна, биллур, маржон, мис, қўрғошин каби нарсаларнинг идиши кумушдан бўлишига рухсат берилган.

Олтин суви юргизилган, кумушдан бўлган идишда сув ичиш, кумушдан бўлган стол, кроват ва эгар устида ўтириш – жоиз.

Кумуш ишлатилган жиҳозларнинг барча ўринларда ҳурматини жойига қўйиш шарти билан бўлади.

Шунингдек, жилов, узанги ва тиш кабилар бу нарсалардан холи бўлиши мумкин. Кийим белгиси ва кумушдаги олтин қозиқ каби тилллодан холи бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларнинг эса мутлақо ишлатиш жоиз. Шунингдек, томни олтинранг қилиш жоиз.

 

Ҳайвонларда макруҳ бўлган нарсалар

Хачирнинг сути ва туянинг сийдиги даво учун ичиш – ҳаром.

Ахлатхоналарда еб-ичиб юрган туя ва сигирнинг гўштини ейиш ва сутини ичиш – ҳаром. Аммо далада юрган товуқ бундан мустасно. У муайян вақтга қамаб қўйилиб, янги ҳалол нарсалар билан таомлантирилса, ҳалол бўлади.

Ахлатхоналарда еб-ичиб юрган туя 40 кун, сигир 20 кун, товуқ 3 кун қамаб қўйилиши лозимлиги шариатда белгилаб қўйилган. Шундан сўнг, уларнинг гўштини ейиш, сутини эса ичиш – ҳалол.

Чўчқани эмган қўзи, ахлат еганнинг ҳукмида бўлиб, ҳаром.

Сувда енгил нарсаларнинг оқиб юриши ҳақида

Сувдаги тикан, агарчи унинг қиймати бўлмаса ҳам, ҳалол.

Дарахт остига тушган мевалар, шаҳарда бўлса, ҳаром. Агар шаҳар ташқарисида ва бу дарахт ёнғоқ ёки бодом каби бир муддат сақласа бўладиган мевалардан бўлса, ҳаром. Чунки у эгасига қайтарилишини тақозо қилади.

Аммо у эгасига қайтарилгунга қадар сақлашнинг имкони бўлмайдиган мева бўлса, ҳалол.

Оқар сувдаги мева, гарчи у кўп миқдорда бўлса ҳам, ҳалол.

Сочилган пул ва ширинлик бир кимсанинг қучоғига келиб тушса-ю, уни бошқа киши олса, у олган одам учун ҳалол. Агар биринчи киши, яъни олдига ёки қучоғига пул келиб тушган киши уни олишга интилса ёки уни ушласа, бундан мустасно. Яъни бу ҳолда уни бошқа кишининг олишига ҳаққи йўқ.

Шунингдек, кимки уйининг томида тоғора қўйса, сўнг унда ёмғир сувлари йиғилса, тоғора шу мақсадда қўйилган бўлса, у қўйган кишиники ва бу мақсадда қўйилган бўлмаса, у олган кишиники ҳисобланади.

Тупроқ ва лойни ейиш – ҳаром. Чунки бу каби нарсалар инсонга зарар етказади, ўзига била туриб зиён етказиш шариат нуқтаи назаридан ҳаром.

 Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК китобидан. -Б. 239