Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

УМРА

Created on 08 March 2018 Hits: 4509

Умра – суннати муаккададир.

Умранинг рукни тавоф қилишдир.

Умранинг вожиблари:

1. Сафо Марва тоғларида юриш.

2. Сочни олиш ёки қисқартириш.

Эҳром мийқотлари

Инсонлар эҳромсиз ўтиши мумкин бўлмаган мийқотлар беш жойдир.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган кишиларга бешта мийқотни белгилаб берганлар, ким ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлса, улардан эҳромга кириши вожиб:

1. Зул ҳулайфа – Мадинаи Мунаввара ва ўша томондан келадиганлар мийқоти. Ҳозирги кунда Абйор деб номланади ва Маккаи Мукаррамадан 450 км узоқликда жойлашган.

2. Зоту ирқ – Ироқ аҳолиси ва ўша томондан келадиганлар мийқоти. Маккаи Мукаррамадан 100 км масофада жойлашган.

3. Ал-Жуҳфа – Миср, Африка мамлакатлари, Сурия, Мағриб аҳли ва ўша томондан келадиганлар мийқоти. Мадинаи Мунаввара яқинидаги Робиғ деган жойга тўғри келади. Ҳозирда кишилар Робиғдан эҳромга кирадилар. Бу Маккаи Мукаррамадан 186 км масофада жойлашган.

4. Қаран, у кичкина тоғ – Нажд ва ўша томондан келадиганлар мийқоти. Бугунги кунда “ас-сайлу-л-кабир” деб номланади. Маккаи Мукаррамадан 78 км масофада жойлашган.

5. Яламлам – Яман аҳли учун ва ўша томондан келадиганлар мийқоти. Ҳозирги кунда кишилар Саъдия деб номланадиган жойдан эҳромга кирадилар ва бу жой Маккаи Мукаррамадан 92 км узоқликда жойлашган. Ўша жойда онамиз Ҳалима Саъдиянинг қудуғи ҳам жойлашган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқоридагилар ҳақида марҳамат қилиб, айтадилар: “Улар (мийқотлар) ҳаж ёки умрани ирода қилган у ерликлар ҳамда улардан бошқалар учун мийқотдир”.

 Эслатма!

•     Ҳаж ёки умрани ният қилган кишилар юқоридаги мийқотлардан эҳромга киришлари вожиб. Ким қасддан улардан эҳромсиз ўтиб кетса, ортга қайтиши ва эҳром боғлаши лозим бўлади. Акс ҳолда, Маккаи Мукаррамада бир бош қўйни сўйиб, у ердаги фақирларга тарқатади.

•     Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа: “Эҳромига риоя қила билса, ўз шаҳридан эҳром боғлагани афзалдир”, – деган. Бу фикрни улуғ саҳобалар Ҳазрати Али ва Ибн Масъуд ҳам қўллаб-қувватлашган.

Ҳар бир ҳожи мазкур мийқотлардан бирида эҳромга кириши шарт. Бинобарин, мийқотларнинг белгиланишига сабаб инсонларнинг эҳромга киришга кечикмасликларидир.

Эҳромга киришнинг энг афзал ўрни

Эҳромдалик пайтида ман этилган нарсалардан ўзини тута олишига комил ишонч ҳосил қилган киши ўз ватанидан эҳромга кириши афзал.

Ҳаж ёки умра қилиш мақсадида Макка шаҳрига киришни мақсад қилган мусулмонлар белгиланган жой (мийқот)лардан эҳромга киришни кечиктиришлари жоиз эмас.

Мазкур жойларда истиқомат қилувчилар ҳамда мийқот ичкарисидаги мусулмонларнинг эҳром боғлайдиган жойи Ҳилдир Ҳил деганда мийқотлар билан Ҳарам оралиғи тушунилади. У эса Ҳарам яқинида жойлашган бўлиб, уни “Макка аҳлининг мийқоти” ҳам дейишади.

Макка аҳлининг мийқоти

Макка аҳли ҳаж учун эҳромни Ҳарамда боғлайди. Умра учун эса Ҳилга кирганда боғлайди. Бу Маккадаги инсонга ҳам тааллуқли.

Эҳромга киришнинг мустаҳаблари

Эҳромга киришни ирода қилган киши мўйловини қисқа қилиши, тирноғини олиши ва фарж атрофида чиққан тукларни олиши, сўнг, ғусл ёки таҳорат қилиши лозим.

