ШАҲИД ҲАҚИДА

| Печать |
Категория: Мунозара
Создано 09 Март 2018 Просмотров: 4244

Шаҳид мушриклар ўлдирган ёки мусулмонлар зулм қилиб ўлдирган ва ўлдирилгани учун дия вожиб бўлмайдиган инсондир. Бундайлар кафанланади, уларга жаноза ўқилади, лекин ювилмайди. Улар Уҳуд шаҳидлари ҳукмида бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уларни жароҳатлари ва қонлари билан кафанланглар, лекин ювманглар”, – деганлар.

Шаҳидни қабрга қўйиш

Шаҳид жунуб одам бўлса, ғусл қилдирилади.

Шаҳид ёш бола бўлса, ғусл қилдирилади.

 Шаҳиднинг қони ювилмайди, кийими ечилмайди. Лекин устидаги барча кафан жинсидан бошқа кийимлари ечилади ва кафани талаб даражасида (комил) қилинади, сўнг, унга жаноза ўқилади.

Шаҳид қачон ювилади?

Тан жароҳат кўрган барча мусулмонлар бирон нарса еган ёки ичган, ухлаган ёки даволанган, тирик пайтида жанг майдонидан четга кўчирилиб, сўнг ўлган ёки ақли ўзида бўлиб, бир намоз миқдорича тирик қолса, дунёвий ишларга тегишли бирор нарсани васият қилса, албатта ювилади ва кейин, жаноза намози ўқилади. Чунки у жангда олган жароҳатидан қийналган бўлса-да, бир оз юргач ҳаёт учун зарур нарсалардан фойдаланди. Шунинг учун, зулмнинг асорати енгилроқ кечди ва шу боисдан ўзи шаҳид мақомида бўлса ҳам, Уҳуд шаҳидлари қаторида бўлмайди.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.124-125