Бунда ғусл афзал. Кейин пастки ва устки иккита янги ёки тоза ва покиза ювилган оқ кийим кияди. Сўнг, хушбўй, мушк ва шунга ўхшаш нарсаси бўлса, суртади. Бундан кейин, икки ракаат намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан енгилликни сўраб, дуо қилади: “Парвардигорим, мен ҳажни истайман, менга уни муяссар қил ва мендан уни қабул қил”, деб ният қилган ҳолда овозини кўтариб, “лаббайка” айтади.

Ҳаж турли вақтларда ва аниқ жойларда адо этиладиган ибодат бўлиб, одатда машаққатдан холи бўлиш учун енгиллик сўралади. Аммо талбия айтиш барчага маълум “Лаббайка Аллоҳумма, лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Инна-л-ҳамда ва-н-неъмата лака ва-л-мулк. Ла шарийка лак” демакдир.

Лаббайка айтишнинг ҳукми

“Лаббайка”ни бир бор айтиш шарт. Бир мартадан зиёда қилиб айтиш эса суннатдир.

Эҳромда ман этилган ва макруҳ бўлган нарсалар

Эҳромга кирган киши ўзини жинсий алоқада бўлишдан, гуноҳ ишлар, ёмон сўзлар, уруш-жанжал, ерда ов қилиш, ов қилишга ишора қилиш ва унга далолат қилиш кабилардан эҳтиёт қилиши лозим.

Унга денгизларда ов қилиш мубоҳ.

Эҳром кийган одам тикилган кийим, салла, телпак, маҳси кийиш мумкин эмас.

Эҳромга кирган юзини ва бошини беркитмайди. Ёғ ва хушбўй нарсалар суртиш, соч олдириш, тирноқ қисқартириш, бўялган кийим кийишни тарк қилади.

Аммо рангланган кийимнинг ювилган бўлиши бундан мустасно.

Сочини ва соқолини хитмий билан ювмайди. Чунки хитмий хушбўй модда бўлиб, бошдаги ҳашаротларни ўлдиради.

Шунингдек, сочини тарамайди ва бошини силамайди, аммо бошида сочи бўлса, бошини юмшоқлик билан силаб қўяди.

Эҳромга кирган киши учун рухсат берилган нарсалар

Аммо эҳромдаги киши чўмилиши, ҳаммомга, ҳожатхонага кириши мумкин. Шунингдек, Байтуллоҳ, чодир ва замбилнинг соясидан фойдаланса, бўлади. Ҳамёнини, бошқа одамнинг пулига зарурат бўлмаслиги учун, белига боғлаб олса ҳам, жоиз.

Лаббайкани кўп айтиш

“Лаббайка” (“талбия”) намозлар кетидан, тепаликка чиққанда, пастликка тушганда ёки отлиққа йўлиққанда ҳамда саҳар пайтларида кўп айтилади. У баланд овозда айтилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: “Энг афзал ҳаж бақириш ва қон оқизиш”, – деган ушбу ҳадислари бунга далилдир.

 Эҳромга кирган киши Макка шаҳрида энг аввал қиладиган иши ҳақида

Маккага кирган инсон ибодатни тавофу-л-қудумдан бошлаб Байтуллоҳни етти марта тавоф қилади. Аммо тавофини Ҳатийм орқасидан қилади. Чунки Ҳатийм Байтуллоҳдан ҳисобланади. Аввалги уч тавофда рамл қилади.

Рамл – юрганда икки елкани ҳаракатга келтириб, саф ўртасида мағрур жангчи каби ҳаракаат қилишдир.

Қолган тавофларида сокин, тинч юради. Шундан кейин, Мақоми Иброҳимга келиб, икки ракаат намоз ўқийди. Сўнг Сафо ва Марва орасидаги икки яшил аломатга етганда, улар оралиғида югуради.

Сўнг, Марва тоғига етгунча яна секин юради. Унга чиқиб, Сафо тоғида нима қилган бўлса, шуни такрорлайди.

Сафодан Марвага юриш бир шавт ҳисобланади. Умумий ҳисобда етти марта шундай юради. Барча юришларни Сафодан бошлаб Марвада тугатади. Ҳар сафар икки яшил аломат ўртасида югуради.

Сўнг, Маккада муҳримлик ҳолида туради. Вақт топди дегунча, хоҳлаганича Байтуллоҳни, рамл ҳам, саъй ҳам қилмасдан, тавоф қилади. Шунингдек, ҳар бир тавофни икки ракаат намоз ўқиш билан тугатади. Чунки, тавоф ҳам намоз каби ибодатдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Байтуллоҳдаги тавоф намоздир. Намоз – яхши ибодат”, – деганлар.

Абу Бакр Розий. ТУҲФАТУ-Л-МУЛУК. А.Муҳиддинов таржимаси.
Имом Бухорий халқаро маркази, 2016 йил. -Б.186-192

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...